Сигналларнинг параметрлари. Сигналнинг давомийлиги. Тс -[сек]


Download 0.5 Mb.
bet11/11
Sana08.03.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1249015
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Radiotexnika

Модуляция ҳақида тушунча.

Радиотехника ривожининг дастлабки йилларида модуляция паст частотали товуш ёки телеграф сигналларини узоқ масофага юқори частотали радиосигналлар орқали етказишда фойдаланилган бўлса, ҳозирда қуйидаги қўшимча талаблар қўйилган:



  1. узатиладиган нисбатан паст частотали хабарларни ажратилган маълум радиочастоталар диапазонига жойлаштириш;

  2. ажратилган радиочастоталар диапазонидан энг мақбул даражада фойдаланиш, электромагнит муҳитни таъминлаш;

  3. модуляциянинг маълум турларидан фойдаланиб, хабарни истеъмолчига юқори ҳалақитбардошлик билан етказиш.

Кўп ҳолларда ташувчи сигнал сифатида: юқори частотали гармоник шаклдаги сигналлар; тўғри бурчакли импульслар кетма-кетлиги ва шовқинсимон сигналлардан фойдаланилади.
Хабарлар алоқа каналлари орқали юқори частотали ташувчи ёрдамида қабул қилувчига етказилади. Хабар узатилаётганда юқори частотали ташувчининг маълум бир параметрини мос равишда ўзгартиришни – модуляциялаш жараёни амалга оширилади. Модуляция жараёнини бажарувчи қурилма модулятор деб аталади.модуляцияланмаган ташувчи ҳеч қандай хабарни элтмайди, у гўёки ёзувсиз, чизмасиз оқ қоғоздир.
Кўп ҳолларда хабарни узоқ масофага узатишда юқори частотали синусоидал тебранишлардан фойдаланилади,
S(t)=Asin(ω0t+φ0). (1.9)
Бу ташувчи учта параметр: А-амплитудаси; ω0-тебраниш частотаси ва φ0–бошланғич фазаси билан баҳоланади. Ушбу ташувчи ҳар бир параметрини узатиладиган нисбатан паст частотали аналог ёки рақамли сигналга мос равишда ўзгартириб, амплитудаси модуляцияланган (АМ); частотаси модуляцияланган (ЧМ) ва фазаси модуляцияланган (ФМ) сигнални олиш мумкин. Шундай қилиб:
АМ да A(t)=A0+∆A∙k∙Un(t); (1.10)
ЧМ да ω(t)= ω0+∆ω∙ k∙Un(t); (1.11)
ФМ да φ(t)= φ0+∆φ∙ k∙Un(t); (1.12)
бўлади, бунда к-пропорционаллик коэффициенти.
Агар хабар иккилик код орқали узатилаётган бўлса, ташувчининг модуляцияланган параметри ҳам фақат икки қийматга эга бўлади, улардан бири 1 символи, иккинчиси 0 символи узатишига мос келади. Бу вақтда

  1. Алоқа тизимида модуляциянинг қандай турларидан фойдаланилади?

Модуляциянинг кўйидаги турлари мавжуд:
Амплитуда модуляцияси АМ.
Частота модуляцияси ЧМ.
Фаза модуляцияси ФМ.
Модуляция қилинган сигналларнинг математик ифодасини умумий кўринишда кўйидагича ёзиш мумкин:
S(t)=Asin(ω0t+φ0).
амплитуда модуляцияси деб юқори частотали гармоник ташувчи тебранишнинг , амплитудасининг ўзгариш қонунига мос равишда ўзгаришига айтилади.
Юқори келтирилган таърифга асосланиб АМ сигналнинг амплитудасини кўйидаги ифода кўринишда бериш мумкин:
АМ да A(t)=A0+∆A∙k∙Un(t);
Частота модуляцияси деб юқори частотали гармоник ташувчи тебранишнинг частотасини паст часотали бирламчи стганлнинг ўзгариш конунига мос равишда ўзгаришига айтилади. Юқори частотали гармоник тебраниш тушувчи берилган бўлсин (1) бу тебранишнинг математик ифодасиини қўйидаги равишта ёзиш мумкин:
ЧМ да ω(t)= ω0+∆ω∙ k∙Un(t);
Фаза модуляцяси деб юқори частотали гармоник ташувчи тебранишнинг фазасини паст частотали бирламчи сигналнинг ўзгариш конунигамос равишда ўзгаришига айтилади. Умумий куринишдаги ФМ сигналнинг математик ифодаси қўйидагича ёзилади:
ФМ да φ(t)= φ0+∆φ∙ k∙Un(t);

Ў з л и қ с и з с и г н а л л а р н и р а қ а м л и
х о л д а ў з а т и ш.
И м п у л ь с к о д л и м о д у л я ц и я с и.

Ўзлиқсиз сигналларни рақамли холда ўзатиш учун рақамли модуляция тўрлари ишлатилади:


Импульс кодли модуляция – И.К.М.
Дельта модуляция – Д.М.
Деференциал кодли импульс модуляция – Д.К.М.
Адаптив дельта модуляция – А.Д.М.

И.К.М. ўзатиш алоқа системаси структуравий схемасини кўриб чиқамиз:





Х.М. – Хабар манбаи.


Дискр – Дискретизатор.
Кв.Қ – Квантловчи қурилма.
Мод. – Модулятор.
А.Л. – Алоқа линия.
Дем – Демодулятор.
П.Ч.Ф. – Паст частотали фильтер.
Х.И. – Хабар истемолчи.
А.Ц.П. – Аналого цифровой преобразователь.
Ц.А.П. – Цифро аналоговый преобразователь.

Дискретизатор Кательников теоремасига асосланиб ўзлиқсиз сигнални вақт бўйича дискретланган сигналга айлантириб беради. Аммо бу сигналнинг оний қийматлари ўзлиқсиз қийматлар. Кванловчи курилма вақт бўйича дискретланган сигналнинг ўзлиқсиз оний қийматларни сатҳи бўйича квантлаб ҳам. Сатҳ бўйича ҳам вақт бўйича дискрет сигналларга айлантириб беради.


Кодер ҳам сатҳ, ҳам вақт бўйича квантланган сигнални иккиламчи код ёрдамида кодлайди, яъни уни И.К.М. рақамли сигналга айлантириб беради.
Сигнални ўзоқ масофаларга ўзатиш учун И.К.М сигнал кушимча дискрет модуляция қилинади.
(ИКМ – АМ ; ИКМ – ЧМ ; ИКМ – НФМ ).
Ўзатилган ва қабул қилинган ўзлиқсиз сигналлар умуман олганда улар айнан тенг эмасдирлар. Чунки ўзлиқсиз сигнал рақамли сигналга айлантираётган пайта сигналга дискретлаш квантлаш хатоликлари олдиндан киритилади.

  1. Детекторлаш жараёнининг моҳияти нимадан иборат?

Детекторлаш жараёни модуляцияга тескари жараён бўлиб, детекторлаш натижасида модуляцияланган сигналдан унинг модуляцияланган информацион параметри ўзгариш қонуни ажратиб олинади, яъни хабар ажратиб олинади. Детекторлашни амалга оширадиган қурилма детектор деб аталади.
Детекторнинг асосий характеристикалари уларнинг детекторлаш характеристикалари ҳисобланади:

  1. Амплитудаси модуляцияланган сигналлар детектори (АД) детекторлаш характеристикаси деб детектор чиқишидаги ток доимий I0 қийматини унинг киришидаги юқори частотали сигнал амплитудаси Uω га боғлиқлиги, I0=Ф(Uω) га айтилади .

  2. Частотаси модуляцияланган сигналлар детектори (ЧД) детекторлаш характеристикаси деб, унинг чиқишидаги кучланиш Uч ни сигнал частотаси ўзгариши ∆ω га боғлиқлиги Uч=Ф(∆ω) га айтилади .

  3. фазаси модуляцияланган сигналлар детектори (ФД) детекторлиш характеристикаси деб, унинг чиқишидаги кучланиш Uч ни сигнал фазаси ўзгариши ∆φ га боғлиқлиги Uч=Ф(∆φ) га айтилади .

Детекторлаш жараёни бузилишларсиз бўлиши учун детекторлаш характеристикалари чизиқли боғланишда бўлиши керак. Агар чизиқлидан фарқ қилса, детекторлаш жараёни бузилиш билан бўлаётганини билдиради. Бузилиш катталиги 3 ва 5 – ординатали усуоидан фойдаланиб аниқланади.



  1. Радиоканаллар қандай параметрлар билан характерланади

radiokanalda malumot/ni uzatiw tezligi bit/s


Алоқа канали сигнални узатиш вақти Тк – [ сек ].


Алоқа канали динамик диапазони
Алоқа канали спектр кейинглиги
Каналнинг хажми

?????????????????????????????????????????????????????????????????????????


Узатгич, узатиш антеннаси, тўлқин тарқалиш муҳити, қабул қилиш антеннаси ва қабул қилгичдан иборат бўлган тўплам (комплекс) радиоалоқа линиясини ҳосил қилади
Қутбланиш текислиги деб-тўлқиннинг тарқалиш йўналишига нисбатан электр майдоннинг вектор кучланганлиги Е нинг йўналиши орқали ўтувчи текисликка айтилади

Гетеродин. Кам кувватли генератор булиб, оралик частотани шакллантирувчи юкори частотали гармоник сигнал автогенератори


2.3; 12.9; 13.10; 15.12; 22.21


Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling