2-мавзу. ЎЗбекистон республикасида табиий ресурслар қонунчилигининг ривожланиш тарихи


Download 22.88 Kb.
bet1/3
Sana24.01.2023
Hajmi22.88 Kb.
#1116045
  1   2   3
Bog'liq
2-мавзу маъруза матни!


2-МАВЗУ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ТАБИИЙ РЕСУРСЛАР ҚОНУНЧИЛИГИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ
Режа:
1. Ўзбекистон Республикасида экологик сиёсатининг асо­сий мақсади.
2. Ўзбекистон Республикасида табиий ресурслар қонунчилиги ва унинг ривожи.Табиий муҳитни муҳофаза қилишнинг асосий чора-тад­бирлари.
3. Атроф табиий муҳитни ҳуқуқий муҳофаза қилиш зарурати.


Ер куррасида юзага келаётган экологик нобоп муҳитнинг чуқурлашувида озми-кўпми Ўзбекистоннинг ҳам иштироки бор. Мамлакатимизда яшаётган 35 милли­ондан зиёд аҳолининг ярмидан кўпи экологик хавфли бўлган муҳитда истиқомат қилмоқда. Орол денгизи ва унинг атрофида рўй берган экологик инқироз ҳолати со­вет даврининг ноэкологик аграр ва иқтисодий сиёсати­нинг натижасидир.
Экологик сиёсатдавлатнинг атроф та­биий муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва бузилган табиат комплексларини қайта тиклаш борасида олиб бораётган ички ва ташқи фаолият мажмуи.
Мустақиллик шарофати туфайли Ўзбекистонда қуйидаги тактик ва стратегик экологик йўналишлар иш­лаб чиқилган:
«1999–2005 йилларда Ўзбекистон Респуб­ликасининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ишлари дастури»,
"2006- 2010 йилларда Ўзбекистон Респуб­ликасининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ишлари дастури",
«Ўзбекистон Республикасида табиатни муҳофаза қилиш ва бар­қарор ривожланишни экологик таъминлашнинг миллий ҳаракатлар режаси»,
«Ўзбеки­стон Республикасида атроф-муҳит гигиена­си бўйича миллий ҳаракатлар дастури»,
«Биологик ранг-барангликни сақлаш бўйича миллий стратегия ва ҳаракатлар режаси»,
«Республикада экологик таълимни ривожлантириш ва эколог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш истиқболлари дастури ва консепсияси ҳақида» ва бошқа меъёрий ҳужжатлар.
Ушбу экологик дастур, консепсия ва режаларда ҳозирги кунда ҳамда келажакда мамлакатимизда жамият ва табиат ўртасидаги муносабат шакли қандай бўлиши, унинг эко­логик концепсияси, мақсади ва принциплари белгилаб берилган. Экологик мақсад ва вазифаларни амалга оши­ришнинг тактик ва стратегик ҳаракатлар дастури ва йўналишлари кўрсатиб ўтилган.

Download 22.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling