Сийдик ажратув системаси


Download 3.28 Mb.
bet5/5
Sana27.10.2023
Hajmi3.28 Mb.
#1727362
1   2   3   4   5
Bog'liq
7.Siydik ayiruv sistemasi

Қовуқнинг шиллиқ пардаси ўзгарувчан эпителий ва сийрак толали шаклланмаган бириктирувчи тўқимали хусусий қатламдан. Қовуқ шиллиқ пардаси сийдик йўқ вақтда бурмалар ҳосил қилиб, бу бурмалар қовуқ сийдикка тўлганда текисланади. Қовуқнинг учбурчак соҳасининг шиллиқ пардасида бурмалар бўлмайди. Бу соҳада шиллиқ ости пардаси йўқ бўлиб шиллиқ парданинг хусусий қавати мушак парда билан бирлашиб кетади. Бу соҳада сийдик найининг пастки қисмидаги безларга ўхшаш безлар жойлашган. Қовуқнинг бошқа қисмларида шиллиқ парда остида сийрак бириктирувчи тўқимадан иборат шиллиқ ости парда жойлашади.
Қовуқ мушак пардаси ички, ташқи қатлами бўйлама ва ўрта айлана йўналган мушак ҳужайраларидан иборат. Қовуқнинг ташқи сийдик чиқарув йўлига давом этиш қисмида (қовуқнинг бўйин қисми) айлана жойлашган мушак тутамлари сфинктер ҳосил қилади. Мушак тутамларини ўраб турувчи бириктирувчи тўқима қатламлари қовуқнинг ташқи адвентиция пардасига, қовуқнинг туб қисмида эса сероз қаватга ўтиб кетади. Қовуқнинг туб қисми сероз парда билан ўралган.
Қовуқ симпатик, парасимпатик ва спинал (сезувчи) нервлар билан таъминланган. Бундан ташқари, қовуқда кўп миқдорда нерв тугунчалари ва нерв системасининг нейронлари топилган. Бу нейронлар, айниқса, сийдик найларининг қовуққа қуйилиш ерида кўп бўлади. Бундан ташқари, қовуқнинг сероз, мушак ва шиллиқ пардаларида кўп миқдорда рецептор нерв охирлари ҳам учрайди.
Download 3.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling