Щзгармас ток машиналари


Синхрон генераторнинг тасодифдан рўй берадиган қиқа туташув режимдаги ўтиш жараёнлари


Download 4.44 Mb.
bet133/145
Sana30.10.2023
Hajmi4.44 Mb.
#1734260
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   145
Bog'liq
ЭЛЕКТР МАШИНАЛАР-1 кисм

Синхрон генераторнинг тасодифдан рўй берадиган қиқа туташув режимдаги ўтиш жараёнлари.

Cинхрон генераторларнинг тасодифдан рўй берадиган қисққа туташув режимида якор токларининг катталиклари ва уларнинг ўзгариш қонунларини аниқлаш асосий максад бўлиб хисобланади. Қисқа туташув режимида якор чўлғамининг фазаларида мажбурий ва эркин апериодик токлар ҳосил бўлади. Ўтиш жараёнини аниқ ҳисоблаш ва ўрганиш анча мураккаб масалани ташкил қилади. Синхрон машиналарнинг чўлғамлари актив қаршиликлари уларнинг индуктив қаршиликларига нисбатан кичик бўлганлиги сабабли қисқа туташув токларнинг дастлабки қийматларига унча кучли таъсир кўрсатмайди. Шунинг учун қисқа туташув токларини аниқлашда r1=0 деб қабул қиламиз.


Э.Ю.К. манбаи бўлмаган занжирнинг дифференциал тенгламаси:
(25.9)
ψ-электр занжирни тўла илашиш оқими.
Агар r1=0 бўлса
(25.10)
бундан ψ=const.

Демак қаршилиги нолга тенг бўлган ўта ўтазувчан электр занжирнинг илашиш оқими доимо ўзгармасдан қолади.


Қисқа туташув бошланмасдан олдин қўзғатиш чўлғамида iқ0 токи оқиб ўтади. Шунинг учун қўзғатиш чўлғамида ташқи э.ю.к. мавжуд бўлади (қўзғатувчи генераторнинг э.ю.к. си).
e0=rkiқ (25.11)
Агар rk=0 бўлса e0 нолга тенг e0=0, демак iқ0 бўлиши учун қўзғатувчи генераторнинг э.ю.к. си талаб қилинмайди.
Якор чўлғамида эса қисқа туташув бошлангандан кейингина якорнинг апериодик токлари таъминлайди. Лекин синхрон генераторнинг ротори айланаётганлиги сабабли қўзғатиш чўлғамининг магнит оқими Фқ якорнинг фазаларида f1=pn частотада ўзгарувчан илашиш оқими ҳосил қилади.
Қисқа туташув бошлангандан кейин якорнинг фазаларини илашиш оқимларининг ўзгармаслигини якорнинг опериодик токлари таъминлайди. Шунинг учун якорнинг илашиш оқимини ўзгармаслигини сақлаш учун унинг фазалари опериодик токларидан ташқари ўзгарувчан синycоидал iya, iyb, ва icc токлари ҳосил бўлади. Бу токлар қўзғатиш чўлғамининг магнит оқими Фқ га қарама-қарши йўналган якор реакциясининг магнит оқими Фa ни ҳосил қилади ва бу магнит оқимлар бир-бирини компенциялайди.
Якор чўлғамининг илашиш оқимини ўзгармаслиги фақат якор реакциясининг ва қўзғатиш чўлғамининг магнит оқимлари Фқ= Фa билан таъминланмайди, бу ерда якоронинг тарқалиш магнит оқими ҳам алоҳида таъсир кўрсатади. Якорнинг апериодик магнит оқими Фan фазода қўзғалмас бўлади шунинг учун айланаётган роторнинг қўзғатиш чўлғамини ва тинчлантирувчи чўлғамларни кесиб ўтади ва уларни токларини индукциялайди. Бу токлар ҳосил қилган магнит оқимлар Ленц қонунига асосан апериодик магнит оқимга қарама қарши йўналган.

Шундай қилиб тасодифдан рўй берадиган қисқа туташувларда машинанинг ҳамма чўлғамларида апериодик ва синусоидал ўзгарувчан токлар ҳосил бўлади. Лекин қўзғатиш чўлғамининг актив қаршилиги rқ, тинчлантирувчи чўлғамининг актив қаршилиги rт ва якор чўлғамининг актив қаршилиги rа нолга тенг бўлмайди. Шунинг учун қисқа туташув бошланганда ҳосил бўладиган апериодик токлар ва ўзгарувчан токлар ҳам сўниб боради ва қисқа туташув режими қарор топади. Тасодифдан бўлиб ўтадиган қисқа туташув режимининг токларини аниқлаш учун индукторнинг апериодик токлари ва якорнинг даврий ўзгарувчан токларининг ҳосил қилган илашиш оқимларининг тенгламалари ёзилади. Чўлғамларнинг ўтиш жараёнида ҳосил бўладиган токларни аниқлаш учун уларнинг чўлғамларининг сонига асосланиб индуктив қаршиликлари аниқланади. Бунинг учун занжирларнинг алмаштириш схемалари чизилади.

34-9 А расмда даврий ўзгарувчан якор токининг амплитудаси Iym апериодик токни максимал қиймати Iam га тенг.
Iym= Iam =Em/xd`` (25.12)
бунда
xd``= x+ (25.13)
xd``— якор чўлғамининг ўта ўтиш индуктив қаршилиги.
Агар машинада тинчлантирувчи чўлғам бўлмаса расмдан якор чўлғамларидан ўтиш токи ўтиш индуктив қаршилигига асосан аниқланади.
xd`= xa+ (25.14)
Худи шундай кўндаланг ўқ бўйича индуктив қаршиликлар расмдан.
xq``= xa+ (25.15)
ва 34-9 Г расмдан xq``= xaq+ xa
Юқоридагиларга асосан апериодик токнинг сўниш вақт доимийси тинчлантирувчи чўлғам ўрнатилган синхрон генераторники
(25.16)
ва тинчлантирувчи чўлғам бўлмаганда.
(25.17)
Тасодифдан рўй берадиган қисқа туташув режимида қисқа туташув токи қисқа туташув бошлангандан ярим давр ωt= ўтгандан сўнг ўзининг энг катта зарбий қийматига тенг бўлади.
(25.18)
ГОСТ 183-66 га асосан синхрон генерторларнинг кучланишларига U=1.05UH га тенг бўлганда хам шлашига рухсат берилганлиги сабабли бу ток қуйидагича аниқланиши мумкин .
(25.19)
Қисқа туташув токларининг осциллограммаларидан қисқа туташув токларининг амплитудаларини, ўзгариш қонунларини ва вақт доимийларини в.б. аниқлаш мумкин.
Қисқа туташув токлари тез сўнганлиги учун улар машинанинг қисмларини унча қизитмайди, чунки реле химояси ўз вақтида генераторни манбадан ажратади. Қисқа туташув режимида ҳосил бўладиган қисқа туташув токининг квадратига пропорционал бўлган электро динамик кучлар жуда хафли. Бу электродинамик кучлар таъсирида чўлғамларнинг паздан ташқари қисмлари кучли деформацияланади. Бундай хол фаза чўлғамларининг гурухлари орасида айниқса кучли бўлади.


Download 4.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling