Соатмурод Норқобилов


Download 1.29 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/61
Sana08.02.2023
Hajmi1.29 Mb.
#1176272
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   61
Bog'liq
6-y-Halqaro-amaliyotda-bank-nazorati-darslik-S-Norqobilov-T-2007

Саволлар
1. Халқаро банк амалиётида банк назоратини ташкил қилиш-
нинг зарурияти.
2. Халқаро банк амалиётида банк назоратини ташкил қилиш-
нинг аҳамияти. 
3. Халқаро банк амалиётида банк назоратини ташкил қилиш-
нинг сабаблари. 
4. Марказий банкнинг назорат қилиш сфераси. 
5. Ўзбекистон Республикасида тижорат банкларини назорат 
қилиш структураси. 
6. Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фон-
дининг зарурияти, аҳамияти ва мақсади. 
7. Ўзбекистонда фуқаролар омонатларини ҳимоялаш бўйича 
яратилган қонуний меъёрлар. 
8. Фонд томонидан аҳоли омонатларининг кафолатлаш бўйича 
ўрнатилган меъёрлар. 
9. Фондга тижорат банклари томонидан тўланадиган бадал-
ларнинг тўланиш тартиби. 
10. Ўзбекистонда нобанк молия ташкилотларини назорат қилиш.


47 
III боб. ХАЛҚАРО АМАЛИЁТДА БАНК 
НАЗОРАТИНИНГ ТАШКИЛ ЭТИЛИШИ ВА АСОСИЙ 
ТАМОЙИЛЛАРИ 
 
§ 3.1. Банк назоратини ташкил қилиш бўйича 
ривожланган мамлакатлар тажрибаси 
 
Ривожланган мамлакатлар банклари томонидан ўтказилган таҳ-
лиллар шуни кўрсатмоқдаки, кейинги 15-20 йил мобайнида банк 
назорати нафақат молия секторида, балки бутун иқтисодиётда жуда 
муҳим роль ўйнайди. 
Олдинги мавзуда таъкидланганидек, банк назорати ўзининг 
турли хил кўринишлари билан 100 йилдан кўп вақт мобайнида 
банклар фаолиятида улкан аҳамият касб этмоқда. 
Илк вужудга келган банклар фаолиятида уларни барқарорли-
гини сақлаб туриш, банкларнинг молиявий муаммоларини олдин-
дан аниқлаш имкониятлари бўлмаганлиги туфайли кўпчилик банк-
лар кетма-кет банкрот бўла бошлаган. Банкларни назорат қилиш 
бўйича турли мамлакатларда турли назорат органлари назоратни 
амалга оширишади (1-иловага қаранг). 
Бу ҳолатдан келиб чиққан ҳолда, яъни банкларда аста-секин 
мазкур муаммоларни ечимини топиш ва бартараф этиш ҳамда омо-
натчиларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида банк назора-
тининг дастлабки шакллари юзага кела бошлаган. Банк назоратини 
ташкил этиш бўйича кўпгина давлатларда турли даврларда банк 
бўйича қонун қабул қилинган (2-иловага қаранг). 
Банк назоратининг вужудга келиш тарихи ва уларнинг ташкил 
этилишини айрим ривожланган давлатлар мисолида кўриб ўтамиз. 

Download 1.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling