Адабиётлар: I. 27-50 бетлар, II. 94-105 бетлар
ЎЗГАРМАС ТОК МАШИНАЛАРИНИНГ ЯКОР ЧЎЛҒАМЛАРИ, ЭЛЕКТР
ЮРИТУВЧИ КУЧИ, МОМЕНТ ТЕНГЛАМАЛАРИ.
Режа:
Ўзгармас ток машиналарининг якор чўлғамлари
Секциялардаги электр юритувчи куч.
Сиртмоқсимон чўлғам.
Тўлқинсимон чўлғам.
Чўлғамларни танлаш.
Якор чўлғамининг электр юритувчи кучи.
Таянч сузлар ва иборалар.
Электр мустахкамлик, механик мустахкамлик, коллектор, сиртмоксимон чулгам, тулкинсимон чулгам, секциялардаги э.ю.к., якор чулгамидаги э.ю.к.
1. Ўзгармас ток машиналарининг якор чўлғамлари
Ўзгармас ток машиналарининг якор чўлғамлари уларнинг асосий элементларидан хисобланиб, қуйидаги талабларни қаноатлантиришлари шарт:
1. Чўлғам машинанинг номинал кучланиши ва юклама токига хисобланган бўлиши керак;
2. Машинанинг (15-20 йил) ишлаши учун якор чўлғами етарли электрик, механик мустахкамликга эга ва иссиқликга чидамли бўлиши керак;
3. Чўлғамни тайёрлаш конструкцияси коллектордан электр токини учқунсиз узатиш имкониятига эга бўлиши;
4. Берилган фойдали иш коэффициентини таoминлаш учун танланган чўлғамни тайёрлашда рангли метални кам сарфланиши;
5. Чўлғамни тайёрлаш технологияси иложи борича оддий бўлиши шарт.
Якор чўлғамлари унинг магнит ўзагида жойлашганлиги сабабли барабан типидаги чўлғам дейилиб икки турда тайёрланади: 1) Сиртмоқсимон (37,а-расм); 2) Тўлқинсимон (37,б-расм) ва баoзи холларда сиртмоқсимон ва тўлқинсимон секциялардан тайёрланган аралаш чўлғамлар хам қўлланилади: хар бир секцияни боши ва охири бўлганлиги ва хар бир коллектор тунукага иккита ўтказгич уланганлиги сабабли коллектор тунукаларининг сони К секциялар сони S га тенг бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |