Сирли учбурчак
Download 67.5 Kb.
|
bermud.ref
Гап сеҳрли пуфаклардами?
2001 йилда Бермуд учбурчаги сири очилганлиги тўғрисидаги навбатдаги хабар тарқатилди. Янги версияга кўра, Бермуд учбурчаги ва бошқа шу каби жойларда кемалар океан тубидан келувчи метан пуфаклари таъсирида чўкиб кетишган. Сув остидан кўтарилувчи кўп миқдордаги пуфаклар сувнинг зичлигини пасайтиради ва кема ўз сузувчанлигини йўқотади. Монтерейдаги (Калифорния) ҳарбий-денгиз мактаби тадқиқотчиси Брюс Денардо бу фаразни текшириб кўришга қарор қилди. Бир қарашда, бу тахмин соғлом ақлга тўғри келмайди, ахир, пуфакчалар ва уларга илашган сув оқими юқорига томон йўналади ва кемани ҳам юқорига итариши керак. Буни текшириш учун тажрибачилар сув юзида зўрға сузадиган (зичлиги сувникидан салгина юқори бўлган) шарчани сувли идишга солиб, пастдан ҳаво пуфакчалари юборишди. Буни қарангки, шарча дарҳол чўкиб кетди. Download 67.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling