Соатмурод Норқобилов
(1) Банк гуруҳи даражасида банклар консолидация кўри-
Download 1.29 Mb. Pdf ko'rish
|
6-y-Halqaro-amaliyotda-bank-nazorati-darslik-S-Norqobilov-T-2007
(1) Банк гуруҳи даражасида банклар консолидация кўри-
нишида бўлиши керак. (2), (3), (4) қуйи даражадаги банклар учун қўлланилади. Базель қўмитаси томонидан 2006 йилда қабул қилинган банк назоратини назорат қилиш бўйича 25 тамойилининг асосий мақ- сади самарали банк назоратини ташкил қилишдир. Ушбу тамо- йиллар 7 гуруҳга бўлинган. Объективлик, мустақиллик, ваколатлилик, шаффофлик ва ҳамкорлик ( тамойил 1); лицезиялаш ва тузилма (тамойил 2-5); прудентал назорат ва тартибга солиш (тамойил 6-18); банк назоратининг усуллари (тамойил 19-21); ҳисоботлар ва уларни ошкор этиш (тамойил 22); назоратчиларнинг ахлоқи ва уларнинг ваколатлари (тамо- йил 23); консолидациялашган банклар ва хорижда фаолият юри- тувчи банклар назорати (тамойил 24-25). Ушбу тамойилларда банк назоратини ташкил этиш асослари ва капитал етарлилиги, йирик кредитлар, ликвидлилик риски, бозор риски, операцион риск, кредит риски, мамлакат риски, фоиз риски, рискларни бошқариш риски, ички назорат ва ички аудит каби бўлимлари бор. Фан-технологияларнинг ривожланиб бориши, интернетнинг оммалашиб бориши e-banking (Интернет-банкинг)нинг ҳам ривож- ланиб боришига замин яратмоқда. Бу ўз навбатида Базель қўмитаси олдига Интернет банкинг рискларини олдини олиш имконини берувчи тамойиллар ишлаб чиқиш заруриятини келтириб чиқарди. Шу мақсадда биринчи марта 2000 йил октябр ойида интернет банк- нинг рискларини олдини олиш, улар устидан назорат қилиш ва уларнинг рискларини бошқариш бўйича тамойилларни ишлаб чиқ- ди. Иккинчи марта эса 2003 йил июль ойида электрон банкинг учун рискларни бошқариш тамойиллари ишлаб чиқарилди. Электрон банкинг ривожланиб бориши халқаро миқёсда назоратни ташкил қилиш ва мамлакатлар банк назоратчилари ўртасида ҳамкорликни таъминлаш заруриятини келтириб чиқармоқда. Банк назорати ор- ганлари ўртасида ҳамкорликнинг таъминланиши халқаро миқёс- даги қонунчиликлар қабул қилиниш эҳтиёжини келтириб чиқар- майди. Электрон банкнинг ривожланиб боришининг икки сабаби бор: биринчидан, банклар томонидан таклиф қилинаётган электрон 72 банк хизматлари унинг мижозлари томонидан кенг фойдаланил- моқда, шунингдек, банк мижозлари томонидан Интернет хизмат- ларидан фойдаланувчилар сони ортиб бормоқда; иикичидан, янги технологияларнинг ривожланиб бориши банкларга инсон меҳнати- дан фойдаланмаган ҳолда турли хилдаги банк хизматларини так- лиф этиш имконини бермоқда ва банк мижозларининг ортиб бори- шига хизмат қилмоқда. Лекин, электрон банклар фаолиятида учрай- диган рисклар янги пайдо бўлган эмас, булар биз билган ликвид- лилик риски, мамлакат риски, операцион риск, стратегик риск ва бошқалардир. Саволлар: 1. АҚШ да банклар фаолиятини назорат қилиш тизимининг ташкил топиши ва унинг ўзига хос хусусиятлари. 2. Буюк Британияда банк назорати. 3. Германия банк назоратининг ўзига хос хусусиятлари. 4. Францияда банк назоратининг ўзига хос томонлари. 5. Италияда банк назоратининг ўзига хос томонлари. 6. Халқаро тажрибада банк назорати қайси муассасаларга юк- латилади. 7. Банк назорати бўйича Базель қўмитасининг вужудга келиши ва ривожланиши. 8. Базель қўмитасининг мақсад ва вазифалари. 9. Базель қўмитасининг асосий тамойиллари. 10. Банк назорати бўйича халқаро андозаларнинг шаклланиши. Download 1.29 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling