Сифат нфзорати Режа: Автомобиль йўлларини қуришда бажариладиган ер ишлари


Расм. Миқдорий грунт чизмаси уч фаза сифатида


Download 1.31 Mb.
bet3/5
Sana12.03.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1264656
1   2   3   4   5
Расм. Миқдорий грунт чизмаси уч фаза сифатида
Йўл пойини қуришда грунтларни зичлашга катта ахамият берилади. Зичлашда қаттиқ фаза элементини катта даражада яқинлашиши натижасида бу ўз навбатида системани физик-механик хоссаларини бир хиллигини оширади.
Грунтни зичлашда скелет зичлигини ошиши газсимон фазани камайтириш ва суюқ фазани сиқиб чиқариш ҳисобига бўлади. Аммо суюқ фазани сиқиб чиқариш айниқа гилли грунтларда узоқ давом этади.
Грунтларни зичлашни назарий чегараси – газсимон фазани нолли миқдорига тенг скелет зичлиги амал қилади. Уни қуйидаги формула ёрдамида аниқлаш мумкин:



бу ерда: ΔС – сувнинг зичлиги, г/см3;


δК – қаттиқ фаза материалининг зичлиги (гиллар учун
ўртача 2,70, суглиноклар учун 2,68 ва қумлар учун 2,65
г/см3).
Талаб қилинган зичлик деганда одатда шундай зичлик тушиниладики, бунда фойдаланиш жараёнида юкдан хосил бўлган кучланиш ва об-ҳаво иқлим омиллари таъсирига грунтни қаршилиги ва турғунлиги таъминланади.

Грунтларни зичлашда синов натижасида скелет зичлигини грунт намлигига боғлиқлигини акс эттирувчи стандарт зичлаш эгриси олинади унда максимум иккита ўлчамни: максимал зичлик ва оптимал намлик WО ни аниқлайди.


Бунда олинадиган оптимал намлик грунтнинг максимал сув сиғимига яқин бўлади, яъни грунтдаги ҳамма сув боғланган ҳолатда бўлади. Грунтдаги бундай намликда, зичлаш натижасида об-ҳаво иқлим омили таъсирига керакли даражада турғун бўладиган структура шаклланади.
Шу билан биргаликда талаб қилинган зичлаш даражасига рухсат берилгандан WРУХ катта бўлмаган намликда эришиш мумкин. Бунда грунт турига ва намликка боғлиқ бўлади ва WО га нисбатан 1,0 дан 1,6 гача ўзгаради (ШНК 2.05.02-07).
Кўтармаларни қуриш қатламлаб, одатда, грунтларни зичлаш учун катокларнинг турига қараб олиб борилади. Кўтармани четки қисмидаги грунтни зичлаш мақсадида тўкилаётган грунтни кенглигини лойиҳага нисбатан ҳар икки томонидан 0,3-0,5 м катта қабул қилинади. Бу ортиқча грунтни ён қияликни текислашда фойдаланилади. Хар бир қатлам кўтармани юзасини бўйлама қиялигини ҳисобга олиб текисланади.
Хар бир қатламни юзасини кўндаланг кесими бир томонга ёки икки томонга 20-40‰ қиялик қилиб текисланади. Зичлашни оптимал намликда олиб бориш керак. Оптимал намликдан кам намликда боғланмаган ёки бўш боғланган грунтларни ётқизилган жойида зичланганча намланиши керак.
Намликни тарқалиши жуда секин кечадиган боғланган грунтларда, улар ковланаётган жойида (грунт каръери, ўйма, резерв) дастлабки бўшатишдан сўнг намланадилар. Намлаш сув сепувчи машиналар билан бир неча маротаба сув сепиб ва аралиштирилиб олиб борилади.
Грунтларни зичлаш катоклар ёрдамида зичлаш, шиббалаш ва титратиш йўли билан амалга оширилади. Зичлашнинг усулини аниқлаш грунт турига, уни ҳолатига ва йўл пойини қуриш усулига боғлиқ. Каток билан зичлаш ва шиббалаш усули билан деярли ҳамма грунтлар, титратиш усули фақат боғланмаган ёки кам боғланган грунтлар учун самара беради.
Зичлашда бир вақтни ўзида каток билан зичлаш ва титратиш, шиббалаш ва титратиш усулларидан фойдаланиш кенг қўлланилмоқда.
Титратувчи катоклар боғланмаган ва кам боғланган грунтларни яхши зичлайди.
Шиббалаш усули кўпчилик грунтларни махсус шиббаловчи машиналар, шиббаловчи плиталар ва электрошиббаловчилар билан зичлаш учун фойдаланилади.
Грунтларни зичлаш доимо қатламлаб олиб борилади. Шунинг учун ҳар бир зичланаётган қатлам остида аввал зичлаштирилган грунт яъни керакли даражада қаттиқ асос бўлади.






Йўл пойи фойдаланиш муддатида барқарор, турғун ишлашини таъминлаш керак. Бу талабни бажариш учун йўл пойини қуришда амалдаги меъёрий талабларга жавоб бериш керак. Грунтнинг оптимал намлиги максимал зичлигини беради.


Грунтни зичлаш бир хил бўлишига учун катокни хамма ғилдиракларини шинасида босим бир ҳил бўлиши керак. Зичлаш четдан ўртага қараб кетма-кетликда олиб борилади.


Баландлиги 1,5 м дан катта бўлган кўтармаларни зичлашда юқори қатламда бир издан биринчи ва иккинчи ўтишлар аввал кўтарма қошидан 2 м масофада бажарилади, кейин, кўтарма қошига қараб 1/3 катокни эни бўйича сурилиб, кўтармани чети зичлаштирилади. Ундан сўнг четдан ўртага қараб айлана ўтиш билан зичлаш давом эттирилади.


Грунтларни зичлашда катокларни бир издан ўтишлар сони тажриба йўли билан белгиланиб, асосий кўрсаткич бу зичланган грунт қатламини стандарт зичлик коэффициентидир.
К стр=0,95-0,98 юқори бўлиши керак.
Бу ерда К стр – грунтни оптимал намликдаги максимал зичлик қиймати г/см3.
Йўл ўқи қидириш ишларини олиб бориш жараёнида ўрнатилади ва мустаҳкамланади. Аммо қидириш ишларини олиб бориш вақтидан йўлни қуришгача вақт ўтади, йўлни қуришга ажратилган ер майдонининг шароити ўзгариши, айрим ҳолларда трассани ҳолатини кўрсатувчи белгилар бузилиши мумкин. Шунинг учун қурилиш ишлари бошлангунча жойлардаги йўл ҳолатини қайтадан аниқлаштириш ва мустаҳкамланган трассани тиклаш керак.
Трасса - бу йўлни геометрик ўқининг жойлардаги холатини белгиловчи чизиқ. Трасса кўтармали жойларда ер юзидан баланд, ўймали жойларда – ундан пастда бўлиши мумкин. Трасани белгилаш бўлажак йўл пойи яқинида жойлаштирилган реперлар ёрдамида амалга оширилади (реперлар – доимий, белгиси маълум бўлган нуқта ўрнига мустаҳкамланган бўлади).
Трассани тиклашда жойларда резерв ва карьерлар учун ҳар хил ишлаб чиқариш ва йўл-транспорт хизматини жойлаштириш учун ажратилаган қўшимча ер бўлаклари мустаҳкамланади.
Вақтинчалик ва доимий фойдаланиш учун ерни ажратиш, табиатни қўриқлашни ҳисобга олиб, қишлоқ ҳўжалик ерларини ва табиий ресурсларини рационал ҳисобга олиб ўтказилади.
Йўл учун ажратилган ерни ҳужжатлаштириш учун журналга ёзиб расмийлаштирилади ва керакли ташкилотларда тасдиқланади. Агар белгиланган доимий полоса атрофида бино ва иншоотлар бўлса, унда уларни ўрнини, тузилмасини ва холатини тавсифловчи қўшимча чизмалар чизилади. Бузилиши керак бўладиган боғлар, қишлоқ ҳўжалик экинлари ва бошқаларга ердан фойдаланувчи билан биргаликда далолатнома тузилади.
Йўлни учун ажратилган трасса дарахтлардан, майда ўтлардан, тўнкалардан ва йирик тошлардан тозаланади. Агар бу трасса атрофида бинолар, алоқа, электр узатгич линиялар, ер ости муҳандислик иншоотлари бўлса, унда лойиҳада кўрсатилган ечимга мос равишда қайтадан қурилади ёки бошқа жойга кўчирилади.
Йўл учун ажратилган минтақадан ҳосилли тупроқ қатлами (ўсимлик қатлами) барча майдондан олинади ва кейинчалик қайта ишлатиш учун йўл четига суриб қўйилади. Қирқиладиган тупроқ қатламини қалинлиги ўртача 15-20 см атрофида олиниб, кейинчалик йўл пойи ён қиялигини мустаҳкамлаш, ажратувчи тасмага ёйиш, тикланаётган ёки кам ҳосил берувчи қишлоқ ҳўжалик ерларини рекультивацияси учун ишлатилади.
Иш бульдозер ёки скрепер ёрдамида бажарилади. Бульдозерни ишлатганда грунтларни кесишда йўл ўқига бурчак остида ёки йўл полосасига нисбатан машинани бўйлама ёки кўндаланг ҳаракатлантириб олиб борилади.
Йўл полосасини кенглиги, суриладиган тупроқ қатламини қалинлиги ва қўлланилаётган бульдезернинг кучига боғлиқ ҳолда ишни ҳар хил чизма асосида олиб борилади.
Боғланган грунтлардан йўл пойини бульдозерлар ёрдамида қуришда грунтни бўйлама суриш билан ён бағир резервидан ёки ўймадан кўтармага суриш мумкин. Бунда грунтни суриш масофаси 25 метргача (чўлли минтақаларда 50-100 м гача) рухсат этилади.
Бульдозерларнинг иш унумдорлигини ошириш учун бир вақтда 2та бульдозер ёнма-ён синхром усулда ишлаши мумкин.




Вақтинчалик йўлга ажратилган майдонни тозалангандан кейин, ўсимлик қатлами олинади, йўл пойини қуриш бўйича ишлар бошланишдан аввал геодезик асосдаги пунктларни белгиловчи белгиларни сақланганлиги текширилади.
Йўл пойини белгилаш жойларга келажакдаги кўтармани кўндаланг ўлчамларини (асосининг чегарасини) ва ўймаларни юқори қошини аниқловчи асосий нуқталарни жойни қиялиги, олинадиган ўсимлик қатламини қалинлигини, ён ариқларни ва резервларни жойлашишини ҳисобга олиб тушириш ва мустаҳкамлашдан иборат. Бу чегаралар автогрейдерда кесиладиган чиқурча ёки ҳар 25-50 м да қоқиладиган қозиқ билан белгиланади.
Белгилаш лойиҳавий ва ишчи чизмаларга қараб, бажарилади, унда келажакда қуриладиган йўлдаги кўтарма ва ўймани намунавий кўндаланг кесими, хар бир пикет белгиси билан кўндаланг кесими келтирилган бўлади.
Эгриларда белгилаш ишлари бирмунча мурак-каброқдир. Тикланган трасса - мустаҳкамланган нуқта эгрини боши ва охири, трасса йўналишини кесувчи – бурчак учига эга бўлади. Бу маълумотларга асосан, келажакдаги йўл пойи ўқи бўйича оралиқ нуқталарни геодезик бўлиш керак бўлади.
Эгрини белгилаш трасса бўлинганидан сўнг эгрини ўртасига қараб бошланади. Белгилашда ҳар бир эгри чизиқли бўлакни аввал уларни йўл ўқида жойлашган нуқталарини эгридаги ўрни аниқланади. Бу нуқталарда эгрига ўтказилаган нормал йўналиши аниқланади, бу бўйича йўл ўқидан берилган жойдаги йўл пойи кўндаланг кесимидаги хамма нуқталарни холати аниқланади.

Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling