Таълим муассасаларининг
П А С П О Р Т И
№
|
Кўрсаткичлар номи
|
Маълумотлар
|
|
Муассасанинг расмий номи
|
Хоразм вилояти Тупроққалъа тумани халқ таълими бўлимига қарашли 1-сонли умумий ўрта таълим мактаби
|
|
Муассаса манзили
|
Хоразм вилояти, Тупроққалъа тумани Саримой ҚФЙ Заминдорлар кўчаси 101-уй
|
|
Муассаса ташкил этилган йили
|
1986 йил
|
|
Ўқувчилар сони
|
768 нафар
|
|
Синфлар сони
|
42 та
|
|
Жами педагог-ўқитувчилар сони
|
71 нафар, шундан:
Олий тоифали педагоглар - 4 нафар
1-тоифали педагоглар - 13 нафар
2-тоифали педагоглар - 13 нафар
Мутаxасcис педагоглар-41 нафар
|
|
Тўгараклар сони
|
40 та, шундан:
- фан тўгараклари- 34та;
- спорт тўгараклари- 4та;
- ижтимоий-маданий тўгараклар - 2та
|
|
Спорт майдончалари
|
1 та футбол, 1 та баскетбол ва волейбол майдончалари мавжуд
|
|
Ахборот коммуникация воситалари билан жиҳозланиши
|
Компьютерлар сони – 13 та, шундан:
- ўқувчилар учун – 12 та
- муассаса ходимлари учун – 2 та
Видеопроектор – 1 та
электрон доска-1 та
|
|
Охирги уч йилда (2017-2019) эришилган ютуқлар
|
Мактабнинг рейтинг кўрсаткичи кейинги уч йилда туман мактаблари орасида 12-ўринга кўтарилган, вилоят миқёсида 95-ўринни эгаллаб келмоқда.
Мактаб таълим сифати, ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражаси, педагог кадрларнинг салоҳияти каби кўрсаткичлар бўйича вилоятда етакчи ўринларни эгаллаб келмоқда.
Билим масканида таълим беришнинг самарали усуллари изчил ва тизимли йўлга қўйилганлиги натижасида сўнгги йилларда ўқувчилари фан олимпиадаларида муваффақиятли иштирок этмоқда.
2018-2019 ўқув йилда ўтказилган “Билимлар беллашуви”нинг туман босқичида ўқувчиси М.Ярашова
1-ўринни эгаллаган.
2019-2020 ўқув йилда Беш ташаббус бўйича ташкил қилинган танловининг бадий ўқиш йўналиши бўйича
1-ўринни ва она тили ва адабиёти фан олимпиадасининг туман босқичида 1-ўринни, Ҳазорасп-Боғот ўртоқлик олимпиадасида ўқувчиси Н.Пирназарова 1-ўрин эгаллаган.
2020-2021 ўқув йилда ўтказилган она тили ва адабиёти фанидан ўтказилган фан олимпиадасининг вилоят босқичида 2-ўринни ва “Ўткир Хошимов асарлари билимдониман” кўрик танловининг вилоят босқичида 2-ўринни, “Мен неучун севаман Ўзбекистонни” мавзусидаги иншолар танловининг вилоят босқичида ўқувчиси А.Сафарбоева
3-ўринни эгаллаган.
2020-2021 ўқув йилда ўтказилган “Ўзбек тилим ифтихорим” иншоалар танловининг вилоят босқичида ўқувчиси М.Ярашова фаол иштирок этиб 2-ўринни эгаллаган.
2021-2022 ўқув йилида ўтказилган “Абдулла Орипов издошиман” кўрик-танловининг туман ва вилоят босқичларида 1-ўринни, эгаллаб шу йўналиш бўйича Республика босқичида ўқувчиси А.Сапарбоева
1-ўринни эгаллаган.
2021-2022 ўқув йилида “Менинг Президентим”ижодий ишлар танловида туман босқичида 1-ўринни ва вилоят босқичида 3-ўринни эгаллаб Республика босқичида ўқувчиси А.Сапарбоева “Энг фаол иштироки учун” номинацияси бўйича тақдирланди.
“Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси” кўрик-танловида С.Матниёзова туман ва вилоят босқичида
1-ўринларни эгаллаб, Республика босқичида 2-ўринни, Алишер Навоий ва Захриддин Мухаммад Бобурнинг таваллуд куни билан ўтказилган “Назм уммонида икки дур”деб номланган онлайн кўрик-танловида видео ролиги билан фаол қатнашиб Республика миққиёсида фахрли 3-ўринни эгаллаган, ва она тили ва адабиёти фани бўйича педагогик технологиялар, интерфаол ўйинлар билан адабиёт дарсларида “Чўлпон ҳаёти ва ижодий фаолиятини замонавий таълим ёндашув асосида ўқитиш усуллари” мавзусида ёзган услубий тавсияси энг яхшиси деб топилиб, вилоят миққиёсида кенг оммалаштирилган.
2021-2022 ўқув йилида таълим муассасасининг 44 нафар битирувчиларидан 12 нафари олий таълим муассасаларига қабул қилиниб ўқишга кириш кўрсаткичи 28%ни ташкил қилди.
Ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида 40 та фан, 12 та спорт ва 15 та ижтимоий-маданий тўгараклар фаолияти йўлга қўйилиб, машғулотларга ўқувчилар ўз қизиқиш ва иқтидорлари бўйича жалб этилган.
Тажрибали раҳбар педагогик жамоанинг билим ва салоҳияти, малака ва тажрибасини мунтазам ошириб боришга катта эътибор қаратиб келмоқда. Унинг ташаббуси билан мактабда ўқитувчилар учун таълим жараёнини такомиллаштириш, машғулотларда илғор педагогик технологиялардан кенг фойдаланишга доир семинар-тренинглар мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда.
Туманда ёш мутахассисларнинг касбий маҳоратини ошириш, янги дарсликларни тажриба-синовдан ўтказиш ҳамда таълим жараёнига инновацион услубларни жорий этиш каби ишларга ҳам кенг жалб этиб келмоқда.
Жумладан, сўнгги уч йилда таълим тизимига жорий этилаётган янги педагогик услублар, соҳада амалга оширилаётган янгиланиш ва ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти бўйича туман педагоглари учун 20 та ўқув-семинарларини ўтказган.
Сўнгги уч йилда “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг умумтаълим фанлари бўйича ўқувчиларда компетенцияларни шакллантиришга йўналтирилган Давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурлари лойиҳаларини” тажриба-синовдан ўтказиш ишларига раҳбарлик қилмоқда.
Тажрибали устознинг кўплаб шогирдлари бугунги кунда педагог сифатида вилоят таълим муассасаларида самарали фаолият кўрсатмоқда.
Фаол тарғиботчи сифатида ёшларни маънавий таҳдидлардан асраш, ёт ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни шакллантириш, уларнинг қалби ва онгида миллий қадриятларимизга ҳурмат туйғуларини шакллантириш мақсадида сўнгги уч йилда мактабда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамда жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида “Биз буюк юрт фарзандларимиз”, “Юксак маънавият-енгилмас куч”, “Ватанга садоқат-муқаддас ва юксак туйғу” каби мавзуларда 40 дан зиёд учрашув ва давра суҳбатларини ташкил этган.
|
|
Қўшимча маълумотлар
|
А.Матдурдиева кўп йиллик тажрибага эга илғор педагог сифатида замонавий таълим технологияларидан фойдаланган ҳолда ёш авлодни баркамол вояга етказиш борасида самарали меҳнат қилиб келмоқда.
Дарс машғулотларини илғор педагогик технологиялар асосида ташкил этиб, ўзи яратган 23 дан зиёд кўргазмали воситалар ва 800 дан ортиқ тест топшириқларидан самарали фойдаланиб келмоқда.
Унинг ўқувчилари фан олимпиадаларида муваффақиятли иштирок этиб келмоқдалар.
2021-2022 ўқув йилда ўтказилган ўзбек тили фанидан ўтказилган фан олимпиадасининг туман босқичида 9-синф ўқувчиси Ходжаева Огулдурсун Aннамаметовна 3-ўринни, 10-синф ўқувчиси Сагатова Ялким Aширкличовна 1-ўринни, 11-синф ўқувчиси Тайлакова Зухра Генжеевна 1-ўринни егалладилар ва вилоят босқичига йўлланма олдилар. Фан олимпиадасининг вилоят босқичида фаол иштирок етдилар.
2022-2023 ўқув йилда ўтказилган ўзбек тили фанидан ўтказилган фан олимпиадасининг туман босқичида 9-синф ўқувчиси Курбанмуратова Женнет Aвезмуратовна 1-ўринни, 11-синф ўқувчиси Сагатова Ялким Aширкличовна 1-ўринни егалладилар ва вилоят босқичига йўлланма олдилар. Фан олимпиадасининг вилоят босқичида 11-синф ўқувчиси Сагатова Ялким Aширкличовна 2-ўринни егаллади ва Фан олимпиадасининг Республика босқичига йўлланма олди.
Ўқувчилар билан олиб бориладиган тарбиявий ишлар таъсирчанлигини ошириш, болаларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида мактабда “Ёш тилшинослар” каби тўгарак фаолиятини йўлга қўйган.
Мактабда ўзининг билими ва касбий маҳоратини намоён қилиб, фаол ва етакчи ўқитувчи сифатида ёш педагогларнинг касб маҳоратини оширишга муносиб ҳисса қўшмоқда.
Ўқувчиларнинг билим салоҳиятини ошириш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида “Мардлар қўриқлайди Ватанни”, “Юксак маънавиятли авлод”,”Аёл-маънавият гулшани”каби мавзулардаги маънавий-маърифий тадбирларда ўқувчиларнинг фаол иштирок этишига ҳисса қўшиб келган. Мазкур тадбирларда мустақиллик йилларида барча соҳалар сингари таълим тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва эришилган ютуқларни тарғиб қилмоқда.
Билим масканида ва ўзи истиқомат қилаётган маҳаллада ўтказилаётган тадбирларда фаол иштирок этиб, мамлакатимизда мустақиллик йилларида таълим соҳасида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва унинг амалий самараларини тарғиб қилади.
Юқори малакали педагог, фидойи ва жонкуяр инсон
сифатида ҳамкасблари ва маҳалла аҳли ўртасида
ҳурмат қозонган.
|
Мактаб директори Г.Т.Гутликова
Do'stlaringiz bilan baham: |