2-мавзу. ЎЗбекистон республикасида табиий ресурслар қонунчилигининг ривожланиш тарихи


Ўзбекистон Республикаси экологик сиёсатининг асо­сий мақсади


Download 22.88 Kb.
bet2/3
Sana24.01.2023
Hajmi22.88 Kb.
#1116045
1   2   3
Bog'liq
2-мавзу маъруза матни!

Ўзбекистон Республикаси экологик сиёсатининг асо­сий мақсадифуқароларнинг ҳаётий зарур эҳтиёжи бўлган экологик хавфсиз муҳитни таъминлаш учун мамлакатимизда атроф та­биий муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва бузилган табиат комплексларини қайта тиклаш, яъни табиат билан жамият ўртасидаги иқтисодий-экологик муносабат шаклини қўллашдир.
Ўзбекистоннинг экологик сиёсати негизида фуқароларнинг қулай атроф табиий муҳитга эга бўлиш ҳуқуқини таъминлаш ётади.
Мамлакатимизда давлатнинг экологик сиёсати муаммолари таниқли ҳуқуқшунос олим Ш.Ҳ.Файзиев томонидан ўрганилган2. Унинг монографик тадқиқотларида давлат экологик сиёсатининг юридик табиати, моҳияти асосий йўналишлари, ўзига хос хусусиятлари, ижтимоий-иқтисодий жиҳатлари, фуқароларнинг атроф табиий муҳитга эга бўлиш ҳуқуқини таъминлашнинг давлат ҳуқуқий механизми масалалари ёритилган.
Маълумки, мустақиллик давригача Туркистон, кей­инчалик Ўзбекистон чор Россиясига ва сўнгра собиқ ит­тифоққа хом ашё етказиб берувчи чекка ўлка ҳисобланган. Шунинг учун ҳам улар табиий ва минерал хом ашё заҳираларидан максимал ҳолда экстенсив ра­вишда фойдаланганлар, яъни жамият ва табиат ўртасида иқтисодий муносабат шаклини қўллаганлар. Тоталитар тузумдаги иқтисодий муносабат шаклидан бирданига (сакраб) экологик муносабат­ шаклига ўтишнинг на назарий ва на амалий иложи бор. Ўзбе­ки­стон Республикасининг танлаган йўли табиат­ ва жамият ўртасидаги муносабатларни иқтисодий-экологик шакли­дан босқичма-босқич экологик муносабат шаклига ўтишдан иборатдир.
1997 йил 29 августда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг «Миллий хавфсизлик консепцияси тўғрисида»ги қонунида мамла­катимизнинг экологик дунёқарашида қуйидагиларга эътибор берилган1: ­
– шахснинг ҳаётий зарур эҳтиёжи бўлган кишилар­нинг соғлиғини муҳофаза қилиш ва инсонларнинг тур­муши учун оптимал ҳолатдаги экологик шароитларни яратиб бериш;
– жамиятнинг ҳаётий зарур эҳтиёжи бўлган оилани ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, мўтадил экологик вази­ятни ташкил этиш, аҳолининг соғлиғини таъминлаш, жисмоний бақувват авлодни шакл­лантириш;
– давлатнинг ҳаётий зарур эҳтиёжлари бўлган – барқарор ривожланишни таъминлаш, минтақавий иқтисодий ҳолатни мўтадиллаштириш, соғ­лом ҳаёт тарзини шакллантириш.
Шундай қилиб, Ўзбекистон учун ягона – шахс, жа­мият ва давлатнинг ҳаётий зарур эҳтиёжларидан бири бўлган экологик хавфсиз муҳит миллий хавфсизликнинг ажралмас бир бўлагидир.
Республикамиз эколо­гик сиёса­тининг асосий мақсадини бажармоқ учун давлатимиз барқарор ривожланиш билан бир қаторда муҳофаза қилиш ва ривожланиш консепциясини амалда қўллашни маъқул деб топди. Бу деган сўз шахс, жамият ва давлат­нинг экологик талабларини минтақалар бўйича иқтисо­дий ва ижтимоий ривожлантириш талабларига мослаш­тириш керак, демакдир.
Биринчи Президент И. А. Каримовнинг «Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шарт­лари ва тараққиёт кафолатлари» деган асари ҳамда бир қатор юқорида санаб ўтилган давлатимизнинг Дастур, Режа ва Консепцияларида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишнинг асосий чора-тад­бирлари қуйидагилардан иборат, деб топилди:

  • Экологик технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш. Халқ хўжалик тармоқларидаги табиий жараёнларнинг кескин бузилишига олиб келадиган барча заҳарли кимёвий моддаларни қўллаш устидан қаттиқ назорат ўрнатиш. Атмосфера ҳавоси ва сувларни ин­соннинг ҳаётий фаолияти учун зарарли ёки салбий таъсир этадиган моддалар билан ифлослантиришни тўхтатиш;

  • Қишлоқ хўжалик экинларини, энг аввало, ғўзани суғоришда сувни тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш. Коллектор-зовур сувларини дарёлар ва сув омборларига ташлашни тартибга солиш ва оқова сувларни чиқариб юборишни батамом тўхтатиш;

  • Саноат корхоналарида атмосфера ҳавосига, сув ҳавзаларига ва тупроққа ифлослантирувчи ҳамда за­рарли моддаларни ташлаганлик учун солинадиган махсус солиқдан кенг фойдаланилган ҳолда масъули­ятни ошириш. Уларда замонавий, самарали тозалаш қурилмалар тизимини жорий этиш. Бошланғич хом ашёдан тайёр, пировард маҳсулот олгунга қадар ком­плекс фойдаланишга имкон берадиган янги, замона­вий, экологик жиҳатдан самарали ускуналарни ўрнатиш;

  • Қайта тикланадиган захираларни қайта ишлаб чиқишнинг табиий равишда кенгайишини таъминлай­диган ҳамда қайта тикланмайдиган заҳираларни қатъий мезон асосида истеъмол қилинган ҳолда ҳамма турларидан оқилона фойдаланиш;

  • Фойдали қазилмалардан оқилона фойдаланиш. Бошланғич хом ашёдан тўлиқ фойдаланишни таъминлаш ва унинг учун эскирган ускуналарни алмаштириш, янги технологияларни жорий этиш, айрим цехлар, участкалар ва корхоналарни реконструксия (қайта тиклаш) қилиш асосида фойдали қазилмаларни саноат усулида янада тўлиқ ва оқилона қазиб олиш. Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш учун тоғ-кон саноатининг чиқиндиларини ўзлаштиришни янада кенгайтириш ҳамда бузилган ерларни қайта яроқли ҳолга келти­риш (рекултивация қилиш);

  • Кенг майдонлардаги табиий шароитларни табиий захи­ралардан самарали ва комплекс фойдаланишни таъминлайдиган даражада аниқ мақсадли, илмий асосланган тарзда ўзгартириш (дарёлар оқимини тар­тибга солиш ҳамда сувларни бир ҳавзадан иккинчи­сига ташлаш, ернинг сув-физик хусусиятларини ях­шилаш, сув чиқариш ва шунга ўхшаш тадбирларни амалга ошириш);

  • Жонли табиатнинг хилма-хиллигини сақлаш, табиий генофонд­ни маданий экинлар ва ҳайвонларнинг янги турларини кўпайтириш ҳисобига бошланғич база си­фатида сақлаб қолиш;

  • Қурилиш ва ободонлаштириш режаларининг илмий асосланган, ҳозирги замон урбанизациясининг барча салбий оқибатларини бартараф этадиган тизимни жо­рий этиш йўли билан шаҳарларда ва аҳоли пунктла­рида экологик хавфсиз муҳитни таркиб топтириш;

  • Жаҳон жамоатчилиги эътиборини минтақанинг эколо­гик муаммоларига қаратиш. Орол муаммоси бугунги кунда чинакам кенг кўламли, бутун сайёрамизга дах­лдор муаммо бўлиб қолганлигини, унинг таъсири ҳозирнинг ўзидаёқ биологик мувозанатни, бепоён ҳудудларда аҳолининг генофондларга ҳалокатли таъсир кўрсатаётганлигини назарда тутиш;

  • Халқаро тузилмаларнинг заҳиралари, имкониятлари ва инвестицияларини юқорида зикр этилган муаммо­ларни ҳал қилишга жалб этиш.

  • Табиатни муҳофаза қилишнинг Миллий дастурида экологик хавф­сизликни таъминлаш ва юқорида айтиб ўтилган тадбирларни қуйидаги тамойиллар асосида амалга ошириш тавсия этилган:

  • Давлат экологик ислоҳотларнинг йўлбошловчиси;

  • Экологик ҳаражатларни молиялаш ва уларнинг янги схемаларини жалб қилиш;

  • Макроиқтисодий ва соҳавий экологик сиёсатни тако­миллаштириш;

  • Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини экологиялаштириш;

  • Атроф табиий муҳит сифатини яхшилаш мақсадини қўйиш ва стандартлаштириш;

  • Ишлаб чиқаришнинг экологик талабларини чуқурлаштириш ва ҳ.к.

Ўзбекистон Республикасининг юқорида айтиб ўтилган экологик сиёсатини амалга оширувчи табиат ва жамият ўртасидаги муносабат шакли, табиат ва жамият қонунларини уйғунлаштириш, экологик чора-тадбирлар ва асосий танланган тамойилларнинг ҳаётга татбиқ қилиш механизмини ишлаб чиқиш ва амалда қўллаш, Ўзбекистонда жамият ва табиат ўртасидаги экологик муносабат шаклига ўтиб олиш имконини беради. Бундай экологик сиёсат шахс, жамият, давлатимизнинг мил­лий хавфсизлигини таъминлашда катта хизмат қилишига ҳеч шубҳа йўқ.



Download 22.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling