Соатмурод Норқобилов
Германияда банк назоратининг ташкил этилиши
Download 1.29 Mb. Pdf ko'rish
|
6-y-Halqaro-amaliyotda-bank-nazorati-darslik-S-Norqobilov-T-2007
Германияда банк назоратининг ташкил этилиши
Германияда эса банклар устидан назоратнинг ҳуқуқий асоси, «Германия Федератив Республикаси банклари тўғрисида»ги ва «Немис Федератив банки тўғрисида»ги қонунлар ҳисобланади. Мазкур мамлакатда кредит институтлари устидан назорат мах- сус органлар, яъни банклар устидан назорат бўйича Федерал назо- рат бошқармаси ҳамда Немис Федерал банки (Бундесбанк) томони- дан амалга оширилади. Юқорида номи зикр этилган назорат муассасасининг асосий вазифаси қуйидагилардан иборат: – янгидан очилаётган банклар фаолияти учун рухсатнома бе- риш; – кредит институтлари учун мажбурий резервларни ишлаб чиқиш; – кредит ва пул муомаласи соҳасига тегишли қонун ва меъё- рий ҳужжатларга амал қилинишини назорат қилиш; – банклардан керакли ҳисобот маълумотларини талаб қилиш; – банкларнинг операцияларига аралашиш; – банк операцияларини тўхтатиш бўйича фармойишлар бериш; – молия муассасалари раҳбарларини лавозимдан озод этиш; – банклардаги мавжуд муаммоларни олдиндан аниқлаш ва ҳоказо. Мамлакатдаги барча кредит институтлари мазкур Назорат бош- қармасига ўз фаолиятларидаги барча ўзгаришлар тўғрисида ҳисо- бот бериб боришади. Шунингдек, ойлик ҳамда йиллик ҳисобот- ларни тақдим этадилар. Банклар устидан назоратни амалга оширув- чи Федерал бошқарма Бундесбанк билан келишилган ҳолда кредит институтлари фаолияти учун мажбурий иқтисодий меъёрлар ўр- натиб боради. Ушбу ўрнатилган иқтисодий меъёрларга қуйида- гилар киради: – тижорат банкларининг рискка эга бўлган активлари миқдори акционерлик капиталининг 18 баробаридан кўп бўлмаслиги лозим; 54 – ҳар операция кунининг чет эл валютаси бўйича ёпилмаган қисми акциядорлик капиталининг 30 фоизидан ошмаслиги лозим; – бир қарз олувчига берилган «Катта» кредитлар (банк сар- моясининг 15% дан юқориси) тўғрисида зудлик билан Бундес-банк- га хабар бериш керак; – мазкур кредитларнинг умумий суммаси банк сармоясининг 8 баробаридан ошмаслиги лозим; Юқорида келтирилган меъёрларга амал қилмаган банкларга нисбатан Бундесбанк томонидан уларнинг фаолиятини тўхтатиш, ҳаттоки вақтинча ёпишгача бўлган чоралар қўлланилади. Германияда банклар фаолиятини тартибга солиш Буюк Брита- ния назорат системасидан фарқ қилади. Бунда асосий эътибор таш- қи мустақил аудиторлик текширувларига қаратилади. Қонунга асосан, Германия банклари ўзининг ишончли активларини етарли даражада сақлаб турмоқлари лозим. Бу активлар банкнинг ишонч- лилигини ва операциялари самарадорлигини таъминлайди. 1977 йилдан бошлаб мамлакатда «Депозитларни ҳимоя қилиш фонди» фаолият кўрсата бошлади. Мазкур фондга аъзо бўлиш мажбурий эмас, чунки фонд давлат тасарруфида ташкил этилмаган. Лекин, Германия банкларининг Федерал ассоциациясига аъзо бўлган банк- лар мазкур фонднинг аъзоси бўлишлари шартдир. Фонднинг асосий мақсади баъзи молиявий қийинчиликлар юз берган ҳолатларда мижозларга молиявий ёрдам кўрсатишдан ибо- рат. Шунингдек, Фонд мижозларга Германия банк тизимини барқа- рорлигига ишонч ҳосил қилишларини таъминламоғи лозим. Фонд- нинг мавжуд маблағлари банкнинг жорий, муддатли ва жамғарма омонатлари бўйича мажбуриятларини ҳимоя қилиш учун хизмат қилади. Бундан ташқари, мазкур фонд Германия ҳудудидаги рези- дент ва норезидент банкларнинг депозитларини ҳимоя қилишни, шунингдек, немис банкларининг чет элдаги филиалларини ҳимоя қилишни кафолатлайди. Кўпчилик мамлакатларда банкларни назорат қилиш вазифасини бир нечта органлар биргаликда амалга оширишади (1-иловага қа- ралсин). Масалан, Японияда бу вазифани Молия Вазирлиги билан Япония банки биргаликда амалга оширади. Германияда Назорат бошқармаси ҳамда Бундесбанк томонидан олиб борилади. Бундан ташқари, Дания давлатида банклар устидан назоратни мамлакат- нинг Саноат вазирлиги амалга оширади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling