Сиёсий таълимотлар тарихининг мақсади ва вазифалари, бошқа фанлар билан алоқадорлиги - Сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихи давлат ва ҳуқуқ назарияси, давлат ва ҳуқуқ тарихи ва бошқа ҳуқуқшунослик фанларидан ҳам фарқланади. Бу фанлар сиёсий-ҳуқуқий муассасалар ва институтларнинг ўзини ўрганса, сиёсий таълимотлар тарихи уларнинг назарий билимда, таълимотларда ифодаланишини ўрганади. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, давлат ва ҳуқуқ тарихини билмасдан туриб уни ифодаловчи сиёсий ва ҳуқукий таълимотлар мазмунини ҳам билиш мумкин эмас.
- Сиёсий таълимотлар тарихи ижтимоий-сиёсий тузум, ҳокимият, давлат ҳақидаги ғоялар ва таълимотларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиш қонуниятлари ҳақидаги фандир.
“Сиёсий таълимотлар тарихи”нинг вазифаларига қуйидагилар киради:
Дунёнинг турли минтақаларидаги сиёсий таълимотларни тарихий жиҳатдан ўрганиш,уларни назарий билиш.
Мазкур сиёсий таълимотларни холисона,тўғри баҳолаш,уларнинг ҳақиқий ижтимоий мазмун-моҳияти ва аҳамиятини очиб бериш.
Кишиларни, хусусан,ёшларни чуқур сиёсий билимлар билан қуроллантириш,
уларнинг хулқ-атворларини тартибга солишга йўналтириш.
Жамиятдаги сиёсий жараёнларга,
борлиққа фаол таъсир ўтказиш.
“Сиёсий таълимотлар тарихи” ўз предметини ўрганишда қатор методологик принципларга таянади.Булар:
Холисоналик – бу принцип сиёсий конспецияларни,қарашларни таҳлил этишда ва баҳолашда нохолисоналик,ўзбошимчаликка,бўрттиришларга йўл қўймасликни талаб қилади.Уларни холисона,бўямасдан,бўрттирмасдан ёки камситмасдан,ҳаётда қандай бўлса,худди шундай,ўз ҳолида ўрганишдан иборатдир.
Аниқлик, ҳар томонламалик-бу сиёсий назарияларнинг ўрни ва аҳамиятини таҳлил қилишда унинг умумий, ҳусусий ва алоҳида жиҳатларини ўзаро боғлиқликда, алоқадорликда олиб кўрсатишни назарда тутади.У мавҳумликка, бир томонламаликка йўл қўймасликни тақозо қилади
Тарихийлик-бу ўрганилинадиган масалага тарихий шароитдан, муайян даврдан келиб чиққан ҳолда ёндошишни талаб қилади. Бу масалага нотарихий ёндошишни,уни замонавийлаштиришни
инкор қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |