Сийдик ажратув системаси


Нефроннинг гистофизиологияси


Download 3.28 Mb.
bet4/5
Sana27.10.2023
Hajmi3.28 Mb.
#1727362
1   2   3   4   5
Bog'liq
7.Siydik ayiruv sistemasi

Нефроннинг гистофизиологияси.
Бир суткада одамнинг ҳар бир буйрагида 100 литргача бирламчи сийдик ҳосил бўлади. Фильтрация жараёнида плазманинг барча таркибий қисмлари капиллярларнинг эндотелий ва подоцит ҳужайраларининг орасида ётувчи уч қаватли базал мембраналардан ўтиб, подоцитларнинг ўсимталари орасидаги тирқишсимон ёриқларга тушади. Шундай қилиб, қон ва капсулалараро фильтрацион барьер ролини капиллярларнинг эндотелий ҳужайралари, 3 каватли базал мембрана, капсула ички варағининг подоцит ҳужайралари ташкил қилади. Сийдик фильтрация бўлишида буйрак таначасидаги қоннинг юқори босими (70—90 мм симоб устуни) ҳал қилувчи омилдир. Бу босим олиб келувчи ва олиб кетувчи артериолалар диаметрининг турли хилда бўлишидан келиб чиққандир. Қон босими 40—50 мм симоб устунидан пасайса, буйрак таначасидаги фильтрация тўхтаб, бирламчи сийдик ҳосил бўлмайди. Шунинг учун юкстамедуляр нефронда бирламчи сийдик ҳосил бўлиши пўстлоқ нефрон зоналарига нисбатан сустдир.
Нефрон найларида бирламчи сийдик жиддий ўзгаришларга учраб, иккиламчи сийдикка айланади. Сийдик найларида қайтадан кўп миқдорда сув, оқсил, глюкоза, туз ионлари сўрилади. Сувнинг кўп миқдори қайта сўрилгани учун иккиламчи сийдикнинг миқдори 1,5 литрга келиб қолади. Бунинг натижасида сийдик концентрацияси ошади (масалан, мочевина 70 марта, аммиак 40 марта ошади). Нефроннинг проксимал бўлимида сув, оқсил, глюкоза ва бошқа моддаларнинг асосий қисми (50%) актив сўрила бошланади (облигат реабсорбция). Нефроннинг ингичка бўлимида сув билан бир қаторда баъзи бир тузлар сўрилса, дистал бўлимда асосан сув ва натрий сўрилади (факультатив-реабсорбция).
Шундай қилиб, буйракларда сийдикнинг ҳосил бўлиши икки-босқичда кечади. Биринчи босқичда сийдикнинг ультрафильтрацияси буйрак таначаларида рўй беради. Иккинчи босқич нефрон каналларидаги резорбцияни ва секрецияни ўз ичига олади. Факультатив резорбция жараёнига гипофизнинг антидиуретик гормони билан буйрак усти безининг пўстлоқ моддасида ишлаб чиқарилувчи алдостероннинг таъсири каттадир.
Сийдик чиқарув йўллари буйракларда узлуксиз ҳосил бўлиб турадиган сийдикни ташқи муҳитга чиқариб туради. Сийдик чиқарув йўлларига буйрак косачалари ва жомчалари, сийдик найи, сийдик пуфаги ва ташқи сийдик чиқарув йўли киради.
Буйрак косачалари ва жомчалари, сийдик найи ва қовуқнинг умумий тузилиши ўхшаш бўлиб, уларда 4 пардани фарқ қилиш мумкин: шиллиқ, шиллиқ ости, мушак ва адвентиция. Буйрак косачаларида бир қаватли эпителий аста-секин кўп қаватли ўзгарувчан эпителийга алмашади. Буйрак жомларини сийдик найининг буйрак ичида жойлашган қисми деб қараш мумкин. У ҳам бошқа сийдик йўллари каби кўп қаватли ўзгарувчан эпите-лий билан қопланган. Эпителий остида сийрак толали бириктирувчи тўқимадан иборат шиллиқ парданинг хусусий қавати ётиб, у шиллиқ ости пардада давом этади. Шуни қайд қилиш керакки, сийдик чиқарув йўлларининг ҳамма қисмларида шиллиқ парданинг мушак пластинкаси бўлмагани учун шиллиқ парданинг хусусий қавати ва шиллиқ ости пардаси орасида аниқ чегара йўқ. Мушак парда жомларда 2 қават: ички — бўйлама, ташқи — айлана бўлиб жойлашган силлиқ мушак ҳужайраларидан иборат. Буйрак сўрғичлари соҳасида фақат айлана жойлашган мушак тутамлари бўлиб, уларнинг қисқариши сийдикни пирамидадан ажралиб чиқишига ёрдам беради.
Сийдик найларида шиллиқ, шиллиқ ости, мушак ва адвентиция пардалари аниқ ажралади. Шиллиқ парда ўзгарувчан эпителий билан қопланган бўлиб, унда бўйлама жойлашган бурмалар бўлади. Сийдик найининг пастки қисмида, сийрак бириктирувчи тўқимадан иборат шиллиқ ости пардасида простата безига ўхшаш тармоқланган безчалар бўлади. Сийдик найининг мушак пардаси юқорида икки, пастки қисмида эса учта қатлам жойлашган силлиқ мушак толаларидан иборат. Мушак тутамлари ички ва ташқи қатлами бўйлама, ўртада эса айланма йўналишга эга. Сийдик найининг сийдик пуфаги деворида жойлашган қисмида мушак парда фақат бўйлама мушаклардан иборат. Бу мушакларнинг қисқариши қовуқ мушакларининг ҳолатидан қатъий назар, сийдик найининг тешигини очиб, сийдикнинг пуфакка ўтишини таъминлайди. Сийдик найининг адвентиция пардаси атрофдаги тўқималар билан қўшилиб кетади.

Download 3.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling