Сифат нфзорати Режа: Автомобиль йўлларини қуришда бажариладиган ер ишлари
Download 1.31 Mb.
|
Ишлар сифатининг назорати
Йўл пойини қуришда, аввал лойиҳада кўрсатилган конлардаги, заҳиралардаги, ўйилмалардаги, табиий асослардаги грунтларнинг ҳақиқий кўрсаткичлари (зарра катталиги, лойсимон грунтлар пластиклиги), ҳамда ҳолати(намлиги, зичлиги) текширилади. Йўл пойи қурилиши сифатини технологик жараёнга мувофиқ назорат қилишда қуйидагиларни текшириш лозим: -йўл пойининг ўқи бўйлаб режада ва баландликда тўғри жойлашганини; - тозалаб олинадиган ўсимлик ўсадиган грунт қатлами қалинлигини; - йўл пойининг асосидага грунтнинг зичлигини; - ишлатиладиган грунтнинг намлигини; - ётқизилаётган қатламнинг қалинлигини; -кўтарма қатламларида грунтнинг бир хиллигини; - кўтарма қатламларидаги грунтнинг зичлигини; - юза текислигини; - йўл пойи кўндаланг кесими (ўқ билан чети орасидаги масофа, кўндаланг нишаблиги, қиялик тиклиги); - зах қочирувчи қувур ва сув қайтарувчи қурилмалар, қатламлар, йўл чети ва қияликларнинг мустаҳкамлигининг тўғри бажарилганлиги. Йўл пойининг ўқи, баландлиги, кўндаланг кесими, чети, сув қайтарувчи ва заҳ қочирувчи қурилмалар, қатлам қалинлигини тўғри жойлаштирилганлигини, асосан иш жараёнида белгилар ўрнатилган жойлар яқинида ҳар 100 метрдан кам бўлмаган масофада (кўндаланг кесимда 3 нуқтада) геодезик асбоблар ва жиҳозлар билан текширилади. Грунт зичлигини ҳар технологик қатламни ётқизишда йўл пойи ўқида, четидан 1,5-2,0 масофада, қатлам кенглиги 20 m дан ортиқ бўлганда оралиқ нуқталарда текширилади. Грунт зичлиги, бир сменада зичловчи машиналар бажарадиган қисмида, кўтарма баландлиги 3 m гача бўлганда ҳар 200 m да, кўтарма баландлиги 3 m дан кўп бўлганда эса кўпи билан ҳар 50 m масофада аниқланади. Юқори қатламнинг зичлиги ҳар 50м дан кўп бўлмаган масофада текширилади. Зичликни қўшимча равишда назорат қилиш, қувур атрофини тўлдиришда ҳар бир қатламда, қувурлар устини ёпишда, конуслар ва кўприклар билан улашиш жойларини қуришда олиб борилади. Устки қатлам зичлиги қалинлигининг 1/3 ёки камида 8 cm дан кам бўлмаган қисмида текширилиши керак. Зичлик коэффициентининг талаб қилинган даражадан четга чиқиши, ҳамма бажарилган ўчовлар умумий сонининг 10% дан кўп бўлмаслиги, аммо 0,04 дан ортмаслиги керак. Фойдаланилаётган грунтларнинг намлиги асосан олинаётган ерда (заҳира, конда) сменада камида 1 марта ва ҳар ҳар ёғингарчиликда албатта текширилиши шарт. Грунтнинг намлиги ва зичлиги ГОСТ бўйича аниқланади. Иш жараёнида назорат қилишда тез аниқловчи, экспресс қўлланма ва асбоб-анжомлардан фойдаланиш мумкин. Грунтнинг бир ҳиллик хусусияти кўз билан чамалаш асосида текширилади. Агар грунтнинг бир ҳиллиги ўзгарса, ЎзРСТ 25100 бўйича унинг фарқли кўриниши ва тоифаси аниқланади. Йўл пойи юзасининг текислиги нивелир билан кўндаланг кесимда, ўқи ва икки четидаги уч нуқтада камида ҳар 50 m масофада ўлчов олиш билан назорат қилинади. Йўл пойининг асоси ва оралигидаги кўтарма қатламлари юзасида қурилиш пайтида сув тўпланиб қоладиган майда чуқурчалар бўлмаслиги керак. Йўл пойининг мустаҳкамлиги ва турғунлиги уни сув-иссиқлик тартибига боғлиқ бўлади. Сув-иссиқлик тартиби деб йўл пойининг ҳар хил нуқталарида йил давомида харорат ва намликни қонуний ўзгаришига айтилади. Сув-иссиқлик режими фақат йўл-иқлим худудини хусусиятларига қараб ажратилмасдан, йўлни жойларда жойлашиш шароитига, йўл пойини тузилмасига (кўтармада ёки ўймада), атмосфера ёғинларини таснифига, музлаш чуқурлигига ва бошқа омилларга қараб форқланади. Агар бу ўзгаришлар йўл пойи ўзининг мустаҳкамлиги ва турғунлигини йўқатадиган чегарадан ташқарига чиқиб кетса, биринчи галда уни намланишдан ва хароратни тез ўзгаришидан сақловчи иншоот қуриш керак. Download 1.31 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling