Щзгармас ток машиналари


Синхрон генераторларни носимметрик режимда ишлаш


Download 4.44 Mb.
bet135/145
Sana30.10.2023
Hajmi4.44 Mb.
#1734260
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   145
Bog'liq
ЭЛЕКТР МАШИНАЛАР-1 кисм

Синхрон генераторларни носимметрик режимда ишлаш
Синхрон генераторларининг статор чўлғамлари юлдуз схемада уланиб, кичик қувватли машиналарда нул нуқтаси ерга уланмаган катта қувватли машиналарда эса катта уларни реле химояси ёрдамида химоялаш учун қаршилик орқали ерга уланган бўлади. Шунинг учун синхрон генераторларда нул кетма кетлик токлари умуман мавжуд бўлмайди ёки жуда оз индукцияланади. Шу нуқтаи назардан носимметрик юкламага уланган синхрон генераторларда тўғри кетма кетлик токларидан ташқари фақат тескари кетма кетлик токлари мавжуд бўлади. Тескари кетма кетлик майдон токлари машинанинг иш режимини анча оғирлаштирилади. Тинчлантирувчи чўлғамларда ва турбогенераторларнинг яхлит ўзагида тескари кетма кетлик майдон индукциялаган токлар жуда катта бўлади. Шунинг учун носимметрик режимларида тинчлантирувчи қутбли синхрон машиналарини чўлғамлар ва турбогенераторларнинг яхлит магнит ўзакларининг хаддан ташқари ва хавфли қизишига сабаб бўлади. Бундан хав роторни хавфли деформацияланишига ва қўзғатиш чўлғамининг изоляцияловчи материалларини бузиши мумкин. Қўзғатиш чўлғамииннг майдони билан тўғри ва шунингдек тескари кетма кетлик оқимларининг ўзаро таъсири натижасида носимметрик режимларда ротор ва статорга ишораси ўзгарадиган айлантирувчи моментлар ва тангенциал кучлар таъсир этади. Бундан ташқари юқоридаги сабабларга кўра статор ва роторни деформациялашга интилувчи тангенциал кучлар ҳам ҳосил бўлади. Тескари кетма кетлик токлари статор чўлғамларининг фазаларида кучланишни пасайтиради ишга хам сабаб. Бу генераторнинг кучланишларининг симметриясини бузилишига сабаб бўлади ва кўпроқ юкланган фазаларда кучланиш кўпроқ пасаяди. Синхрон генераторларда zd2 ва zq2 орасидаги фарқ катта бўлганлиги сабабли учинчи гармоникаси ҳосил бўлади. Юклама бўлса носимметрик қисқа туташув режимларида токнинг шакли кучлироқ бузилади. Агар статор занжирларида сиғим характердаги юклама бўлса токнинг юқори гармоникалари анча хавфли резонанс холатларини вужудга келтиради. Резонанс натижасида статор чўлғамида юқори частотали кучланиш ҳосил бўлиб, бу кучланишнинг амплитудаси генераторнинг кучланишига нисбатан бир неча марта катта бўлади.


Download 4.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling