Сирли учбурчак


Download 67.5 Kb.
bet3/4
Sana17.06.2023
Hajmi67.5 Kb.
#1521908
1   2   3   4
Bog'liq
bermud.ref

Арвоҳлар
Бермуд учбурчаги 1840 йилданоқ мудҳиш ном чиқара бошлаганди. Ўшанда Багам ороллари пойтахти – Нассау порти яқинида французларнинг "Розали" номли елканли кемаси пайдо бўлиб қолганди. Унинг барча елканлари кўтарилганди, ҳамма асбоб-ускуналар соз эди, бироқ кема гуруҳи йўқ эди. Уни кўздан кечиришганида аниқландики, кема ажойиб, соз ҳолатда, ҳеч қандай шикастсиз, юки ҳам жойида экан. Лекин экипаж қаёққа ғойиб бўлган? Кема журналида ҳам, ишнинг моҳиятига аниқлик киритувчи бирорта ёзув топилмади. "Бермуд учбурчаги" атамаси қачонлардир денгиз сирлари ҳақида ёзувчи америкалик адиб Винсент Гаддис томонидан ўйлаб чиқилганди. У шундай ёзган: "Флоридадан Бермуд оролларига, у ердан – Пуэрто-Рикога ва кейин яна Багам орқали Флоридага хаёлан чизиқ тортинг. Кема ҳалокатларининг кўпчилик қисми айнан мана шу учбурчакда содир бўлади". Репортёрлар ҳам, кўпчилик кемалар ҳалокати ёки ғойиб бўлишини тавсифлашда "Бермуд учбурчаги" атамасини қўллашга ҳаракат қилганлар. Тўғри, бу ҳол сирли ва хавфли "учбурчак" билан алоқадор кўпчилик жумбоқларнинг ечимини бермайди. Масалан, Британиянинг "Атланта" кемаси 1880 йил январда Бермуд оролларидан Англияга йўл олган. Унинг 290 кишилик экипажини асосан ёш стажёрлар ташкил этарди. Кема изсиз ғойиб бўлган, энг синчков қидирувлар ҳам натижа бермади. Британия Ҳарбий денгиз флотига қарашли олтита кема, бир-биридан бир миль узоқликда сузиб, "Атланта" ғойиб бўлган ҳудудни текширишди. Қидирув тўрт ой давом этди, аммо ҳеч қандай ҳалокат излари учрамади. 1881 йилда эса "Элен Остин" юк кемаси Бермуд учбурчаги чегарасида "арвоҳ кема"га – елканлари ёйилган кичикроқ кемага дуч келди. Бу ғалати кемачанинг бортига юк сифатида кўп миқдорда қизил дарахт ортилган, аммо командадан асар ҳам йўқ эди. "Элен Остин"нинг капитани аввалига бунақа омадга ишонолмади. У ташлаб кетилган бу кемани ўзиникига тиркаб олишга қарор қилиб, унга ўз одамларини юборди. Бироқ кутилмаганда кучли шамол кўтарилди. Кемалар бир-биридан ажралишди ва эгасиз кема кўздан йўқолди. Икки кундан сўнг "Элен Остин"дагилар ўша кеманинг денгиз юзида сокин сузиб бораётганини кўришди. Икки кун олдин унга юборилган матрослар ўлишган экан. Аммо сирли кема жумбоқлари бу билан тугамади. "Элен Остин" капитани, қимматбаҳо юкли бу кемани қандай қилиб бўлмасин қўлга киритишга қаттиқ аҳд қилди. Лекин яна бўрон кўтарилди ва сирли кема, капитан томонидан унга юборилган кишилар билан бирга яна ғойиб бўлди. Бу сафар у қайта пайдо бўлмади. XX асрда бу ердаги илк сирли ҳолат – 1918 йилда АҚШнинг "Циклоп" кемасининг йўқолиши бўлди. Узунлиги 500 фут, сиғими 19,5 тонна бўлган бу кема 4 мартда Кариб денгизи бўйлаб Барбадосдан Норфолк томон йўлга чиқди. "Циклоп" 309 кишидан иборат командаси ва қимматбаҳо юк – марганец рудаси билан бирга йўқолганида, уни немислар минасига учраган ёки сувости кемаси томонидан йўқ қилинган, деб ўйлашди (Биринчи жаҳон уруши кетаётганди). Аммо кейинроқ немисларнинг ҳарбий архивлари текширилганда, бу фаразни четга суришга тўғри келди. Ҳужжатларнинг таҳлили шуни кўрсатардики, "Циклоп"нинг йўлида мина ҳам, сувости кемалари ҳам бўлмаган экан. Кема ғойиб бўлган куни об-ҳаво жуда яхши, денгиз тўлқинлари меъёрдагидек, шабада енгил эди.

Буларнинг бари кеманинг бўронга учраган бўлиши мумкинлигини рад этади. Ҳарбий денгиз флоти вакиллари ҳам: "Бизнинг флотимиз тарихида "Циклоп"нинг ғойиб бўлиши энг сирли жумбоқлардан биридир", деб баёнот беришган.


Бу кемалар бир-бирига мутлақо ўхшамасди. Уларнинг юк миқдори, катталиги, ясалган йили турлича эди. Бироқ бари бир-бирига ўхшаш ҳолатларда йўқолишган: барчасида радиопередатчиклар мавжуд бўлса-да, бирорта кема радио орқали ёрдамга чақирувчи "SOS" сигналини бермаган. Бундан ташқари, улар ғойиб бўлган вақтларда ҳеч қандай бўрон ҳам бўлмаган. Бермуд учбурчагида олиб борилган энг батафсил қидирув ишлари ҳам бу кемалар ва улар командасининг ғойиб бўлиш сабабини изоҳлаб беролмади. Фақат Япониянинг "Райфуку Мару" юк кемаси бундан мустасно. У 1924 йилнинг қишида Багам ва Куба оралиғидан туриб, қўрқинчли хабар юборган. Радиограмманинг охирги сўзлари шундай эди: "Хавф тасаввурга сиғмайдиган даражада буюк... Афтидан... Биз қутулиб кетолмаймиз..." Бу қандай хавф эканини барибир ҳеч ким билолмади. Яна ҳам жумбоқлироғи, "Райфуку Мару"нинг ёрдам сўраб юборган чақирув чигналини олиб, унга кўмакка борган бошқа кемадагилар, кўрсатилган ҳудудда ҳеч нима тополмади: на кема парчалари, на бирор жасад йўқ эди. Бу Бермуд учбурчагининг навбатдаги қурбони эди... Мана, тинчлик пайтидаги ҳодиса ҳақида маълумот. 1953 йилнинг 2 февралида Бермуд учбурчагидан сал шимолроқда, бортида 39 нафар экипаж аъзолари ва ҳарбийлар бўлган Англия ҳарбий-транспорт самолёти ҳавога кўтарилганди. Тўсатдан улар билан алоқа узилиб қолди, самолёт белгиланган вақтда базага қайтиб келмади. Фалокат юз берганлиги тахмин қилинаётган ҳудудда "Вудуорд" юк кемаси ҳеч нима тополмади: кучли шамол эсар, денгизда сал тўлқин бор эди. Бироқ на ёғ доғлари, на самолёт синиқлари учрамади. Элликта кема ва самолёт фалокатидан иборат бу рўйхатнинг охирида ҳозирча "Анита" юк кемаси турибди. Кўмир ортилган бу кема 1973 йил март ойида Норфолк портидан Атлантика океанига чиққан, у Гамбургга йўл олганди. Бермуд учбурчагида у бўронга дуч келган ва "SOS" сигналини ҳам юбормасдан чўкиб кетган. Орадан бир неча кун ўтиб, денгиздан "Анита" ёзувли биттагина қутқарув баллони топилди.

Download 67.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling