Соатмурод Норқобилов


§2.2 Ўзбекистонда банк назоратини ташкил қилиш


Download 1.29 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/61
Sana08.02.2023
Hajmi1.29 Mb.
#1176272
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   61
Bog'liq
6-y-Halqaro-amaliyotda-bank-nazorati-darslik-S-Norqobilov-T-2007

§2.2 Ўзбекистонда банк назоратини ташкил қилиш 
асослари 
 
 
1995 йил 21 декабрда “Ўзбекистон Республикасининг Марказий 
банки тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Бу қонун Марказий 
банкнинг муомаладаги пул массасини тартибга солувчи давлат ор-
гани сифатидаги мавқеини ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлади. Қо-
нуннинг муҳим аҳамиятга молик жиҳатларидан бири шундаки, 
Марказий банк ўз ваколатлари доирасида қарорлар қабул қилиш 
борасида мустақил ҳисобланади. Бундан ташқари, қонун модда-
ларида давлат Марказий банкнинг мажбуриятлари юзасидан, Мар-
казий банк эса давлатнинг мажбуриятлари юзасидан жавобгар 
эмаслиги аниқ қилиб кўрсатиб қўйилди. Шунингдек, 2006 йилдаги 
банк тизими қонунчилигидаги ўзгаришларга
1
кўра Марказий Банк-
ка микрокредит ташкилотларига лицензиялар бериш ва улар усти-
дан назоратни ташкил этиш вазифаси юклатилди. Ҳозирги кунда 
Марказий банк кредит ташкилотлари, ломбардлар ва микрокредит 
ташкилотлари устидан назорат олиб боради ва улар фаолиятини 
тартибга солади. Демак, Марказий банкнинг назорат қилиш сфера-
си кенгайди ва уни қуйидагича тасвирлаймиз. 
1
2006 йил 20 сентябрда “Миркокредит ташкилотлари тўғрисида”ги қонун қабул қилиниши билан 
“Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш киритилди.


42 
Чизма 3.
 
1996 йил 25 апрелда «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги 
Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилинди. Ушбу қонуннинг 
44-моддасида «Марказий банк қонун ҳужжатларига мувофиқ банк-
лар фаолиятини назорат қилиб боради», - деб белгилаб қўйилди. 
1997 йил март ойидан бошлаб жаҳон андозаларига тўлиқ мос 
келадиган ва банклар фаолиятини ойдинлаштириш имконини бера-
диган тижорат банкларининг ҳисобварақларини янги режаси амалга 
жорий қилиниши билан банклар фаолиятини назорат қилишда за-
монавий ҳисоботлар ишлаб чиқилди ва амалиётга жорий қилинди. 
Бу эса ўз навбатида Ўзбекистонда тижорат банклари фаолиятини 
тартибга солишда ва назорат қилишда халқаро банк назорати ама-
лиётига асосланган назорат тизими шаклланиб бораётганлигининг 
исботи эди.
Банк соҳасини ислоҳ қилишнинг устувор жиҳати оқилона банк 
назоратини амалга оширишдан иборатдир. Шу жиҳатдан, респуб-
ликамизда таъсирчан банк назорати тизими иқтисодиётнинг молия-
вий барқарорлигини таъминлайдиган асосий ўзак эканлигини ҳи-
собга олган ҳолда Марказий банк томонидан банкларни назорат 
қилиш фаолияти «олдиндан огоҳлантириш тизими» асосида ташкил 
этилган. 
Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, ҳаракатдаги қонунларга асо-
сан тижорат банклари фаолиятини назорат қилиш Марказий банк-
ка юклатилган. Банк назоратининг асосий мақсади ва вазифалари 
республикамизда тижорат банклари фаолиятини назорат қилиш 
таркибини яратади. У қуйидаги чизмада яққол кўринади.
Ўзбекистон 
Республикаси 
Марказий Банки
Тижорат 
банклари 
устидан назорат 
Микрокредит
ташкилотлари 
устидан назорат 
Кредит 
уюшмалари 
устидан назорат 
Ломбардлар 
устидан 
назорат 


43 
4-чизма. 

Download 1.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling