Трансформаторни вектор диаграммаси ёрдамида ишлаш режимларини ўрганиш мумкин. Вектор диаграммани алмаштириш схемаси ва кучланиш тенгламаси асосида қурилади. Қуйида актив - индуктив характердаги юкламага уланган, трансформаторни вектор диаграммасини кучланишлар тенгламалари ёрдамида қуришни кўриб ўтамиз. Электр юритувчи куч 1= 2 магнит оқим Фп дан 90 га орқада қолади. Иккиламчи чўлғамдаги ток I`2 электр юритувчи куч Е`2 дан бурчакга орқада қолади, нинг катталиги юкламани характерига асосан аниқланади.
13-расм. Актив –индуктив юкламага уланган трансформаторнинг вектор диаграммасм
Иккиламчи чўлғамдаги -ток векторига перпен-дикуляр бўлган векторини ва га параллел равишда йўналган кучланишининг пасайиш векторларини э.ю.к векторидан айириб, иккиламчи чўлғамдаги кучланишнинг векторини хосил қиламиз. Магнитловчи токнинг реактив ташкил этувчиси магнит оқим вектори Фп билан бир хил йўналган, активташкил этувчиси эса Фп дан 90 га олдинда бўлади, шунинг учун вектори магнит оқ-им вектори Фп дан фаза бўйича анча олдинда бўлади.
Магнитловчи ток вектори га = век-торини қўшиб бирламчи ток векторининг катта-лигини ва йўналишини аниқ-лаймиз. Бирламчи кучланиш век-торини аниқлаш учун нинг векторини қуриш керак.
Бунинг учун иккиламчи чўлғам электр юритувчи куч векторини 1800 га бурамиз. Электр юритувчи куч векторига бирламчи чўлғамдаги кучланишнинг актив ва индуктив пасайиши векторларни қўшамиз. Бирламчи чўлғамдаги кучланишни реактив пасайиши векторини охирини координата боши билан бирлаштириб бирламчи чўлғамдаги кучланиш вектори ни ва кучланиш билан ток орасидаги 1 бурчакни аниқлаймиз. Аралаш актив - индуктив характердаги юкламага уланган трансформаторда 1 > 2 бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |