Сигналларнинг параметрлари. Сигналнинг давомийлиги. Тс -[сек]


Download 0.5 Mb.
bet1/11
Sana08.03.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1249015
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Radiotexnika



Радиотехника.

  1. Электр сигнали нима ва у қандай параметрлар билан характерланади?

Электр сигнали деб – электр жараёнининг бир ёки бир нечта параметрни хабарга мос равишта ўзгаришига айтилади.
Сигналларнинг параметрлари.

Сигналнинг давомийлиги. Тс -[сек].
2). Сигналнинг динамик диапазони :

3). Сигналнинг спектр кенглиги. [ Гц ] ўлчанади.


4). Сигналнинг хажми. Хабарни узатиб олиш кобилиятини курсатади.

Сигнални ёки хабарни хосил бўлган жойдан истимолчига етказиш учун керак бўлган техник курилмалар ва бошқалар тўпламига алоқа системаси дейилади. Умумий куринишдаги алока системасининг структуравий схемаси кўйидаги куринишга эга деб :

ХМ – Хабар манбаи.
ХСА – Хабарни сигналга айлантиргич.
Уз – Ўзатгич (передатчик).
АЛ – Алоқа линияси.
Қ. Қ – Қабул қилгич (приёмник).
СХА – Сигнални хабарга айлантиргич.
ХИ – Хабар истемолчиси.
УТ – Узатиш томони.


Қ.Қ.Т – Қабул қилгич томони.
А.С. – Алоқа системаси.
ai(t) – Хабар
в i(t) – Бирламчи электр сигнали.
Si(t) – Алоқа линияси бўйича ўзатилишга мослаштирилган сигнал.



  1. Узатиладаган ахборот радиотехникада нима учун ва қандай қилиб электр сигналларига айлантирилади

Информация – бу хар хил физик жараёнлар тарифий ходисалар тўғрисидаги малумотдир.
Информацияни узатиш учун уни маълум биршакилга келтириш лозим (текст, жадвал, график, расм, характдаги тасвир, ва бошқалар) бундай шакилланиш натижасида информация хабарга айлантиради. Хабарни фазоний биринчи нуқтадан иккинчи нуқтага ўзатиш учун хабарни бирор бир физик жараёнга юклашимиз яъни уини сигналга айлантиришимиз лозим.
Сигнал деб бирор бир физик жараённинг бир ёки нечта параметрни хабарга мос равишта ўзгаришига айтилади.
Электр сигнали деб – электр жараёнининг бир ёки бир нечта параметрни хабарга мос равишта ўзгаришига айтилади.
Узлуксиз хабар дастлаб узлуксиз сигналга айлантирилади. Масалан: микрофон олдидаги айтилган сўз, мусиқа унинг олдидаги фазо зичлигини ўзгартиради ва микрофон диафрагмасига таъсир этиб уни ҳаракатга келтиради. Диафрагмага бириктирилган ғалтак (катушка) ўзгармас магнит майдонида жойлашган бўлгани учун унинг ҳаракати натижасида ғалтак қутбларида электр юритиш кучи ҳосил бўлади. Ёпиқ занжирдаги ток қиймати ва унинг бир қисмига уланган юклама қаршилик Rю даги кучланиш қиймати ўзгаради. Ушбу Rю дан ўтаётган ток қиймати натижада ундаги кучланишнинг ўзгариши микрофон олдидаги ҳаво зичлигига мос равишда ўзгаради, хабар сигналга айлантирилади. Бундай U(t) сигнал аналог сигнал, яъни хабарга мос, ўхшаш сигнал деб юритилади. Телевизион камера ўз объективи олдидаги тасвирни ҳар бир нуқтаси ёруғлиги (ранги) ва жойлашиш координаталарини аниқлайди ва узлуксиз U(t, x, y) сигналга айлантиради. Бундай сигнал видеосигнал (тасвир сигнали) деб юритилади. Узлуксиз сигналлар қиймати ўзининг энг кичик қиймати Umin ва энг катта қиймати Umax оралиғидаги ҳар қандай катталикка эга бўлади.



  1. Радиотўлқин деганда нимани тушунасиз? Радиотўлқинлар классификацияси?

Фазода ўзгарувчан элэктр ва магнит майдонларнинг тарқалишига элэктромагнит тўлқин дейилади.


Эркин тарқалувчи ва частотаси 103 Гц дан 1012 Гц гача бўлган диапазонда ётувчи электромагнит тўлқинлар — радиотўлқинлар деб юритилади.
Радиотўлқинларнинг эркин фазода тарқалиш механизмлари катъий ифодаланган частотавий боғлиқликка эга бўлганлиги учун, тўлқин диапазонларини поддиапазонларга бўлиш талаб қилинади ва бу поддиапазонларга кирувчи радиотўлқинларнинг эркин фазода тарқалиш шарт-шароитлари тахминан бир-хил деб қабул қилинади. 1.1-жадвалда радиотўлқин диапазонларининг частотавий чегаралари ва уларнинг номлари келтирилган.


Signallar klassifikatsiyasi
Axborotni tashish bo’yich, fizikaviy tabiati bo’yicha:

  1. Elektrik signal

  2. Elektromagnit signal (to’lqinlar)

  3. Optik signal (Yorug’lik bo’yicha uzatuvchi)

  4. Akustik signallar.




Диапазон номери

Частота чегаралари

Диапазонлар номи

Диапзонлар-
нинг қисқартма номлари

Русча қисқартма номлар

№ 4

f = 3 – 30 кГц

ўта узун тўлқинлар

ЎУТ

СДВ

№ 5

f = 30 – 300 кГц

узун тўлқинлар

УТ

ДВ

№ 6

f = 300 – 3000 кГц

ўрта тўлқинлар

ЎТ

СВ

№ 7

f = 3 – 30 МГц
100-10 м

қисқа тўлқинлар

ҚТ

КВ

№ 8

f = 30 – 300 МГц
10-1 м

ултрақисқа тўлқинлар

УҚТ

УКВ

№ 9

f = 300 – 3000 МГц

дециметрли тўлқинлар

ДТ

ДМВ

№ 10

f = 3 – 30 ГГц

сантиметрли тўлқинлар

СТ


СМВ

№ 11

f = 30 – 300 ГГц

миллиметрли тўлқинлар

ММТ

ММВ

№ 12

f = 300 – 3000 ГГц

децимиллиметрли тўлқинлар

ДММТ

ДММВ


  1. Радиотўлқинлар тарқалишига қандай физик жараёнлар таъсир қилади?

Ер атмосфераси фазовий-нобиржинсли ютувчи мухит бўлиб, унинг юқори қатлами – ионосфера плазмаси эса дисперсион ва анизотроп хоссаларга хам эга. Радиотўлқинларнинг бундай мухитда тарқалиши қуйидаги физик жараёнлар билан ифодаланади:
А) атмосферанинг нобиржинслилиги туфайли тўлқинларнинг синиши; синиш жараёни тўлқиннинг анизотроп ионсферада икки карра синиши туфайли янада мураккаблашади;
Б) атмосферанинг махаллий нобиржинслиликларида майдоннинг сочилиши;
В) тропосфера газлари ва туман, ёмғир каби ёғингарчиликларда майдон кучланганлигининг сусайиши;
Г) ионосферанинг чекланган ўтказувчанлиги натижасида юзага келадиган ютилиш;
Д) анизотроп ионосферада тўлқин қутбланишининг ўзгариши ва ёғингарчиликлардаги деполяризация;
Е) атмосферанинг электрик хоссалари ўзгариши натижасида майдон кучланганлигининг мунтазам ва тасодифий флуктуацияси;
Ж) қабул қилинаётган сигналнинг кўпнурлилиги ҳамда дисперсия туфайли ахборотнинг бузилиши.
Радиотўлқинларнинг синиши. Амосферанинг диэлектрик сингдирувчанлиги баландлик ўзгариши билан бир текис ўзгаради. Бундай мухитда тарқалаётган радиотўлқиннинг траекторияси текис эгрилашади. Бу жараён – рефракция деб аталади.
Рефракция мавжуд бўлганда тўлқин траекторияси шундай эгри чизиқни тасвирлайдики, унга тўлқин энергиясининг тарқалиш тезлигини тавсифловчи вектор урунма хисобланади. Маълумки, энергияси частота полосасида тақсимланган сигналнинг тарқалишида, урунма вектор сифатида дисперсиясиз мухитда (тропосфера, стратосфера) фаза тезлиги вектори, дисперсияли мухитда (ионосфера) эса гурухий тезлик вектори намоён бўлади.
Атмосферанинг турли баландликларида тўлқиннинг тарқалиш тезлиги турлича бўлади. Шунинг учун хам, тўлқин фронтининг элементлари (турли қисмлари) бир-биридан фарқ қилувчи тезликлар билан тарқалади ва бу рефракция ходисасини юзага келтиради, яъни, тарқалиш жараёнида тўлқин фронти бурилади.



  1. Ер атмосфераси қатламларини айтиб беринг. Ер атмосферасининг радиотулкинлар таркалишига таъсири.


Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling