Соатмурод Норқобилов


Италияда банк назоратининг ташкил этилиши


Download 1.29 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/61
Sana08.02.2023
Hajmi1.29 Mb.
#1176272
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   61
Bog'liq
6-y-Halqaro-amaliyotda-bank-nazorati-darslik-S-Norqobilov-T-2007

Италияда банк назоратининг ташкил этилиши 
Банк ва молия назорати кредитлар ва омонатлар бўйича вазир-
ликлараро қўмита, Италия банки ва молия компаниялари ҳамда 
фонд биржаси устидан назорат олиб борувчи миллий Комиссия то-
монидан амалга оширилади. Ушбу органларнинг биринчиси Молия 
вазири томонидан бошқарилади. У кредит сиёсати ва омонатларни 
ҳимоялаш бўйича умумий назорат учун жавоб беради. Италия Мар-
казий Банки қўмита резолюцияси бўйича назорат борасидаги қа-
рорлар ва таклифлар лойиҳасини тайёрлайди, унинг қоидаларини 
ўрнатади ва бевосита ҳужжат шаклида, шунингдек, масофавий 
шаклда назорат олиб боради. Молия компаниялари ва фонд бир-
жалари назорати бўйича Комиссия кредит-молия ташкилотларини 
қимматли қоғозлар бозоридаги фаолиятини назорат қилади. Ита-
лиядаги назорат фаолиятининг асосий тамойиллари 1993 йил қабул 
қилинган “Банклар тўғрисида”ги қонунда белгилаб берилган. Унда 
банк ва молия назорати органлари мақоми, назоратни амалга оши-
риш ва банк қийин аҳволга тушиб қолган ҳолатда уни тўғридан-
тўғри бошқариш тартиблари кўрсатилган.
80-йилларда холдинг шаклида тузилган молиявий ва банк 
компаниялари ташкил топган банк гуруҳлари фаолияти устидан 
назорат қилишга катта эътибор берила бошланди. Ушбу гуруҳлар 
устидан назоратни олиб бориш учун алоҳида банклар фаолияти 
эмас, балки бутун гуруҳни назорат қилувчи бирлашган назорат 
концепцияси ишлаб чиқилди.
Францияда банк назоратининг ташкил этилиши 
Францияда банк фаолияти устидан назорат Франция банкидан 
мустақил ҳолда фаолият олиб борувчи, бироқ унга узвий боғланган 
давлат бошқарув органлари – банк комиссиясига юклатилган. Ко-
миссияни Франция банки бошқарувчиси бошқаради. Банклар тўғ-
рисидаги қонунга мувофиқ комиссия ишчи органи ходимлари, яъни 
бош секретариат аъзолари фақат Марказий банк хизматчилари бў-
лиши мумкин. Банк комиссияси мажбуриятларига кредит ташки-
лотлари фаолияти шартларини ўрганиш уларнинг молиявий ҳола-
тини назорат қилиш, шунингдек, банк ходимлари профессионал 
этикасини текшириш киради. Комиссия нафақат Франциядаги, бал-
ки чет элдаги барча кредит ташкилотлари филиаллари операция-
ларининг қонунийлигини назорат қилади.
Комиссия назорат ости идоралари даврий текширув ҳужжат-
ларини ўрганади, зарур бўлган пайтда инспекторлик текширув-


56 
ларини амалга оширади. Бунда у махсус фармойишга асосан тек-
ширув олиб боради ва зарурий интизомий чораларни кўради. 

Download 1.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling