Йўл пойини намланиш турлари:
а-кўтармада; б-ўймада; 1-атмосфера ёғинлари; 2-юза сувлари; 3-сингувчи сув;
4-буғсимон сув; 5-пленкали сув; 6-капилляр сув; ГСС-грунт сувлари сатҳи
Йўл пойи грунтини музлашдан кўпчиши ёки ҳажмини рухсат берилгандан ошиши йўл тўшамасини бузилишга (пучения) олиб келади. Ҳар доимо грунт сувларини капиллярлар орқали кўтарилишида сатҳини пасайтириш билан йўл пойини ўта намланишдан сақлаш мумкин эмас. Йўл пойига юқори қисмидан кирувчи сувни қочириш учун асосни қўшимча қатлами дренажловчи, унга келувчи сувни ютиб йўлдан четга олиб кетувчи кўринишида қурилади.
Йўл тўшамасини капилляр ва конденсатцияланган сувлар билан намланишдан сақлаш ва йўл пойини турғунлигини таъминлаш учун унга буғ ва сув ўтказмайдиган қатлам қурилади. Органик материал билан ишланган ёки синтетик матерал кўринишидаги қатламлар сувни капиллярлар орқали кўтарилишига ва йўл пойини юқори қатламида ва йўл тўшамасида йиғилишига қаршилик қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |