Сифат нфзорати Режа: Автомобиль йўлларини қуришда бажариладиган ер ишлари


Download 1.31 Mb.
bet2/5
Sana12.03.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1264656
1   2   3   4   5
Тайёргарлик ишлари - трассани тиклаш, доимий ва вақтинчалик фойдаланиш учун ер майдонини ажратиш ва мустаҳкамлаш, ажратилган йўлакчани тозалаш, ишни белгилаш, сувни четлатувчи ариқ ва дренажларни қуриш.
Асосий ишлар – бу ўймани ўйиш ва кўтармани қуришни ишлари. Асосий ишлар грунтларни бўшатиш ва ковлаш, уни кўтарма қурилаётган жойга ёки четга транспортировка қилиш, грунтларни ёйиш ва зичлаш каби асосий технологик жараёнларини қамраб олади.
Пардозлаш ишлари – йўл пойини юзасини текислаш, кўтарма ва ўймани ён қияликларини ва ариқларни сув ювмаслиги учун мустаҳкамлаш, ўсимлик қатламини тиклаш.
Ер ишларини йилнинг энг яхши шароитли кунларида, грунтлар музламаганда ва намлиги унчалик кўп бўлмаганда, яъни оптимал намлик рухсат берилган миқдордан ошмаганда бажариш керак.
Йўл пойини қуришда ер ишларини бажаришда берилган йўл бўлагида йўл пойи тузилмасини; карьер ва ўймада грунтларни жойлашиши; жойнинг рельефи; машиналарни ҳаракати учун вақтинчалик йўлни қуриш имконияти ва бошқа усуллари белгиланади.
Қурилиш муддати йўлнинг жойлашувига, йўл ўтказилаётган ҳудуднинг иқлим графиги орқали аниқланади.
Йўл пойи ва тўшамасини қуриш ишлари баҳорги ҳаво ҳарорати +5 дан, кузги +10 гача бўлган даврда олиб борилади.
Йўл пойи ва тўшамасини қуриш муддати қуйидаги формула орқали топилади:
Тқ= (Tк - Тдам-Tик - Tтаъм )• n
бу ерда:
Тк - қурилиш давридаги календар кунлар сони;
(йўл иқлим графиги асосида олинади).
Тдам - қурилиш давридаги дам олиш ва байрам кунлари сони.
Тик -об-ҳавонинг ёмонлиги туфайли ноқулай иш кунлари сони
Тик =(7-10 кун).
Tтаъм - таъмирлашга мухтож машина ва механизмларнинг ишламаган кунлари Tтаъм =(3-4) кун.
n – сменалар сони =1 ёки =2
Грунтларни ковлаш ва транспортировка қилишда асосий ишлар грунтларни 100 м масофагача суришда бульдозерлар; ташиш масофаси 100 м дан 3 км гача боғланган грунтли шароитида скреперлар қўлланалади.
Ҳар қандай грунтни ковлашда экскаваторлардан фойдаланилади. ТВлари ташиш масофаси ва ўтиш шароитига боғлиқ ҳолда танланади.
Жуда мустаҳкам грунтларни бўшатишда уларни портлатиш йўли билан юмшатилади.
Ер ишларини бажаришда машинани танлашда иш ҳажми ва уларни бажариш муддати хисобга олинади. Кучли машиналарни, яъни катта ҳажмдаги кузовли ёки чўмичли техникани ишлатиш кўп самара беради, бунда ишни ҳажми тўхтовсиз ишлаши учун етарли бўлиши керак. Машина танлашда муқобил вариантни техник-иқтисодий кўрсатгичлар асосида олинади.
Грунт ташиш йўлларидан машиналарни ҳаракатланиши катта аҳамиятга эга. Бунда йилнинг яхши шароитли кунлари баҳор, ёз ва куз даври ҳисобланади. Буларнинг хаммаси керакли ишни сифатли бажариш ва йўл пойини қуриш учун машинани иш унумдорлигидан тўлиқ фойдаланишни таъминлайди.
Ер ишларини агар керак бўлса қиш ойларида ҳам бажариш мумкин, аммо бу одатда қўшимча материал ресурсларини ва қорни тозалаш учун меҳнат, музлаган грунтни бўшатиш, музлашни олдини олиш учун тадбирларни қўллашни талаб қилади. Тоғ жинсли грунтларни ишлашда музлаш амалда аҳамиятга эга эмас.
Қиш даврида одатда ер ишларини бир қисми машиналар бўш турмаслиги учун бажарилади, бу ёз ойларида грунтни ташиш учун ТВларини бўшатиш мақсадида амалга оширилади.




Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling