Соатмурод Норқобилов
Download 1.29 Mb. Pdf ko'rish
|
6-y-Halqaro-amaliyotda-bank-nazorati-darslik-S-Norqobilov-T-2007
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қимматли қоғозлар ва Биржа иши бўйича Комиссия
- Банк кенгашлари ёки Банк фаолияти бўйича штат Комис- сияси.
- Буюк Британияда банк назоратининг ташкил этилиши
Адлия вазирлиги
Банкларнинг қўшилишига, банк холдинг компаниялари томо- нидан банкларнинг сотиб олинишини назорат қилади. Асосий мақ- сади эса улар ўртасидаги соғлом рақобатни таъминлаш ва монопо- лияга қарши курашиш. 51 Қимматли қоғозлар ва Биржа иши бўйича Комиссия Банк холдинг компаниялари ва банклар томонидан чиқарила- диган қарз мажбуриятлари, қимматли қоғозлар устидан назоратни амалга оширади. Банк кенгашлари ёки Банк фаолияти бўйича штат Комис- сияси. Янги банклар очилиши учун чартер беришни амалга оши- ради; Штатдаги чартер олган банклар устидан доимий назоратни амалга оширади; Штат миқёсидан чиқишни хоҳловчи банклар аризасини кўриб чиқади ва тегишли қарорлар қабул қилади; Банк холдинг компанияларини тузишда, банк филиалларини очишда, бошқа банклар филиалларини сотиб олишда тегишли қа- рорлар чиқаради; Штатда чартер олган банклар учун минимал ликвидлилик ва банк капиталининг минимал миқдорини белгилайди ҳамда улар бў- йича талаблар қўяди. Йўриқномалар ишлаб чиқиш, банкларда текширувларни ўт- казиш ва ҳоказолардан иборат. АҚШда назорат бўйича нодавлат назорат органлари ҳам мав- жуддир. Улар жумласига Америка банклар ассоциацияси, Муста- қил банклар ассоциацияси, турли шаҳарларнинг Клиринг палата- лари комитети ва бошқалар киради. Мазкур нодавлат назорат ор- ганларининг вазифаси - мижозларга хизмат кўрсатиш бўйича стан- дартлар ишлаб чиқиш, банк операцияларини амалга оширишнинг техник масалаларини ҳал этиш, Конгресс ва матбуот билан алоқада бўлиш кабилар ҳисобланади. Буюк Британияда банк назоратининг ташкил этилиши Буюк Британияда яқин даврга қадар банклар фаолиятини назо- рат қилиш тўғрисида қонун мавжуд бўлмаган. Кредит муассасалари устидан амалга ошириб келинган назорат эса яширин ва норасмий характерга эга эди. Буюк Британия банкларининг фаолияти давлат аралашуви ва қонуний тартибга солинишдан озод эди. Банклар фаолиятини тар- тибга солиш «Акционер компаниялари тўғрисида»ги қонун доира- сида амалга оширилган. Банклар фаолияти устидан кучли назоратнинг йўқлиги нати- жасида маблағларни концентрациялашуви оқибатида мамлакатда 52 банкларнинг бирлашмалари ташкил топди. Бу ҳолат, банк опера- цияларининг асосий қисми «Катта тўртлик» банклари, яъни «Ллойдс», «Мидлэнд», «Барклайз» ва «Нейшнл Вестминистер» банклари ҳис- сасига тўғри келди. Шунингдек, кредит ресурслари ҳам мазкур банклар қўлида тўпланиб, мамлакатда нақд пулсиз оборот тўлали- гича ушбу банклар томонидан амалга оширила бошланди. 70-йилларнинг охирига келиб Буюк Британияда кредит инсти- тутлари устидан назорат бирмунча кучайтирилди. 1979 йилдаги қонунга асосан тижорат банклари фаолияти учун мажбурий рух- сатнома олиш жорий этилди ҳамда депозитларнинг умуммиллий жамғарма фонди ташкил этилди ва Буюк Британия Марказий банки - Англия банкига назорат органи мақоми берилди. 1987 йилдаги банк қонунига асосан тижорат банклари фаолия- тини тартибга солиш қоидаси жорий этилди. Бундан ташқари, ай- нан шу қонун асосида аудиторлик текширувлари амал қила бош- лади. Англия банки томонидан қўлланилаётган назорат тизими ҳар бир банк бўйича алоҳида хусусиятга эгадир. Ўтказилган назорат натижасида банкларнинг шарт - шароитлари ва имкониятларидан келиб чиқиб, уларнинг раҳбарлари билан келишилган ҳолда тад- бирлар ишлаб чиқилди. Мазкур тадбирлар банкнинг керакли даражада капиталга нис- батан энг кам оператив хавфсизлигини, резерв маблағлар, ликвид- лик, бухгалтерия ҳисоби ва бошқарув ходимлари билан суҳбат ўтказиш орқали амалга оширилди. Банк раҳбарияти билан суҳбат ўтказиш Буюк Британия назорат тизимининг асосий хусусият- ларидан бири ҳисобланади. Шуни алоҳида қайд этиш керакки, 1982 йилга қадар Англия банкларида инспекцион текширувларни ўтказиш амалиёти мавжуд бўлмаган. Ҳозирги пайтда жойларга чиқиб инспекцион текшириш ташкил этилган бўлиб, бу мақсадда Англия банкининг ходими бўл- маган 3 та банк хизматчиси ва 5 нафар бухгалтерлар хизматидан фойдаланилади. Мазкур гуруҳ инспекторлари даврий текширишларни амалга оширадилар. Улар асосий эътиборни банкнинг ҳисоб ва назорат тизими, кредит портфелининг сифати, бошқарувчининг компетент- лик даражаси, банк томонидан амалга оширилган барча операция- ларнинг қонунийлиги кабиларга қаратадилар. 53 Бундан ташқари, Англия банки таркибида 11 нафар бухгалтер- дан иборат махсус кузатув бўлими ташкил этилган бўлиб, мазкур бўлим томонидан маслаҳатлар бериш ва зарурий ҳолларда ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари билан биргаликда айрим шубҳали банк- ларда кузатувлар олиб бориш каби вазифалар амалга оширилади. Юқоридагиларга қарамасдан Буюк Британияда кредит инсти- тутлари устидан назорат бошқа мамлакатларга нисбатан бирмунча енгил ҳолда олиб борилмоқда. Download 1.29 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling