Шифокор, беморга тегишли бўлган маълумотларни сир тутиши лозим, акс холда у беморга маънавий рухий таъсир этиши, унинг саломатлигига таъсир этиши соғлиқни ёмонлашувига олиб келиши мумкин. Шифокор сири хисобланган маълумотлардан ўқиш, ҳамда касбкорга хизматга доир ва бошқа хил вазифаларни бажариш пайтида хабардор бўлиб колган шахсларнинг бу маълумотларини фукаро ёки унинг қонуний вакилининг розилигисиз ошкор қилинишига йул қўйилмайди. 1.Фақат шифокор сири хисобланган маълумотларни қуйидаги сабабларга кўра ошкора қилиш: Ахволи оғирлиги сабабли ўз хохиш-иродасини билдира олмайдиган фукарони текшириш ва даволаш мақсадида. 2.Юқумли касалликлар тарқалиши, ялпи захарланиш ва зарарланиш хавфи тахдид солганда. 3.Тергов ёки суд текшируви ўтказилиши муносабати билан суриштирув ва тергов органларининг прокуратура ва суднинг сўрови бўйича - 4. 15 ёшга тўлмаган, вояга етмаган шахсга ёрдам кўрсатилаётганда унинг ота- онаси ёки қонуний вакилларини хабардор қилиши учун мумкин.
Шифокор хатоси: Шифокор хатоси деганда, одатда шифокорнинг ўз вазифасини виждонан бажарган холда адашиш холлари тушинилади. - Шифокор хатосининг кўплари шифокорнинг касбий маҳоратнинг билишнни етишмаганлигидан, тажрибасини камчилигидан келиб чиқиши мумкин, айрим хатолар эса текшириш усулларининг, асбоб-ускуналарнинг камчилигидан, баъзи бир беморларда касаллик ва унинг сабабларини ўзгача намоён бўлиши туфайли содир этиши мумкин.
Шифокорлик касби –бу қахрамонлик, у қалбни, фикрни тоза, бўлишлигини керак бўлса ўзини бахшида этишни талаб этади. Тиббиёт ходимларининг фаолиятида “касамёдида” баён қилинган шифокорнинг этик қоидалари, ахлоқий нормалари катта рол ўйнайди. - Шифокор этикаси ва тиббиёт деонтологиясининг асосий принципларини жамоа, унинг хар-бир аъзоси фаолиятига тадбиқ этиш, охир оқибатда соғлиқни саклаш ходимларининг асосий мақсади бўлган тиббий ёрдам сифатини, беморларга кўрсатилаётган хизматнинг самарасини ошишига олиб келади.
«Фақат яхши инсонгина яхши шифокор бўлиши мумкин!» В. Беганьский (польшалик таниқли шифокор)
Do'stlaringiz bilan baham: |