Ўсмирлар ўртасидаги суицид муаммоси


Тайёрланаётган суицид белгилари


Download 1.24 Mb.
bet2/5
Sana18.06.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1573060
1   2   3   4   5
Bog'liq
Суицид для школ

Тайёрланаётган суицид белгилари
Суицид эҳтимолини бир неча белгилар уйғунлиги ифода этади:
1. Ўз юмушларини тартибга келтириш — ўзи учун қимматли бўлган нарсаларни тарқатиш. Тозаликка эътибор бериш, сўнгги тайёргарликларни амалга ошириш.
2. Розилик сўраш.
3. Ташқи қониқиш – қувватга тўлиш. Агар суицидни амалга ошириш нияти, режаси, усули танланган бўлса, одам бироз тинчланади, ташқи қониқиш юзага келади. Бироқ бу холат чуқур тушкунликдан хам хавфлироқ ҳисобланади, чунки кучга тўлиш, фикрлардан халос бўлиш, кутилмаган ҳаракатларни юзага келтириши мумкин.
4. Хат қолдириш (хатлар, кундаликлар).
5. Хақоратлар ёки қўрқитишлар.
6. Жахли тез ўсмирларда - асабийлик.
Ўсмирда намоён бўладиган ҳавфли ўзгаришлар:
    • Ўзлаштиришнинг кескин пасайиши, ўқиш жараёни ва баҳоларга бефарқлик.
    • Куннинг кўп қисмида тушкун кайфиятнинг устун бўлиши, ҳиссиётларнинг сустлиги, асабийлик.
    • Ҳулқ-атворнинг кескин ўзгариши. Масалан, ўсмир яқинларидан узоқлашмоқда, гаплашишни истамай қолди, ташқи кўринишига бефарқ бўлмоқда, қизиқишлари сусайиб қолди, дўстларидан ўзини олиб қочмоқда

Ўсмирда намоён бўладиган ҳавфли ўзгаришлар:
4.Яқин қариндошлари ёки дўслари орасида суициднинг амалга оширилган ҳолати.
5.Ўсмир бевосита ёки билвосита ўз жонига қасд қилиш нияти борлиги ҳақида сўзламоқда. Яшашни истамаслик ҳақида гапириш - кўп ҳолларда ўзига ва ўз муаммоларига эътибор қаратишни ифодалайди. Эътиборсизликдан азият чекаётган ўсмир, кўп ҳолларда, суицидни амалга оширишни сўнгги нажот, деб билади.
6.Ўзи ва соғлиги билан нима бўлишига эътибор бермаслик.

СУИЦИД ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛИШ ЛОЗИМ ?
Эътибор беринг, ҳавфли вазият!
Иштаҳанинг йўқлиги ёки овқатдан ўзини тўхтата олмаслик, уйқусизлик ёки кўп ухлаш;
  • ички касалликлардан тез-тез шикоят қилиш (қорин ва бош оғриқлари, доимий толиқиш);
  • ўз ташқи кўринишига эътиборсизлик;
  • доимий равишда ёлғизликни, кераксизлигини, айбдорлик сезиш;
  • зерикиш, аввал қониқтирадиган машғулотлардан қониқмаслик;
  • мулоқотдан қочиш, “яккаликка” интилиш ;
  • иш унумдорлигини сусайиши, диққатнинг турғун эмаслиги;
  • ўлим тўғрисидаги фикрларнинг кўпайиши;
  • келажак билан боғлиқ фикрларнинг йўқлиги;
  • арзимас нарсалардан тез асабийлашиб кетиш –


  • Download 1.24 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling