Щзгармас ток машиналари
Синхрон машиналарнинг носимметрик иш режимлар
Download 4.44 Mb.
|
ЭЛЕКТР МАШИНАЛАР-1 кисм
Синхрон машиналарнинг носимметрик иш режимлар
Уч фазали синхрон генераторнинг фазалари орасида катта қувватли бир фазали истемолчилар нотўғри тақсимланганда, носимметрик қисқа туташувларда ва шунга ўҳшаш ҳолларда синхрон машиналарнинг носимметрик режимлари вужудга келиши мумкин. Носимметрик қисқа туташувлар қисқа вақт давом этишига қарамасдан генераторларнинг ишига катта таъсир кўрсатади. Шунинг учун синхрон генераторларнинг носимметрик иш режимларини ўрганиш алохида аҳамиятга эга. Синхрон генераторларнинг носимметрик иш режимларини ўрганишни умумий усули бу симметрик ташкил этувчиларга бўлиб аниқлаш ҳисобланади. Носимметрик токлар кучланишлар ва бошқа параметрларини тўғри, тескари ва нол кетма кетлик симметрик ташкил этувчиларга бўлинади ва бу ташкил этувчиларни алохида–алохида ўрганилиб машинанинг носимметрик режими хақида хулоса чиқарилади. Тўғри кетма кетлик токлари фақат симметрик иш режимларида ҳосил бўлади. Шунинг учун ўтган мавзуларда кўриб ўтилган тушунчалар симметрик режимга таалуқли бўлганлиги сабабли тўғри кетма кетлик токларининг таъсирини ўрганишга ёрдам беради. Носимметрик режимларда ишлаётган синхрон машинанинг синхрон индуктив xd ва xq қаршиликлари ҳам тўғри кетма кетлик токларига таалуқли бўлади. Синхрон машинанинг носимметрик иш режимларидаги сирпаниш ҳам тўғри кетма кетлик токлари учун нолга тенг. Тескари кетма кетлик ташкил этувчиларнинг тахлил этишда синхрон машинанинг статор чўлғами тескари кетма кетлик кучланиш манбига уланган деб ҳисоблаймиз. Якор чўлғамида ҳосил бўлган тескари кетма кетлик токлар тескари кетма кетлик магнит майдонини ҳосил қилади. Бу магнит оқим статорга нисбатан синхрон тезлик билан асосий магнит оқимга қарама қарши томонига, роторга нисбатан эса ротор йўналиши бўйича синхрон тезликдан икки марта катта тезлик билан айланади. Шунинг учун бу майдонга нисбатан роторнинг сирпаниши s2=2. Бу майдон таъсирида машинанинг қўзғатиш чўлғамида, тинчлантирувчи чўлғамлари ва яхлит пўлат ўзакларда икки марта катта частота билан ўзгарадиган токлар индук-цияланади. Бу токлар таъсирида машинада қўшимча қувват сарфлалари ортади ва ротор албатта қизийди. Асосий частота токи бўлиб тескари кетма-кетлик токи ҳисобланади. Тескари кетма-кетлик қаршилиги тескари кетма-кетлик кучланиши ва токларининг асосий гармоникаларини нисбатига тенг. (25.20) Ёки z2=r2+jx2 (25.21) кўпинча r2 индуктив х2 қаршиликдан анча кичик бўлганлиги сабабли z2≈x2 Агар синхрон машинада тинчлантирувчи чўлғам ўрнатилган бўлса. zd2≈zd`` zq2≈zq`` Тинчлантирувчи чўлғам бўлмаганда. zd2≈zd` zq2≈zq` Агар синхрон генератор индуктив юкламага уланган бўлса у холда тескари кетма кетлик токлари синусоидал бўлиб, статор чўлғамидаги тескари кетма-кетлик кучланишлари носинусоидал шаклида ўзгаради, у холда. (25.22) Нол кетма кетлик токлари I0 ҳаво бўшлигида фақат пульсацияланувчи уч каррали γ=3,9,15…майдоннинг гармоникаларини ҳосил қилади. Бу майдон қўзғатиш чўлғамида ва тинчлантирувчи чўлғамларида унча катта бўлмаган токларни инукциялайди. Нол кетма кетлик тўла қаршилиги z0=r0+jx0 (25.23) Чўлғамдаги қуват исрофлари ҳисобига нол кетма-кетлик актив қаршилиги якор чўлғамининг актив қаршилиги ra га нисбатан бироз каттароқ бўлади. Нул кетма-кетлик токлари ҳосил қилган момент нулга тенг. Download 4.44 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling