Пневмония давомийлиги:
Енгил кечишида – 2-3 хафта;
Ўрта оғир кечишида – 4-5 хафта;
Оғир кечишида – 6-8 хафта;
ПНЕВМОНИЯ КЛАССИФИКАЦИЯСИ (1995)
1. Этиологияси бўйича:
бактериал,
микоплазмали,
хламидияли,
вирусли,
замбуруғли,
паразитар,
аралаш этиологияли,
Ноаниқ этиологияли.
Бактериал флора гурухидан:
грам+: пневмококк, тилла ранг стафилококк, йирингли стрептококк А гурухи, энтерококк ва бошқалар.;
анаэроб грам+: пептококклар, пептострептококклар ва бошқалар;
грам–:Фридлендер таёқчалари, (Klebsiella pneumoniae), Escherichia coli, Pseudomonas aeruginosae, Legionella (хужайра ичи), протей ва бошқалар.;
анаэроб грам–: бактероидлар, фузобактериялар, Branchamella catarrhalis, Moraxella catarrhalis.
2. Келиб чиқишига қараб:
касалхонадан ташқари,
касалхона ичи (госпитализациядан кейин 48-72 соат ўтгач),
атипик,
аспирацион,
иммун танқисли беморларда,
нейтропенияли беморларда.
Касалхонадан ташқари кучли қўзғатувчилари: пневмококк, Haemophilus influenzae, Legionella; касалхона ичи қўзғатувчилари: Staphylococcus aureus, Klebsiella pneumoniae, Escherichia coli, Pseudomonas aeruginosae, Proteus, Bacteroides.
Хаво айлантириш тизимларида ривожланучи гурух хам тафовут қилинади – ЎСВ (кўпинча St.aureus ва бошқалар.).
3.Жойлашиши бўйича:
ўнг, чап, икки томонлама, тотал, бўлакли, сегментар, марказий, («илдиз олди»).
4. Оғирлик даражалари бўйича:
оғир кечеши;
ўрта оғир кечиши;
енгил кечиши.
Do'stlaringiz bilan baham: |