Сийдик ажратув системаси


Download 3.28 Mb.
bet3/5
Sana27.10.2023
Hajmi3.28 Mb.
#1727362
1   2   3   4   5
Bog'liq
7.Siydik ayiruv sistemasi

Буйракда қон айланиши.
Буйрак артерияси буйрак дарвозасидан кириб, бўлаклараро артерия-ларга тарқалади. Буйраклараро артериялар пирамидалар орасидан ўтиб бориб, пўстлоқ ва мағиз модда чегарасида бўлиниб, ёй артерияни хосил қилади. Ёй артерия буйрак юзасига параллел ётади ва пўстлоқ ҳамда мия моддаларига майда тармоқчалар беради. Бу артериялар пўстлоқ моддада бўлакчалараро артерияни ҳосил қилса, мағиз қисмида тўғри артерия номи билан юритилади. Булакчалараро артериялардан буйрак таначаларига қон олиб келувчи томирлар бошланади. Ҳар бир қон олиб келувчи артерия ўзаро анастомоз ҳосил қилувчи капиллярларга бўлиниб сўнгра, улар олиб кетувчи артериолага куйилади. Бу артериоланинг диаметри олиб келувчи артериоланинг диаметридан икки марта кичиқроқдир. Шундай қилиб, қон капиллярлар тугунчаси (буйрак коптокчаси) системасида иккита хусусийликни кўриш мумкин: 1) тугунча капиллярлари йиғилиб, венулани ҳосил қилмайди. балки артериолани ҳосил қилади, яъни капиллярлар икки артериолалар орасида жойлашади. Капиллярларнинг бундай ўзига хос жойлашишига ажойиб тўр дейилади; 2) олиб чиқувчи артериоланинг диаметри кичик бўлади. Бу ҳолат тугун капиллярларида қон босимини ошишга олиб келади ва интенсив фильтрация бўлишини таъминлайди.



-расм. Буйракда қон айланиши схемаси. -расм. Нефрон ва йиғувчи найнинг
А: юкстамедуляр нефрон. Б: пўстлоқ нефрони. турли қисмларидаги эпителиал ҳужайралар.
1 – капсула, 2 - пўстлоқ модда, 3 - мия модда: 1 - проксимал бўлимдаги кубсимон жиякли
3.1 -мия моддасининг ташқи зонаси, 3.1.1 - ташқи эпителиоцит, 1.1 – ҳошиялар, 1.2 - базал
тасма, 3.1.2 - ички тасма,. 3.2 - мия моддасининг бурмалар, 2 - дистал бўлимдаги кубсимон
ички зонаси, 4 - буйрак таначаси, 5 – нефроннинг эпителиоцит, 3 – нефрон қовузлоғининг
проксимал бўлими, 6 - нефрон қовузлоғининг ингичка қисмидаги ясси эпителиоцит, 4 –
ингичка қисми, 7 - нефроннинг дистал бўлими, йиғувчи найнинг призматик ҳужайраси
8 - йиғувчи най, 9 - бўлаклараро артерия ва вена,
10 - ёйсимон артерия ва вена, 11 - бўлакчалараро
артерия ва вена, 12 – коптокчага олиб келувчи
артериола, 13 - бирламчи коптокча капиллярлар тўри,
14 - коптокчадан олиб кетувчи артериола,
15 - иккиламчи перитубуляр капиллярлар
тўри, 16 - тўғри артериола, 17 - тўғри венула.

Олиб кетувчи артериола яна иккинчи марта капиллярларга тармоқланади ва пўстлоқ ҳамда мия зонасида буйрак каналчаларини ўраб озиқлантиради. Сўнгра капиллярлар қўшилиб, юлдузсимон веноз синусларни ҳосил қилади. Бу синуслардан бўлакчалараро веналар бошланади. Улар бирикиб ёй веналарини ҳосил қилади. Булардан бошланган бўлаклараро веналар буйрак венасига қуйилади.


Ёй артериясидан мағиз қисмига борган тўғри артериялар капиллярларга бўлиниб, мағиз қисм ва сўрғичда жойлашган каналларни ўрайди. Шу ерда капиллярлар венулаларга айланади ва тўғри веналарни ҳосил қилади. Булар эса ёй веналарига бориб қуйилади.
Юкстамедулляр нефрон таначалари маълум даражада ўзига хос тузилишга эга. Бу таначаларда олиб кетувчи артериолалар диаметри олиб келувчиларга нисбатан бир оз каттадир. Олиб кетувчи артериолалар ўзаро анастомоз ҳосил қилади ва пирамидалар орасига киради, сўнгра веноз томирларига қуйилади. Бундан ташқари, бу таначаларда олиб келувчи ва олиб ке-тувчи томирлар орасида анастомозлар мавжуд. Юкстамедулляр таначалар фақатгина фильтрация аппарати ҳисобланмасдан балки дренаж системаси сифатида ҳам хизмат қилади.

Download 3.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling