Социология йу́налиши 4- курс талабаси Дониёрова Дилноза Фан: Тиббиёт социологияси


Эгрогения – беморнинг ўз-ўзига таъсири


Download 283.32 Kb.
bet2/4
Sana16.06.2023
Hajmi283.32 Kb.
#1500395
1   2   3   4
Bog'liq
Дониёрова Дилноза

Эгрогения – беморнинг ўз-ўзига таъсири.

Эгротогения – беморларнинг бир-бирига таъсири.

Беморларнинг бир-бирига таъсири кучли эканлигини эътиборга олиб, палатага жойлаштиришда уларнинг ёши, жинси, касби, қизиқишлари, касаллик тури, оғир-енгиллигига эътибор берилади.

Ятрогения – тиббиёт ходимларининг нотўғри ҳатти-ҳаракатлари натижасида келиб чиқадиган бемордаги ҳолатлардир (Ятрогения тўғрисида иккинчи бобда батафсилроқ маълумот берамиз).

Госпитализм – бу беморнинг касалликка, касалхона ва унинг шароитларига мослашгунча бўлган руҳий кечинмалар давридир.

Тиббиёт деонтологияси

Деонтология грекча “deonthos” – “бурч” деган маънони билдиради. Бу терминни биринчи бўлиб Кант қўллаган. Гиппократнинг айтишича “Тиббиётга ўзини бағишлаган инсон қуйидаги ҳислатларга: олий ҳимматлилик, софдиллик, теран фикр ва босиқликка эга бўлиши керак” деган.

  • Демак, шифокор этикаси (юнонча «этос» –одат, характер) - шифокорнинг беморни саломатлигини мустахкамлашга қаратилган фаолиятидаги хатти-харакати, ахлоқи, хулқи, одати, касбий бурчига бўлган муносабати, манфати, виждони ва касбига муносиблиги хақидаги фандир. Деонтология эса -беморни даволаш ва инсонлар орасида касалликларни олдини олишга қаратилган тиббиёт ходимларининг бурчи, фаолиятидаги коидалар, принциплар мажмуасидир.

“Авесто”да: “Эзгу ўй, эзгу сўз ва савоб ишлар билан эзгу ўй, эзгу сўз ва савоб ишни алқайман. Ўзимни бари эзгу ўйларга, эзгу сўзлар (айтиш)га, яхшилик ишлар амалига бахшида қиламан, барча ёмон ўйлардан, ёмон сўзу ёмон ишлардан юз ўгираман”.-дейилган. Парацельс эса: “Меҳр-муҳаббат ва ғамхўрлик - энг яхши дори”, деган эди.

Тиббиёт деонтологиясининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

- тиббиёт ходимлари хулқ-атворининг натижасини яна ҳам оширишга қаратилган қоидаларни ўрганиш;

- тиббиётдаги ноқулай омилларга чек қўйиш;

- тиббиёт ходимлари билан бемор ўртасидаги ўзаро муносабатларни ўрганиш;

- самарали бўлмаган тиббиёт фаолиятининг зарарли оқибатларини тугатиш.

  • Шифокор топшириқлари, кўрсатмаларини ўз вақтида аниқ, бекаму – кўст, виждонан бажариши ҳамширанинг асосий деонтологик вазифаларидан биридир.

Download 283.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling