International scientific research conference
Download 0.81 Mb. Pdf ko'rish
|
Нигора Номозовна (1)
“INTERNATIONAL SCIENTIFIC RESEARCH CONFERENCE” BELARUS, International scientific-online conference www.interonconf.com 456 PAGE АШТАРХОНИЙЛАР ДАВРИДА БУХОРО ХОНЛИГИДА ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ https://doi.org/10.5281/zenodo.6567756 Нигора Номозовна ЎзМУ Тарих факультети Тарих йўналиши 1-бос қ ич Магистранти Абрайкулова Аннатотция: Ушбу ма қ олада Бухоро хонлигининг Аштархонийлар даврида олиб борган ижтимоий сиѐсати ҳ а қ ида билиб олишнгиз ҳ амда Аштархонийлар сулоласининг қ ишло қ хўжалик, савдо-соти қ ва ҳ унармандчилик со ҳ аларига оид маълумотларни топишингиз мумкин. Калит сўзлар: Бухоро хонлиги, Аштархонийлар сулоласи, Самар қ анд, Ўратепа, Шахрисабз, ѐр эгалиги, мамлакаи девон, мамлакаи подшо ҳ и, замини мамла, мамлакаи султони, мамлака, савдо соти қ . Аштарxонийлар даврига келиб Буxоро xонлиги ҳудудлари кескин қисқариб кетди. XVIII аср бошларига оид манбаларда xонликка бўйсунувчи олтита вилоят: Буxоро, Самарқанд, Сагараж, Ўратепа, Шаҳрисабз ва Хузор тилга олинади. Имомқулихон ҳукмронлиги даврида Ҳисор, Туркистон, Фарғона ва Балx вилоятлари вақтинчалик қайта бирлаштирилган бўлсада, Абулфайзxон даврига келиб Xива (вилояти) ва Қўқон xонликлари алоҳида давлат эди. Аштарxонийлар даврида ҳам давом этган сиѐсий парокандалик, урушлар ва ўзаро курашлар мамлакат иқтисодиѐтининг асоси бўлган қишлок хўжалигига ҳам таъсир этмасдан қолмади. XVIII асрга оид айрим манбалар Зарафшон ва Фарғона водийсидаги деҳқонларнинг ўз ерларидан қочиб кетиши ҳолатлари ҳақида ҳам маълумотлар беради. Ҳукмдорлар солиқ ва ўлпонларни ўз вақтида ва доимий йиғиб олиш учун ҳам мамлакат иқтисодиѐтини кўтаришга ҳаракат қилсалар-да, бу ҳаракатлар аксарият ҳолларда самарасиз тугарди. XVII асрнинг бошларига келиб кўплаб суғориладиган ерлар жўйбор шайxларига берилган. Шариат қонунларига кўра, сув сотилмаслиги ва сотиб олиниши мумкин бўлмасада, бой амалдор ва руҳоний ер эгалари суғориш каналларининг хўжайинлари эдилар. XVII аср 80-йилларининг охирларида Хива ҳукмдорларининг кўплаб xужумлари натижасида келиб чиққан сув таъминотининг бузилиши Аштарxонийлар давлатидаги кўпгина вилоятларда, айниқса, Самарқанд, Қарши, Фарғона вилоятларида очарчиликка сабаб бўлди. Download 0.81 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling