Ҳокимиятни хукмронлик, таъсир, куч ва қудратдан қандай фарқи бор?
Сиёсатшунослик категориялари орасила марказий
ўринни эгалловчи ҳокимият тушунчаси жамият ва сиёсатнинг негизларидан биридир. Ҳокимият бой ва хилма-хил шаклларда, даражаларда намоён бўладиган ижтимоий ҳодиса
бўлиб, у одамларнинг барқарор уюшмалари: оилада, ишлаб чиқаришда, турли ташкилот ва муассасаларда, шунингдек, давлатда мавжуд. Ҳокимият бу мавжуд ижтимоий муносабатларда, қандай қаршилик бўлишидан қатьий назар, ўз иродасини ўтказиш имконияти хисобланади.
Ҳокимият сиёсий бўлмаслиги ҳам мумкинми? Сиёсий ҳокимиятни бошқа ҳокимият турларидан нима фарқи бор?
Ҳокимиятнинг энг асосий ва ўзига хос кўринишларидан бири — сиёсий ҳокимиятдир. Сиёсий ҳокимият — сиёсат субъектларининг сиёсатда ифодаланган иродасини турли йўллар, усуллар ва воситалар ёрдамида амалга ошириш фаолиятининг ўзига хос шаклидир. У жамият ҳаётида алоҳида ўринни эгаллайди. Бу шу билан белгиланадики, сиёсий ҳокимият жамият ва давлат ҳаётини бир бутунлигича ва яхлитлигича қамраб олали, уни йўналтиради ҳамда тартибга солади, ҳокимиятнинг бошқа кўринишларини бирлаи]- тиради, уларни халқ манфаатларига бўйсунлиради. Жамият ҳаётини сиёсий ҳокимиятсиз тасаввур этиб бўлмайди, Чупки усиз жамиятда тартибсизлик, бош-бошдоқлик, ўзбошимчалик бошланади. Шунинг учун ҳам сиёсий ҳокимиятнинг асосий мақсади — жамият ва давлат ҳаётипи тартибга солиш ҳамла бошқаришдир. Сиёсий ҳокимият моҳияти унинг кўпчилик одамлар ҳаракатларини келишилган мақсадларни амалга ошириш учун бирлаштириш функциясидадир. Ҳокимиятнинг анъанавий манбаалари–зўравонлик, мерос ,бойлик, билим. Сиёсий ҳокимиятга эришиш усуллари –куч ишлатиш, мерос ва сайловлар орқали амадга ошади. Сиёсий ҳокимият ҳокимиятнинг бошқа турларидан қуйидаги асосий хусусиятлари билан фарқ қилади.
1. Сувереиитет — ҳокимиятнинг мустақиллиги ва бўлинмаслигидир. Масалан, мамлакатда коалинион ҳукумат ва кўп партияли парламент бўлган тақдирда ҳам сиёсий ҳокимият турли сиёсий кучлариинг келишилган сиёсати орқали амалга оширилади.
2. Ирода — муайян сиёсий мақсад ва дастурнинг мавжудлиги ва уни амалга оширишга қаратилган тайёргарлик.
3 Авторитет — сиёсий ҳокимият субъектининг ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларидаги таъсирининг мамлакат ва унинг ташқарисидаги умум эътирофи.
4. Мажбурлаш — ўз иродасини жисмоний куч ишлатиб бўлса-да амалга ошириш. (Бу хусусиятни диктатура билан айнанлаштирмаслик керак.) Сиёсий ҳокимият юқорида қайд этилган хусусиятларга тўла эга бўлсагина, у сиёсий ҳокимият мақомига эга бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |