Синдромлар: “Йўтал балғам ажралиши билан” “Ўпка касалликлар билан боғлиқ кўкрак қафасидаги оғриқлар” “Ҳансираш, нафас сиқиш”
Download 287.5 Kb.
|
Пульмонология усл.курсатма
Кон айланиш етишмовчилиги (КАЕ) - кон айланиш тизими томонидан аъзо ва тукималарни нормал фаолияти учун етарли микдорда кон билан таъминлай олмаслигини уз ичига олувчи патологик жараён.
Ривожланиш тезлигига кура бир неча минут ва соатлар давомида намоён булувчи уткир КАЕ ва бир неча хафталардан то бир неча йилларгача давом этувчи сурункали КАЕ фаркланади. Бундан ташкари юрак шикастланиши билан боглик булган юрак етишмовчилиги ва механизмида купрок томир компоненти иштирок этувчи кон томир етишмовчилиги фаркланади. Кон айланиш етишмовчилиги таснифи Н.Д. Стражеско ва В.Х. Василенко таснифи буйича СКАЕнинг 3 та боскичи фаркланади: 1-боскич - бошлангич: яширин кон айланиш етишмовчилиги булиб, хансираш, юрак уриб кетиши, чарчаш кабилар факат жисмоний юкламада пайдо булади. 2- боскич - а даври: тинч холатда КАЕ белгилари яккол эмас, жисмоний юкламага толерантлик пасайган, катта ёки кичик кон айланиш доирасида димланиш белгилари бор лекин яккол эмас. б даври: тинч холатда яккол юрак етишмовчилиги белгилари, катта хам кичик кон айланиш доираларида огир гемодинамик бузилишлар. 3-боскич - якуний: дистрофик боскич, яккол гемодинамик ва модда алмашинуви бузилишлари, аъзо ва тукималарда кайтмас узгаришлар. 1978 й. Ф.И. Комаров ва Л.И. Ольбинская 1-боскичда а ва б даврларни фарклайдилар. 1 а даври - клиниколди ёки эрта димланишолди даври - шикоятлар ва гемодинамик бузилишлар булмаслиги лекин жисмоний юкламада юрак насос функциясининг пасайиши белгилари: юрак зарб хажмининг 10-20%га камайиши, охирги диастолик хажмнинг бироз ошиши, упка артериясида диастолик босимнинг ошиши, миокард кискариш вактида толаларнинг циркулятор кискариш тезлигининг пасайиши кабилар пайдо булади. 1 б даври - Стражеско ва Василенко таснифи буйича 1 боскичга тугри келади, яъни кичик кон айланиш доирасида жисмоний юкламада пайдо булувчи димланиш белгилари билан тавсифланади. Н.М. Мухарлямов (1978) СКАЕ 3-боскичида иккита даврни фарклашни таклиф килган. 3 а давр - юрак етишмовчилигининг кисман кайтмас даври булиб, бунда катта ва кичик кон айланиш доираларида яккол димланиш белгилари, юрак бушликлари сезиларли дилятацияси, охирги диастолик босим ва хажмнинг кескин ошиши кузатилади лекин уз вактида бажарилган адекват даво ёрдамида бемор ахволи яхшиланишига (шишлар, анасарка ва ички аъзолардаги димланиш камайишига) эришилиши мумкин. 3 б давр - бутунлай кайтмас боскич Стражеско ва Василенко таснифи буйича 3-даврга тугри келади Юкорида келтирилган тасниф тулдиришлар билан юрак етишмовчилгининг Нью-Йорк кардиологлар ассосацияси (NYHA) таснифига мос келади.
Download 287.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling