“сиёсий ва ҳУҚУҚий таълимотлар тарихи” фанининг предмети, методи ва аҳамияти


Сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихи фанининг вазифалари ва унга қўйилган талаблар


Download 67 Kb.
bet2/3
Sana11.05.2023
Hajmi67 Kb.
#1454686
1   2   3
Bog'liq
“СИЁСИЙ ВА ҲУҚУҚИЙ ТАЪЛИМОТЛАР ТАРИХИ” ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ, МЕТОДИ ВА АҲАМИЯТИ

2. Сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихи фанининг вазифалари ва унга қўйилган талаблар
Сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихи фанининг биринчи вазифаси - ҳуқуқ соҳаси бўйича булажак мутахассисларга сиёсий ва ҳуқуқий таълимотларнинг ривожланиши жараёнида руй бераётган эволюцияси ҳақида билим бериш.
Сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихи фанининг иккинчи вазифаси - давлат ва ҳуқуқ ҳақидаги назарияларни хаётга тадбиқ қилиш учун талабаларни назарий билимлар билан қуроллантириш.
Сиёсий ва ҳуқуқий талимотлар тарихи фанининг учинчи мухим вазифаси - талабаларда бугунги кунда мавжуд қонунларни сиёсий ва ҳуқуқий окимлар, назарияларининг мохиятини англаш ва тушунтириб бера олиш малакасини шакллантиришдир.


“Сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихи” фанининг вазифалари қуйидагилар:
- ҳуқуқ соҳаси бўйича бўлажак мутахассисларга сиёсий-ҳуқуқий таълимотларнинг ривожланиши жараёнида рўй бераётган эволюцияси ҳақида билим бериш;

  • давлат ва ҳуқуқ ҳақидаги назарияларни ҳаётга татбиқ этиш учун назарий билимлар билан қуроллантириш;

  • бугунги кундаги қонунларни, мавжуд сиёсий-ҳуқуқий ғояларни, қарашларнинг моҳиятини англаш ва тушунтириб бера олиш малакасини шакллантиришдан иборат.

“Сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихи” фани давлат ва ҳуқуқ назарияси билан ўзаро боғлиқликда тарихий фан сифатида давлат, ҳуқуқ, сиёсат ва қонунчилик ҳақидаги назарий билимларнинг шаклланиш ва ривожланишининг тарихий қонуниятларини ўрганади.
Талаблар сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихи фани бўйича қуйидагилардан иборат.
1. Давлат ва ҳуқуқ ҳақидаги назарий билимлар тадрижи, яъни эволюциясини билиши даркор.
2. Давлат ва ҳуқуқнинг говий, илмий асосларини англаб етишлари лозим.
3. Сиёсий ваҳуқуқий назариялар, фикрлар, қарашларларнинг келиб чиқиши, ўзгариши хамда ривожланиш сабабларини билишлари керак.
4. Сиёсий ва ҳуқуқий ходисаларнинг, илмий асосларини ўрганишлари зарур
5. Сиёсий ва ҳуқуқий муаммолар бўйича ўз фикр хамда ғояларини, қарашларини илмий асосда баён қила олишни билиши керак.
6. Давлат ва ҳуқуқ масалаларини шархлаш, тушунтириб бера олиш малакасига эга бўлишлари керак.
7. Сиёсий ва ҳуқуқий таълимотларининг манбаларини яхши билиши, улардан фойдали, бугунги кун учун зарур жихатларини аниқлаш кўникмаси шаклланган бўлиши керак.
8.Давлат ва ҳуқуқ ҳақидаги назариялар, қарашлар, ғоялар, фикрларни, сиёсий ва ҳуқуқий жараёнларни тахлил, синтез қилиш қобилиятига эга бўлиши керак.

Download 67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling