Синдромлар: “Йўтал балғам ажралиши билан” “Ўпка касалликлар билан боғлиқ кўкрак қафасидаги оғриқлар” “Ҳансираш, нафас сиқиш”
Download 287.5 Kb.
|
Пульмонология усл.курсатма
Қон айланиши етишмовчилиги (ҚАЕ) – орган ва тўқималарга уларнинг нормал функционал холати учун етарли миқдорда юракнинг қон билан таъминлаб бера олмаслиги билан кечадиган патологик холат.
Ривожланиш тезлигига кўра ўткир ҚАЕ – белгилари бир неча минут ва соатларда юзага чиқадиган ва сурункали ҚАЕ –бир неча хафтадан бир неча йилгача бўлган муддатда ривожланадиганга бўлинади. Бундан ташқари юрак етишмовчилиги фарқланади, бунда қон айланиши бузилиши механизмида асосий компонент юрак қон томир тизими ётади Қон айланиш етишмовчилиги таснифи. Н.Д. Стражеско ва В.Х. Василенко таклифларига кўра СҚАЕ учта босқичга бўлинади: I- босқич бошланғич: СҚАЕ нинг яширин даври бўлиб, хансираш, юрак уриб кетиши, чарчаш маълум бир жисмоний зўриқишдан кейин пайдо бўлади. Тинч ҳолатда гемодинамик бузилишлар кузатилмайди. II- А босқич: СҚАЕ нинг клиник белгилари тинч ҳолатда бир оз безовта қилади, жисмоний зўриқишга чидамлилик камаяди, катта ёки кичик қон айланиш доираларида унча кучли бўлмаган гемодинамик бузилишлар, бўғилиш ҳуружлари, иккиламчи ўпка гипертензиясининг рентгенографик, айрим ҳолларда электрокардиографик белгилари, шишлар пайдо бўлиши, жигарнинг яққол бўлмаган катталашиши кузатилади. Кардиомегалия ва ҳилпилловчи аритмия ушбу босқичнинг асосий белгиси бўлиши мумкин. II- Б босқич: СҚАЕ нинг клиник белгилари тинч ҳолатда ҳам яққол намоён бўлади, катта ва кичик қон айланиш доираларида кучли гемодинамик бузилишлар кузатилади. Юрак астмаси хуружлари тез тез қайталанади. Доимий периферик ёки бўшлиқларда қайталанувчи шишлар пайдо бўлади. Жигар турғун катталашади ва даволаш натижасида бироз кичрайса ҳам, лекин ўз ҳолига қайтмайди. III- терминал босқич: тинч ҳолатда ҳам оғир гемодинамик бузилишлар, аъзо ва тўқималардаги чуқур, қайтмас дистрофик ўзгаришлар ҳамда модда алмашинувининг бузилиши кузатилади. 1978 йилда Ф.И. Комаров ва Л.И. ОльбинскаяI стадияни иккита даврга бўлдилар а ва б. I а давр- клиник белгилар ривожлангунга қадар ёки эрта димланишдан олдинги холат гемодинамика бузилишларига хос шикоятлар йўқлиги билан характерланади, лекин жисмоний зўриқишда юракнинг насос функцияси пасайиши белгилар кузатилади: юрак қон отиб бериш хажмининг 10-20 %га пасайиши, ўпка артериясида охирги диастолик босим ва хажмнинг бироз ошиши, миокард толалари қисқаришида циркуляр калталашиш тезлигининг пасайиши. I б давр - Н.Д. Стражеско ва В.Х. Ввасиленко таснифининг I босқичига мос келади, яъни физик зўриқишда кичик қон айланиш доирасида ўтиб кетувчи димланиш. Н.М. Мухарлямов (1978) СҚАЕнинг III – стадии таклиф қилди ва уни 2 та даврга ажратди. III а давр- юрак етишмовчилигининг қисман орқага қайтмас босқичи, катта ва кичик қон айланиш доирасида яққол димланиш белгилари, юрак қон отиб бериш хажмиининг пастлиги, юрак бўшлиғининг сезиларли дилатацияси, охирги диастолик босим ва хажмнинг ошиши , лекин ўз вақтида адекват даволаш беморлар ахволининг яхшиланишига олиб келади. (шишлар, анасарка, ички органларда димланиш белгилари камайиши III б давр- тўлиқ қайтмас босқич, Н.Д. Стражеско и В.Х. Василенко классификациясига кўра III стадияга тўғри келади. Юқорида келтирилган таснифларга қўшимча Нью-Йорк кардиологлар ассоциациясининг таснифи мос келади (NYHA). Download 287.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling