Соатмурод Норқобилов


Download 1.29 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/61
Sana08.02.2023
Hajmi1.29 Mb.
#1176272
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   61
Bog'liq
6-y-Halqaro-amaliyotda-bank-nazorati-darslik-S-Norqobilov-T-2007

«Йирик» ҳиссадор — бу банк низом жамғармасидаги улуши 
10 фоиздан ортиқ шахслардир. 
Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, тижорат банклари дахлдор 
шахсларга имтиёзли шароит яратиб бермаслиги лозим. Имтиёзли 
шароит деганда қуйидагилар назарда тутилади: 
• бошқа мижозлардан талаб қилинадиганидан кам ҳажмда фоиз-
лар, бадаллар, бошқа тўловларни ундириш ёки таъминотни кам 
қабул қилиш; 
• кредитни қайтариш муддатини етарли асосларсиз ўзгартириш; 
• ўз табиатига, мақсадига ва йўл қўйиладиган хатарга кўра банк 
дахлдор бўлмаган мижозлар билан тузмайдиган битимларни тузиш. 
Тижорат банклари томонидан уларнинг фаолиятининг 
дастлабки икки йили мобайнида дахлдор шахсларга кредит бериш 
тақиқланади. 


107 
Битта дахлдор шахсга берилган кредит миқдори 
Акционерлик капитали 
Банкнинг ҳар бир дахлдор шахсга берадиган кредитининг уму-
мий суммаси банк сармоясининг 15 фоизидан ошмаслиги белгилан-
ган, яъни: 
Дахлдор шахсларга берилган жами кредитларнинг жами 
миқдори 
Акционерлик капитали 
Банк барча дахлдор шахсларга берадиган кредитлар умумий 
суммаси банк низом фондининг 100 фоизидан ошмаслиги лозим. 
Тижорат банклари юқорида санаб ўтилган иқтисодий меъёр-
ларнинг белгиланган миқдорига ҳар доим амал қилиб боришни таъ-
минлашлари учун қуйидаги соҳаларда ишни самарали ташкил 
этишлари лозим:
– банк портфелини яхшилаш; 
– банк амаллари билан боғлиқ хатарларни камайтириш; 
– банк баланси ликвидлигини таъминлаш
– ўз сармоясининг адекватлигини таъминланиш; 
– зарарлар ўрнини коплаш захирасини вужудга келтириш. 
Иқтисодий меъёрларнинг белгиланган миқдорларига амал қил-
маган банкларга нисбатан Марказий банк томонидан жарималар со-
лиш ва бошқа тегишли иқтисодий жазо чоралари кўриб борилади. 
Чунки тижорат банклари фаолиятини тартибга солиш деярли барча 
мамлакатларда Марказий банк томонидан амалга оширилади. 
Республикамизда тижорат банкларининг операцияларини тар-
тибга солувчи ҳуқуқий асос “Ўзбекистон Республикаси Марказий 
банки тўғрисида”ги ва “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги 
қонунлар ҳисобланади. Ушбу қонунларда тижорат банклари амалга 
оширадиган амалиётлар мажмуи белгилаб қўйилган: депозитлар ва 
аҳоли омонатларини жалб қилиш, кредитлар бериш, инвестиция-
ларни молиялаштириш, ҳисоб-китобларни амалга ошириш, касса 
хизмати кўрсатиш, валюта операцияларини бажариш ва ҳ. к. 
Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, Марказий банк томонидан 
тижорат банклари фаолиятини тартибга солишнинг асосий йўна-
Н
11=
Н
12=


108 
лишларидан бири иқтисодий нормативларни белгилаш ҳисобла-
нади. 
Халқаро банк амалиётида тижорат банклари фаолиятини тар-
тибга солиш деганда, асосан, Марказий банк ёки ваколатли орган-
лар томонидан тижорат банклари учун мажбурий бўлган қоида-
ларни ишлаб чиқиш ва унга риоя этилишини талаб қилиш жараёни 
тушунилади. 
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 1999 
йилдан бошлаб тижорат банклари учун қуйидаги иқтисодий нор-
мативлар белгиланди: 
банк устав капиталининг минимал миқдори; 
банк жами капиталининг етарлилик коэффициенти (Н
1
); 
банк биринчи даражали капиталининг етарлилик 
коэффициенти (Н
2
); 
молиявий левераж коэффициенти (Н
3
); 
жорий ликвидлилик коэффициенти (Н
4
); 
битта мижозга ёки мижозлар гуруҳига тўғри келадиган риск-
нинг максимал миқдори, таъминланган ссудалар (Н
5
); 
битта мижозга ёки мижозлар гуруҳига тўғри келадиган риск-
нинг максимал миқдори, таъминланмаган ссудалар (Н
6
); 
барча йирик кредитлар учун рискнинг максимал миқдори (Н
7
); 
битта эмитентнинг қимматли қоғозларига қилинадиган ин-
вестицияларнинг максимал миқдори (Н
8
); 
сотиш-сотиб олиш учун қимматли қоғозларга қилинган ин-
вестицияларнинг максимал миқдори (Н
9
); 
барча эмитентларнинг устав капитали ва қимматли қоғоз-
ларига қилинган инвестицияларнинг максимал миқдори (Н
10
); 
битта мижозга ёки ўзаро боғлиқ шахсларга берилган кредит-
лар, таъминланмаган ссудалар (Н
11
); 
барча инсайдерларга берилган кредитлар (Н
12
); 
Иқтисодий нормативларни белгилашдан асосий мақсад тижорат 
банкларининг тўловга ноқобил бўлиб қолишига йўл қўймаслик ва 
шунинг асосида банкларнинг мижозларини, вакил банкларни ҳимоя 
қилиш ҳисобланади. 
Юқоридаги иқтисодий нормативларни ишлаб чиқишда халқаро 
Базель қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган нормативлардан кенг 
кўламда фойдаланилган. Айни вақтда, миллий банк тизимининг ри-
вожланишидаги айрим муҳим хусусиятлар ҳисобга олинган. Маса-
лан, халқаро Базель қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган услу-


109 
биётда капиталнинг етарлилик коэффицентининг минимал дара-
жаси 0,08 килиб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Марказий 
банки эса бу кўрсаткичнинг минимал даражасини 0,10 қилиб бел-
гилаган. 

Download 1.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling