Соатмурод Норқобилов


Бир омонатчига (кредиторга) тўғри келадиган хатарнинг


Download 1.29 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/61
Sana08.02.2023
Hajmi1.29 Mb.
#1176272
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   61
Bog'liq
6-y-Halqaro-amaliyotda-bank-nazorati-darslik-S-Norqobilov-T-2007

Бир омонатчига (кредиторга) тўғри келадиган хатарнинг 
энг юқори меъёри олинган кредит ёки омонатнинг энг юқори 
миқдори ва битта депозиторнинг депозит ҳисобидаги қолдиқ 
қийматини банкнинг ўз маблағлари миқдорига нисбати билан 
аниқланади. 
Олинган кредит ёки омонатнинг энг юқори миқдори ва битта 
омонатчининг ҳисоб рақамидаги, жорий рақамидаги ва қимматбаҳо 
қоғозлари бўйича операциялар қолдиқлари. 
Банк сармояси. 
Ушбу меъёр учун ўрнатилган энг юқори миқдор: 
1997 йил 1 июлдан 1998 йил 1 январгача — 1,0; 
1998 йил 1 январдан 1999 йил 1 январгача —0,75; 
1999 йил 1 январдан 2000 йил 1 январга —0,50. 
Қимматли қоғозлар билан бўлган операцияларда ўз маблағидан 
фойдаланиш кўрсаткичи банкнинг олди—сотди учун харид қилган 
нодавлат қимматбаҳо қоғозлари миқдорини ўз маблағларига 
нисбати билан белгиланади. 
Олди—сотди мақсадида қимматбаҳо қоғозларни сотиб олишга 
йўналтирилган банкнинг ўз маблағлари 
 
Акционерлик капитали 
Ўрнатилган меъёрнинг энг юқори даражаси 0,25 га тенг. 
Банкнинг инвестиция учун ишлатилган ўз маблағлари меъёри 
жами инвестиция миқдорини банк сармоясига нисбати орқали 
ҳисобланади. 
Банк инвестициясининг жами суммаси 
Акционерлик капитали 
Банкнинг бошқа банклар, корхоналар, ташкилотлар устав фон-
дига қўядиган жами инвестиция суммаси миқдорининг улуши банк 
сармоясининг 20% дан ва Низом фондининг 10% дан оширмаслик 
уқтирилган. 
Н
8=
Н
9=
Н
10=


106 
Мазкур меъёр учун ўрнатилган миқдор 0,5 га тенг. 
Банк назоратининг яна бир муҳим соҳаларидан бири боғлиқ 
шахслар билан банк операцияларини ўтказиш ҳисобланади. 
Ўзбекистон Республикаси “Банклар ва банк фаолияти тўғриси-
да”ги қонунининг 26—моддасига асосан банкка алоқадор бўлган 
шахслар билан банкка боғлиқ бўлмаган шахсларга нисбатан қулай-
роқ шартлар асосида битим тузишни тақиқлайди ва Марказий банк-
ка бундай битимлар бўйича чеклашлар белгилаш юзасидан вако-
латлар берилган. 
Банкнинг асосий акциядорлари, унинг раҳбарлари, ходимлари ва 
улар билан боғлиқ шахслар банк хизматларидан имтиёзли асосда фой-
даланмасликлари ва амалдаги қонунларга риоя қилишлари керак. 
Дахлдор шахслар — банк билан алоҳида муносабатда бўлган 
юридик ва жисмоний шахслар, хусусан: 
• Банк Кенгаши, банк бошқаруви, тафтиш комиссияси тарки-
бига кирган барча шахслар, шунингдек, уларнинг яқин қариндош-
лари. 
• Банк низом фондининг 10 фоизидан кўпроқ қисмига эга бўл-
ган ҳар қандай юридик ёки жисмоний шахслар ёхуд шу юридик 
шахсларнинг ҳар қандай раҳбарлари, шунингдек, уларнинг яқин қа-
риндошлари. 
• қонунга кўра банк фаолиятини назорат қилувчи юридик шахс-
лар ва уларнинг бошқарувчилари. 

Download 1.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling