International scientific research conference


“INTERNATIONAL SCIENTIFIC RESEARCH CONFERENCE”


Download 0.81 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/7
Sana27.03.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1299071
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Нигора Номозовна (1)

“INTERNATIONAL SCIENTIFIC RESEARCH CONFERENCE”
 
BELARUS, International scientific-online conference 
www.interonconf.com
460 PAGE
холис” деб аталган. Хусусий мулк эгалари одатда ерларни ерсиз 
деҳқонларга ижарага бериб, ундан катта даромад олишган. Диний 
маҳкамаларга берилган ерлар вақф мулклари бўлиб, улар солиқлардан 
ҳоли бўлганлар. Олий ҳукмдор ерни сотиш, ҳадя этиш ѐки вақф мулкига 
ўтказиш ҳуқуқига эга бўлган. Шартли ер эгалари суюрғол, иқто, танҳо, тиул 
каби номлар билан аталган. Таъкидлаш лозимки, XVII-XVIII асрларга 
келиб суюрғолнинг мазмуни ўзгаради. Бу даврга келиб суюрғол асосан 
ҳукмдор хизматида бўлган руҳонийлар-сайидлар, хўжалар, шайхлар, 
уламолар, шунингдек шоирларга ҳадя қилинган. Маҳмуд ибн Вали шундай 
маълумот беради: “Агар подшо ерни кимгадир ҳадя тариқасида берса, 
бундай ерлар уламолар ва сайидларга берилса, суюрғол дейилади, агар 
ҳарбийларга берилса, у ҳолда танҳо дейилади.” 
Сўнгги ўрта асрлар даврида ҳам жамият ҳаѐтидаги шаҳарларнинг 
ўрни асло пасаймаган. Савдо-сотиқ ва ҳунармандчилик асосан шаҳарларда 
марказлашган бўлиб, фан ва маданият ҳам шу ерда тараққий этган. Йирик 
иқтисодий, сиѐсий-маъмурий ва маданий марказлар бўлган Самарқанд, 
Буxоро ва Тошкент шаҳарлари Мовароуннаҳрнинг иқтисодий ҳаѐтида 
муҳим роль ўйнаганлар. 
Самарқанд ўзининг ихтисослашган бозорлари ва савдо қаторлари 
билан ажралиб турган. Манба тили билан айтганда , “бу шаҳарнинг битта 
ўзига хос хусусияти борки, бу хусусият бошқа шаҳарларда кам учрайди, 
яъни, ҳар бир маҳсулот учун алоҳида бозор бўлиб , улар бири-бири билан 
аралашиб кетмайди. Бу ажойиб анъанадир”. Дарҳақиқат, Аштарxонийлар 
даврига оид турли манбалар Самарқанддаги кўзагарлар , темирчилар , 
заргарлар , чопондўзлар, дўппидўзлар , баққоллар , қассоблар , чўянчилар , 
читпазлар, бўѐқчилар, нонфурушлар каби кўплаб алоҳида бозорлар ҳақида 
маълумотлар берадилар. Бу даврдаги кўплаб меъморий иншоотларнинг 
қурилиши туфайли шаҳарнинг кўриниши ҳам ўзгарди. Мисол учун, ўзбек 
амирларининг мавқеи кучайган даврда Ялангтўшбий томонидан Регистон 
майдонида Шердор ва Тиллакори(1631-1642йй.) мадрасалари бунѐд этилди. 
Самарқанд атрофларида боғ-роғлар билан бир қаторда сув тегирмонлари 
ҳам мавжуд бўлган. Сиѐб каналидан чиқарилган ариқлар бўйларида бутун 
дунѐга машҳур бўлган Самарқанд қоғози ишлаб чиқариш устаxоналари 
жойлашган. 
Шайбонийлар давридаѐқ пойтаxтга айлантирилган Буxоро шаҳри ҳам 
йирик ҳарбий-сиѐсий, маъмурий ва маданий марказлардан бўлиб, 
аштархоний ҳукмдорларнинг қароргоҳи шу ерда жойлашган эди. 
Мамлакатнинг иқтисодий ҳаѐтида катта аҳамиятга эга бўлган Буxоро 
шаҳри манбаларга кўра ,бу даврда, “бир нечта дарвозаси бўлган баланд 
девор билан ўраб олинган ва уч қисмга бўлинган. Унинг икки қисми 



Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling