2-мавзу. ЎЗбекистон республикасида табиий ресурслар қонунчилигининг ривожланиш тарихи
Атроф табиий муҳитни ҳуқуқий муҳофаза қилиш зарурати
Download 22.88 Kb.
|
2-мавзу маъруза матни!
Атроф табиий муҳитни ҳуқуқий муҳофаза қилиш заруратиХўш, Табиий ресурслардан фойдаланиш соҳасида кишилик жамияти томонидан эътироф этилиши мумкин бўлган ягона йўл нимадан иборат, деган ўринли савол туғилади. Мазкур йўл, бизнинг фикримизча, умуминсоният қадриятларини ифода этувчи, халқаро ҳуқуқ принципларидан келиб чиқувчи ва барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишни таъминловчи ҳуқуқий-демократик йўлдир. Чунки турли тоифадаги кишилар, давлатлар, миллатлар, халқаро уюшмаларнинг фикрларини умумлаштирувчи масала барқарорликдир. Ҳар бир инсон авваламбор ўз тинчлиги, сиҳат-саломатлиги, бахтли ҳаёти учун қайғуради, албатта. Ушбу эзгу ниятлари амалга ошириш учун одамлар бутун куч-қудратини ишга соладилар. Улар жамоа, уюшма, оқим, давлатга бирлашадилар. Инсониятнинг ҳозирги ривожланиш босқичида бундай хатти-ҳаракат кишиларнинг юриш-туриш қоида ва меъёрларини ёзма ифодаси орқалигина амалга оширилади. Ижтимоий муносабатларнинг ана шундай ёзма ифодаси фанда ҳуқуқ деб аталади. Атроф табиий муҳит, яъни табиатни муҳофаза қилиш, унинг бузилган қисмларини қайта тиклаш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш жараёнида кишилар ўртасида юзага келадиган муносабатлар - ижтимоий экологик муносабатлар туркумига киради. Уларни эса, фанда умумлаштирилган тарзда экологик муносабат, деб атайдилар. Барқарор ривожланиш йўлида турган ҳар қандай давлат учун ҳуқуқий демократик давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш пировард мақсад ҳисобланади. Унда халқ иродаси қонунларда акс этади, фуқаролар эса давлат бошқарувида фаол иштирок этишлари қонун устуворлигини таъминлашда ва адолатни юзага чиқаришда сўзсиз хизмат қилади. Экологик муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш учун миллий ва халқаро ҳуқуқда экологик меъёрлар ва қоидаларни табиат қонуниятларига мос равишда ишлаб чиқиш, уларни ваколатли орган, ташкилот ёки ҳамжамиятлар томонидан қабул қилиш, унинг иштирокчилари ўртасида ушбу меъёрларни умуммажбурий кучга эга қилиш ва албатта, ҳуқуқбузарларга нисбатан юридик оқибатларни келтириб чиқариш механизмини яратиш зарур. Акс ҳолда, атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш имкониятини юзага чиқариш асло мумкин эмас. Шундай қилиб, экологик муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш нафақат табиат муҳофазасига, балки халқлар ва давлатлар ўртасида барча маҳаллий, регионал ва глобал масалаларни тинч-тотувлик блан ҳал этиш ҳамда инсониятни барқарор ривожланиш тамойилларига риоя қилишга олиб келади. 22 Fayziyev SH.H. Ekologicheskaya politika gosudarstva: problemi pravovogo obespecheniya. – T.: TGYUI, 2004; Uning o`zi. Teoreticheskiye problemi pravovogo obespecheniya ekologicheskoy politiki Respubliki Uzbekistan. – T.: TGYUI, 2004. 11 Natsionalniy doklad «O sostoyanii okrujayushey prirodnoy sredi i ispolzovanii prirodnix resursov v Respublike Uzbekistan». – T.: Chinor ENK, 1998. – 102-b. Download 22.88 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling