14- расм. Трансформаторнинг алмаштириш схемалари:
а) магнит ўзакдаги магнит исрофларни хисобга олмаган;
б) магнит ўзакдаги магнит исрофларни хисобга олган.
Алмаштириш схемасидаги (14,а-расм) 1-2 шахобча схеманинг магнитловчи контурини ташкил этади. Бу контур орқали магнитловчи ток оқиб ўтади.
(5-6)
Бу ток ўз навбатида трансформаторнинг умумий магнитловчи кучини хосил қилади.
(5-7)
Трансформаторларнинг магнит исрофларини хисобга олган холда алмаштириш схемаларини чизиш учун магнитловчи 1-2 контурдаги U1,2 кучланишнинг квадратига ва қувватни актив исрофларига пропорционал бўлган rмг актив қаршиликни магнитловчи контурнинг индуктив хм қаршилигига кетма-кет ёки параллел улаш керак. (14,б-расм).
Трансформатордаги актив қувватнинг исрофларини электр юритувчи кучнинг Е1 қийматига асосан хиоблаш мумкин. Шунингдек трансформатордаги актив қувват исрофларини тажриба ўтказиш йўли билан хам хисоблаш мумкин.
Рмг= (5-8)
Бу ерда магнит ўзакнинг қаршилиги
(5-9)
Трансформаторларда актив қувватни ўзгартирилишини энергетик диаграммадан (15,а-расм) хам куриш мумкин. Трансформаторнинг бирламчи чўлғамини манбадан қабул килаётган актив қуввати Р1
Р1= mU1I1cоs1 (5-10)
Бу қувватнинг бир қисми бирламчи чўлғамдаги электрик исрофларни қоплашга сарфланади.
(5-11)
Магнит ўзакда эса уни тайёрлашда қўлланилган электротехник пўлатнинг маркасига боьлик равишда актив қувватнинг бир қисми исроф бўлади.
Рмг= m1Iм2rм (5-12)
бу ерда - магнит занжирининг қаршилиги.
Трансформаторларнинг бирламчи чўлғамидан иккиламчи чўлғамига магнит майдон куч чизиқлари ёрдамида узатилаётган электромагнит қувват.
Do'stlaringiz bilan baham: |