Сиёсий тарих


Солиқлар.Бухоро амирлигида энг асосий солиқ бу ердан олинадиган хирож


Download 396.97 Kb.
bet7/8
Sana18.06.2023
Hajmi396.97 Kb.
#1592047
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Бухоро

Солиқлар.Бухоро амирлигида энг асосий солиқ бу ердан олинадиган хирож солиғи эди. Бу солиқ амлокдор ва оқсоқоллар иштирокида ҳосил пишиб етилган пайтда ҳосилга қараб белгиланган. Ҳажми эса ҳосилнинг учдан, тўртдан айрим ҳолларда бешдан бир қисми кўринишида бўлган. Деҳқонлар амлокдор учун ўн ботмон ердан ярим пуд кафсан солиғини, доруғалар учун кафсани доруға(ҳосилнинг кам ҳажмдаги маълум қисми) ҳам тўлаганлар. Ундан ташқари амир далаларни айланганда, ҳарбий ҳаражатлар пайтида ҳам қўшимча солиқ ва тўловлар олинган.
Қонуний ер солиғидан ташқари ер эгалари ҳар бир таноб боғ ёки томорқадан махсус таноб пули ва ем-хашак етиштирадиган ерлардан алаф пули олинган. Улар умумий номда танобона деб ҳам юритилган. Бу солиқлар ерларнинг бозор жойлашган жойга узоқ яқинлигига қараб ҳажм житҳатдан фарқ қилган. Амир Насрулло даврида амирликнинг солиқ тизимига бироз ўзгартиришлар киритилади. Яъни, полиз экинлари экиладиган ерлар учун қўш пули жорий этилган. Кейинчалик бу солиқ полиз экинлари экмайдиган бошқа ерларидан ҳам олинадиган бўлган.
Амирликдаги яна муҳим солиқлардан бири – закот эди. Закот давлатнинг мол-мулкидан оладиган солиғи бўлиб, мол-мулк нархининг қиркдан бир ҳажмида ундирилган. Бу солиқнинг энг даромадли томони маҳсулотларга солиқ солиш, шунингдек, савдогарларнинг маҳсулот учун олиб келган пулларига солиқ солиш бўлган. Закот маҳсулотлардан бир неча марта ундириб олинган. Чорвачилик туманларида закот маҳсулот кўринишида (бешта туядан битта қуй ёки эчики, қирқта қуйдан битта қуй ёки эчки каби) ундирилган.
Урушлар даврида фавқулодда солиқ – жул ундирилган. Ундан ташқари савдо-сотиқдан даллоли, бошқа вилоятлар ва давлатлардан олиб ўтилаётган маҳсулотлар учун бож, дарёдан маҳсулотни қайиқда олиб ўтгани учун сув пули, бозордаги савдо жойи учун пули тахтажой, бир жуфт омоч тортадиган от ёки ҳўкиз учун яксара (бир ботмон ғалла), омоч тортадиган битта от ёки ҳўкиз учун нимсара (ярим ботмон ғалла) каби солиқлар олинган. Янги ариқлар ва каналлар қазиш эскиларини тозалаш учун маҳаллий аҳоли ҳашарларга жалб этилган. Оммавий жамоат ишларига иштирок этмаганлардан шариатга кўра, боқипули деб аталаувчи жарима олинган. Солиқлар, тўловлар ва жарималар пул ва маҳсулот кўринишида, маҳаллий солиқ йиғувчилар ҳамда амир тайинлаган кишилар томонидан йиғиб олинган.

Download 396.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling