Социология йу́налиши 4- курс талабаси Дониёрова Дилноза Фан: Тиббиёт социологияси


Download 283.32 Kb.
bet1/4
Sana16.06.2023
Hajmi283.32 Kb.
#1500395
  1   2   3   4
Bog'liq
Дониёрова Дилноза

Социология йу́налиши 4- курс талабаси Дониёрова Дилноза

Фан: Тиббиёт социологияси

Мавзу: Шифокор этикаси ва тиббиёт деонтологияси

Режа:

1. Тиббиёт этикаси.

2.Тиббиёт деонтологияси.

3. Шифокор ва бемор ўртасидаги муносабат

4. Шифокор билан беморнинг қариндош уруғлари ўртасидаги муносабат.

  • 5. Шифокор сири ва хатоси.

Тиббиёт этикаси

Этика сўзи юнонча «aethos» деган сўздан келиб чиқиб, “юриш-туриш, ахлоқ” деган маъноларни билдиради. “Ахлоқ” деганда кишиларнинг бир-бирига муносабати, жамият, синф, давлат, ватан, оилага бўлган муносабатларни тартибга солиб турадиган ва шахсий эътиқод анъаналари, тарбияси бутун жамият ёки синфнинг кучи билан қўллаб-қувватланадиган қоидалар, хулқ-атворлар талаблари тушунилади.

  • Тиббиёт этикаси тўғрисида ҳинд китоби «Аюрведа» («Ҳаёт билими» ёки «Ҳаёт илми») да қайд қилинган бўлиб, унда яхшилик, адолат муомалалари билан бир қаторда шифокорга раҳимдиллик, ҳайрихоҳлик, адолатли, сабр-тоқатли, осойишта бўлиш ва ҳеч вақт ўзини йўқотиб қўймаслик насиҳат қилинади.
  • Тиббиёт ахлоқининг асосий вазифаларидан бири – жамият ва бемор киши саломатлиги йўлида ҳолис меҳнат қилиш, ҳамиша ва ҳар қандай шароитда ҳам тиббий ёрдам кўрсатиш, беморга диққат–эътибор, ғамхўрлик билан муносабатда бўлишдир. Ўзининг барча ҳатти-ҳаракатларида юксак инсоний қоидаларга риоя қилиш, тиббиёт ходимининг юксак вазифасини англаш, ўз Ватанига, Ҳукуматига меҳр-муҳаббат ва садоқатни, бурчига содиқликни тарбиялаш, юксак инсонпарвар касбнинг олижаноб анъаналарини сақлаш ҳамда кўпайтиришдан иборатдир. Буюк алломалар фикрича, ахлоқда диёнат, қаноат, шижоат, илм, сабр, интизом, виждон, бурч, жавобгарлик, масъулият, иффат, ҳаё, идроқ, хайрихоҳлик, садоқат, муҳаббат, қадр-қиммат, номус, хулқ – атвор, бахт каби инсоний ҳислатлар мужассамлашгандир. Юксак ахлоқий сифатларга эга бўлган тиббиёт ходими ўз бурчини аниқ ва сифатли бажаради.

Шифокор иш олиб бораётганда беморда бўладиган ўзгаришлар, беморнинг тиббий ходим билан бўладиган муносабатларига ҳам катта эътибор бериши лозим. Улар жумласига қуйидагилар киради:


Download 283.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling