Синдромлар: “Йўтал балғам ажралиши билан” “Ўпка касалликлар билан боғлиқ кўкрак қафасидаги оғриқлар” “Ҳансираш, нафас сиқиш”
Download 287.5 Kb.
|
Пульмонология усл.курсатма
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўпка инфаркти
- Клиник кўриниши
Фторхинолонлар. Ушбу гурух препаратларига шартли равишда антибактериал воситалар сифатида ёндошиш мумкин. Ушбу препаратларни цефалоспоринлар билан бирга бактериалинфекцияни даволашда кенг қўлланилмоқда. Фторхинолонлар: хужайра ичига яхши киради, грам+ ва грам-, анаэроб бактериялар, гемофил таёычаси, стрептококк, стафилококкларга нисбатан юыори тасиркщрсатади.
Клиникада : ципрофлоксацин (ципролет, ципробай) 250-500 мг дан кунига 2 марта 7-10 кун давомида, 200 мг вена ичига кунига 2 марта 1-2 хафта давомида; офлоксацин (таревид) 200-400 мг кунига 2 марта (тилларанг стафилококка нисбатан анча таъсирчан). VII. Замбуру-лар: амфотерецин В (кунлик доза - 250 ЕД/кг вена ичига томчилатиб кун ора ёки 2 марта хафтасига 4-8 хафта давомида). VIII. Вирусли - интерферон. Ўпка инфильтратив туберкулези бир қанча яллиғланиш реакцияларини бирлаштириб, ўлчамлари 10 мм ва ундан катта бўлган перифокал яллиғланиш ўчоғли, ўткир кечувчи ва тез прогрессировланиш хусусиятига эга. Касаллик симптомлари кескин ривожланмаган, инфилтрат йиғилиши ва перифокал инфилтрат кўринишида юзага чиқади.Текширув жараёнида ва ташхис қўйиш чоғида туберкулин синамаси хамда балғамдан МБТ таёқчалари топилишига катта ахамият берилади. 3 ёки 4 туберкулезга қарши препаратлар комбинацияси ва кортикостероид гормонлари билан узоқ муддат даволаш яхши самара беради.Ўпка инфаркти - кўпинча турли оператив муолажалар, травмалар ва ўпка артерияси тромбоэмболияси натижасида юзага келиши мумкин бўлган оғир холатдир. Кўпинча гипертония касаллиги билан оғриган беморларда юзага келувчи хилпилловчи аритмиялар фонида тромбларнинг ўпка артериялари тармоқларида туриб қолишидан ўпканинг маълум қисми инфаркти ривожланади. Касаллик клиник белгилари тромб тиқилган томир хажмига қараб намоён бўлади. Йирик томирлар эмболияси кутилмаган кўкрак сохасидаги кучли оғриқлар, хансираш, тахикардия, цианоз ва коллапс белгилари билан намоён бўлади. 24-48 соатдан сўнг ўпка инфаркти ривожланиб, кам миқдордаги қон туфлаш, тана хароратининг кўтарилиши ва склера сарғайиши билан намоён бўлади.Перкутор товуш тўмтоқлашган, майда хириллашлар ва плеврани ишқалқниш шовқини эшитилади. Ренгенологик усул ёрдамида ўпканинг пастки бўлакларидаги инфаркт аниқланади.Рентгенологик симптом: -овал ёки учбурчак шаклдаги соя аниқланади. 2-Мавзу Халқали ўпка зараланишларида таққослама ташхис: ўчоқли пневмония, туберкулема, ўпка абсцеси, ўпка ўсмаси, ўпка эхинококи. Турли этиологияли пневмония (бактериал, вирусли, микоаплазмали). Диффуз диссеминациянинг таққослама ташхиси. Ўпка силининг гематоген диссеминирлашган формаси. Пневмокониоз, рак метастазлари. УАШ тактикаси. Бирламчи, иккиламчи, училамчи профилактикаси ва диспансеризацияси. Амалий маўғулотнинг назарий қисмида ўпка инфилтрати ташхисини клиник хусусиятлари кўриб чиқилади. Клебсиелла ёки фридлендеровда ўпканинг юқори қисми орқа сигментлари ва пастки қисми юқори сигментлари кўпинча шамоллаш бутун бўлакка тарқалади. Бўлиниш қисми эрта хосил бўлади жараён диссиминация кузатилиши мумкин. Интоксикация холати юзага келиши мумкин. Физикал ва гематологик ўзгаришлар деярли йўқ даражада. Клебсиелла оқибатида ўчоқли зотилжам сони ошиб боради. Ўчоқли зотилжам қандли диабет касаллигини кечишини ўсимта жараёни буйрак касалликлари кечишини бирмунча қийинлаштиради. Шунингдек гормонлар бактерияларга қарши воситаларнинг узоқ вақт давомида истемол қилиниши натижасида пайдо бўлади. Капсулалар шакли, ичак шакли кўплаб вирулентнинг крупоз зотилжамига олиб келиши мумкин. Одамда зотилжам кўпинча икки томонлама ўпка абцесси шакилланиши билан оғирдашади. Гемофил таёқчалари оқибатида юзага келган зотилжам асосан сурункали ўпка касалликлари билан оғриган беморларда учрайди. Шамоллаш ўзгаришлари одатда ўпканинг пастки қисмида пайдо бўлади. Алохида ўчоқлар тез қўшилиб ўпканинг бутун бўлагини қоплаб олиши мумкин. Кўпинча оғир кечиши кузатилади. Кўкимтир йирингли таёқчалар сабабли пайдо бўлган зотилжам асосан юрак ва ўпка жаррохлик амалиётларидан кейин антибиотиклар билан узоқ вақт даволанган беморларда юзага келади.касаллик бошланиши титроқ, субфибрил хароратузоқ сақланади. Балғам кўп миқдорда шилимшиқ базида қон аралаш бўлиши мумкин. Касаллик кўпинча обструктив синдром билан кузатилади серроз ёки геморогик плеврит билан оғирлашиши мумкин. Аспергелоз зотилжам ўткир бошланади биринчи кунларидаёқ абцидирования кузатилади. Юқори истма биқинда оғриқ қон аралаш балғамли йўтал кузатилади. Бемор холати оғирлашади. Озиш камқонлик кузатилади. Хламидиялар келтириб чиқарадиган зотилжамлар мустақил касаллик сифатида ривожланиши мумкин ёки зооноз хламидиозлар кўринишида учраши мумкин. Жигар ва талоқнинг катталашиши асосий симптом хисобланади. Юқори СОЭ соатига 60 мм билан характерланади. -Клиник кўриниши: крупоз ва ўчоқли зотилжамнинг клиник кўринишлари ўз хусусиятларига эга. Хозирги замон тиббиёт амалиётида кам учрайди. Крупоз зотилжамнинг клиник кўриниши ўпка тўқималаридаги шамоллаш орқали юзага келадиган ўзгаришларга мос келади. Касаллик ўткир бошланади интоксикация бегилари пайдо бўлади юқори харорат биринчи кунларидаёқ махимал даражага етиши мумкин қалтироқ биқинда оўриққуруқ йўтал иситмадан қизариш, цианотик лаблар, бурун қанотлари хам нафас олганда шишиади. Кўкрак қафаси бир томони нафас олишдан орқада қолади. Бемор ўзини аяб, қўли билан ушлаб туради. Шикастланган томотда перкутор товуш тимпаник тус олади. Нафас олиш биринчи кунларида везикуляр лекин плевра ва беморниниг нафас олишида харакатларнинг чеклаш натижасида кучсизланган кўриниши мумкин. Эксудатнинг сўрилишига қараб нафас қаттиқ кейин везикуляр кўпинча бу даврда овозли хўл бўғилиш эшитилади. Йўтал бошида қуруқ, кўкракда бирданига ориқ билан кузатилади. Касалликнинг иккинчи кунидашилимшиқ қон аралаш шиша тусли балқам пайдо бўлади. Тана харорати юқорига кўтарилиб доимий бўлиб қолади. Кўп холларда тана хароратини пасайиши литический юз беради. Ўртача истмалаш даври 10-11 давом этиши мумкин. Ўчоқли зотилжамда шамоллаш ўчоғи шикастланган сигментларда ривожланиши турли босқичларда жойлашади. Юқори қисмларининг шикастланиши кўпроқ устки язикавой бронхологик сигментларни қамраб олади. Пастки қисмларда кўпроқ юқорилатерал базал жалб этилади. Инфекция ўчоғини ўпкка юзасидан 4 см дан кўрпроқ чуқурликда жойлашганда ва уларнинг марказида жойлашганда овоз титроқни кучайиши ва перкутор овознинг бўғилиши аниқланмаслиги мумкин. Нафас олиш азолари сили бу юқумли касаллик бўлиб организмнинг умумий реакцияси билан ифодаланадиган организмнинг шикастланган тўқималарда пайдо бўладиган махсус шамоллаш ўчоқлари билан ифодаланиди. Кўпинча иқтисодий ривожланган мамлакатларда жумладан Рассияда сил билан касалланган ва унинг оқибатида ўлим сезиларли кмайган. Шунга қарамай сил кўп тарқалган касаллик бўлиб қолмоқда. Download 287.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling