“сиёсий ва ҳУҚУҚий таълимотлар тарихи” фанининг предмети, методи ва аҳамияти
Сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихи фанининг бошқа умумназарий фанлари билан алоқадорлиги
Download 67 Kb.
|
“СИЁСИЙ ВА ҲУҚУҚИЙ ТАЪЛИМОТЛАР ТАРИХИ” ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ, МЕТОДИ ВА АҲАМИЯТИ
3. Сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихи фанининг бошқа умумназарий фанлари билан алоқадорлиги.
Мазкур фан ўқув режасидаги Давлат ва ҳуқуқ назарияси, Хорижий мамлакатлар давлати ва ҳуқуқи тарихи, Рим ҳуқуқи, Ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи, Сиёсатшунослик фанлари билан чамбарчас боғлиқдир. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг мураккаб жихатиларини эгаллаш учун сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихини мукаммал билиши керак. Давлат ва ҳуқуқнинг келиб чиқиш, ривожланиш қонуниятларини биз бу ходисалар тўғрисидаги назарий билимлар манбалари орқали ўрганамиз. Шу боис давлат ва ҳуқуқ назариясини ўрганиш сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихи билан доимий алоқада бўлиши керак. Хорижий мамлакатлар давлат ва ҳуқуқ тарихи фани билан сиёси йва ҳуқуқий таълимотлар тарихи фани чамбарчас алоқадор. Чунки хорижий мамлакатларнинг давлат ва ҳуқуқи тарихи манбаларида турли хил давридаги давлат ва ҳуқуқ ҳақидаги назарий билимларни билиб олиш мумкин. Ўз навбатида сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлдари тарихи уз усуллари ва воситалари билан хорижий мамлакатлар давлат хамда ҳуқуқи манбаларининг хусусиятлари илғор ёхуд салбий жихатлари ўрганилади. Ўзбекистон давлат ва ҳуқуқ тарихини ўрганишда хам сиёсий ҳуқуқий таълимотлар тарихи фанидан олинган билимлар мухим ахамият касб этади. Сиёсатшунослик фани билан бу фан мустахкам алоқада бўлади. Сиёсат ҳақидаги фан сифатида сиёсатшунослик фани сиёсий ҳуқуқий таълимотлар тарихи фанининг илмий натижаларига таянади. Сиёсий ҳуқуқий ходисалар ҳақидаги тарихий-назарий билимлар келажакда сиёсий ва ҳуқуқий институтларнинг ривожланиш истиқболларини ишлаб чиқиш имконини беради. Сиёсий ҳуқуқий таълимотлар тарихи барча ижтимоий фанлар, хусусан, ҳуқуқшунослик фанларидан мустахкам алоқада бўлиб, умумий мақсадга хизмат қилади. Сиёсий-ҳуқуқий таълимотларни ўрганишга хар томонлама холисона ёндашиш, манбалар асосида давлат ва ҳуқуқ ҳақидаги таълимотларни ўрганишга эътибор талаб қилинади. Мухими сиёсий ғоялар таълимотлар жамиятнинг моддий хаётигина эмас, маънавий хаётига хам боғлиқ холда ўрганилиши зарур. Сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар ўзини келтириб чиқарган моддий ва маънавий асосларга хам таъсир этишини хисобга олиш керак. Сиёсий ҳуқуқий таълимотлар тарихи фанининг ривожланишига катта хисса қўшган. Халқ оғзаки ижоди намуналаридаги дастлабки ёзма манбаларида давлат, ҳуқуқ, озодлик, адолат, тинчлик тўғрисидаги фикрларни ўрганишга хам эътиборни каратиш керак. Adabiyotlar 1. Адилходжаева С.М. Либерализм: эволюция идей от прошлого до настояҳего. Монография. –Т.: ТДЮИ, 2002. –120 с. Бобоев Ҳ.Б. Сиёсий ҳуқуқий таълимотлар тарихи. –Т.: ТДЮИ, 2003. –205 Бобоев Ҳ.Б. Ўзбек давлатчилиги тарихи. –Т.: “Фан”, 2004. – 294 б. Исламов З. Обҳество. Государство. Право. –Т.: Адолат, 2001. 695 б. Исломов З.М. Давлат ва ҳуқуқ: умумназарий масалалар. (Давлат назарияси). –Т.: Адолат, 2000. –272 б. Исломов З.М. Ҳуқуқ тушунчаси, моҳияти, ижтимоий вазифаси. –Т.: ТДЮИ, 2004. –138 б. Исломов З.М.Фукаролик жамияти: кеча, бугун, эрта. –Т.: ТДЮИ, 2003. –87 б. История политических и правовўх учений. Под редакцией Лейста. Учебник для ВУЗов –М.: Норма, 2001. –680 с. Мухамедов Х.М. Ислом ва давлат назарияси муаммолари. –Т.: Адолат, 1998. –39б. Мухитдинова Ф.А. “Сиёсий-ҳуқуқий таълимотлар тарихи” ўқув қўлланма. –Т.: ТДЮИ, 2003. –230 б. www.ziyonet.uz www.nur.uz 1 История политических и правовых учений. Под. Ред. В.С.Нерсесянца. НОРМА-ИНФРА.М, 1997.7-бет Download 67 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling