Соатмурод Норқобилов


Америка Қўшма Штатларида Банк назоратининг ташкил


Download 1.29 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/61
Sana08.02.2023
Hajmi1.29 Mb.
#1176272
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   61
Bog'liq
6-y-Halqaro-amaliyotda-bank-nazorati-darslik-S-Norqobilov-T-2007

Америка Қўшма Штатларида Банк назоратининг ташкил 
этилиши. АҚШда 12000дан ортиқ тижорат банклари, тахминан 
3000 та жамғарма банклари ва ссуда-жамғарма ассоциациялари 
фаолият юритади. Шунингдек, 13000 кредит уюшмалари ва 12 та 
молиявий конгломератлар банк хизматлари бозорида самарали 
фаолият олиб бормоқда.
1
Банк назоратининг вужудга келиши ҳамда унинг ривожланиш 
жараёнларини АҚШда кузатадиган бўлсак, албатта айрим тегишли 
қонунларга тўхталиб ўтиш лозим. 1863 йилдаги «Миллий банк тўғ-
рисида»ги қонунга асосан мамлакатнинг миллий валютаси жорий 
1
Питер С. Роус “Банковский Менеджмент” пер. с англ. “Дело”, Москва, 1997


48 
этилди ва Миллий банкка банкноталар чиқариш ҳуқуқи берилди. 
Мазкур қонунга асосан мамлакатда пул муомаласини тартибга со-
лиш ва Миллий банк учун пул резервларини таъминлаш мақсадида 
«Пул муомаласини назорат қилувчи офис» номли махсус хизмат 
тури ташкил этилди. Лекин у кредитор вазифасини бажармади. 
Шуни таъкидлаш жоизки, АҚШда 1913 йилга қадар Марказий 
банк ёки уни функциясини бажарувчи бошқа бир орган фаолият 
кўрсатмаган. Бу даврга келиб эса, АҚШда Федерал Резерв Тизими 
(ФРТ) ташкил этилди. Федерал банклар ва Федерал Резерв Тизи-
мининг ташкил этилиши ўз навбатида, банклар ликвидлигини оши-
риш имконини берди ҳамда у кредитор вазифасини бажара бош-
лади. Бундан ташқари, ФРТ томонидан фоиз ставкалари миқдорини 
белгилаш, очиқ бозорда операцияларни амалга ошириш ва тижорат 
банклари резервларини назорат қилиш каби вазифалар ҳам амалга 
оширила бошланди. 
1930-34 йиллар давомида АҚШ банкларининг кўпчилиги бан-
кротга учраши оқибатида 1934 йилда мамлакатда “Депозитларни 
Cуғурталаш Федерал Корпорацияси” (ДСФК) ташкил топди. Унинг 
асосий вазифаси тижорат банкларини банкрот бўлишини олдини 
олиш ҳамда омонатчилар (кредиторлар) манфаатларини ҳимоя қи-
лишдан иборат эди. 
Мазкур мамлакатда бир неча йиллар мобайнида банклар фао-
лиятини тартибга солиш ва назорат қилиш жараёни Федерал ва 
Штатлар даражасида кенг тарзда шаклланиб келди.
АҚШда банклар фаолиятини тартибга солиш 2 та муҳим тамо-
йилга асосланади: 
1. Кредит институтларини барқарорлигини таъминлаш ва улар-
нинг банкрот бўлишини олдини олиш (ушбу тамойилни амалга 
ошириш мақсадида юқори хатарли банк операциялари бўйича қо-
нуний тарзда чегаралар ўрнатилди. Шулардан бири битта қарз 
олувчига бериладиган кредит миқдоридир). 
2. Сармояларнинг камчилик банклар қўлида тўпланишини чек-
лаш ва пул бозорини монопол тарзда назорат қилинишига йўл қўй-
маслик. (Ушбу тамойилга асосан банкларнинг бўлимларини очиш 
бўйича битта штат меъёрида чегаралар белгиланди, холдинг ком-
панияларини ташкил этиш устидан ФРТ назорати жорий этилди). 
АҚШда банклар фаолияти устидан назорат жуда мураккаб 
тизимга эга бўлиб, у икки бўғинда олиб борилади: 


49 
1) Миллий банклар тизими Федерал Ҳукуматига, яъни пул муо-
маласини назоратчисига бўйсинади; 
2) Штатлар банклари тизими айрим штатларга бўйсинади. 
Федерал даражада асосан 3 та ташкилот: пул муомаласи назо-
ратчиси, ФРТ, ДСФК ҳамда яна бир қатор назорат органлари томо-
нидан банк назорати амалга оширилади. АҚШдаги банклар фао-
лияти, уларнинг назорати ҳамда тартибга солишни амалга оши-
рувчи ташкилотлар ва уларнинг мажбуриятлари қуйидагича: 

Download 1.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling