СоғЛИҚни сақлаш соҳасининг институционал тарақҚиёти ва молиялаштириш тизими
Download 136.05 Kb. Pdf ko'rish
|
so li ni sa lash so asining institutsional tara iyoti va moliyalashtirish
- Bu sahifa navigatsiya:
- СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ СОҲАСИНИНГ ИНСТИТУЦИОНАЛ ТАРАҚҚИЁТИ ВА МОЛИЯЛАШТИРИШ ТИЗИМИ Соғлиқни сақлаш тизими ижтимоий соҳанинг энг муҳим
ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ № 4, 2013 Ҳайдаров М.Т. – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Ўқув маркази “Давлат молияси” кафедраси мудири, и.ф.н., доцент СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ СОҲАСИНИНГ ИНСТИТУЦИОНАЛ ТАРАҚҚИЁТИ ВА МОЛИЯЛАШТИРИШ ТИЗИМИ Соғлиқни сақлаш тизими ижтимоий соҳанинг энг муҳим йўналиши бўлиб, унинг тараққиёти жамият осойиштали- ги ва аҳоли турмуш даражасини юксалтирувчи энг муҳим омиллардандир. Ҳар қандай соҳанинг тараққиёти аввалам- бор унинг қай даражада ва қайси йўналишларда институци- онал тараққиёти амалга оширилиши билан: яъни меъёрий- ҳуқуқий таъминланганлиги, тармоқдаги муассасаларнинг ташкилий жиҳатдан илғорлиги, мутахассисларнинг ма- лакавий даражаси, моддий-техника таъминоти ва шунга ўхшаш бошқа омиллар билан боғлиқ. Бу соҳанинг институционал тараққиёти 1996 йилда мустақил Ўзбекистонда “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги Қонун қабул қилиниши билан янги босқичга кўтарилди. Бунда аваламбор соғлиқни сақлаш тизими таркиби тасдиқланди ва унга кирувчи давлат, хусусий ва бошқа тасарруфдаги муас- сасалар ўрни белгиланди, бошқарув органла- рининг ваколатлари ва соғлиқни сақлаш му- ассасаларининг вазифалари ва ваколатлари тасдиқланди. Шундан буён Ўзбекистон Респу- бликасида соғлиқни сақлашнинг ягона, тако- миллашган тизими амал қила бошлади. 1 Шаклланган янги Давлат соғлиқни сақлаш тизимига Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Респу- бликаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вило- ятлар, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлашни бошқариш органлари, уларнинг шаҳар ва ту- ман бўлинмалари киради. Ҳамда давлат мул- ки бўлган ва давлат соғлиқни сақлаш тизи- мининг бошқарув органларига бўйсунувчи ва ёки уларнинг лицензияларига кўра фаолият 1 Ўзбекистон Республикаси “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги 29.08.1996 й. N 265-I Қонуни, 7-модда. юритувчи – даволаш-профилактика ва илмий- тадқиқот муассасалари, тиббиёт ва фарма- цевтика ходимлари тайёрлайдиган ҳамда уларни қайта тайёргарликдан ўтказадиган ўқув юртлари, фармацевтика корхоналари ва ташкилотлари, санитария-профилактика му- ассасалари, суд-тиббий экспертиза муасса- салари, тиббий дори-дармонлар ва тиббиёт техникасини ишлаб чиқарадиган корхоналар ҳамда асосий фаолияти фуқаролар соғлиғини сақлаш ва даволаш билан боғлиқ бошқа му- ассасалар, корхоналар ва ташкилотлар кири- тилди. Соғлиқни сақлашнинг хусусий ва бошқа хил тизимлари жумласига хусусий тибби- ёт амалиёти билан шуғулланувчи жисмо- ний ва юридик шахслар, ўз маблағлари ва жалб этилган маблағлар, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган даволаш- профилактика, дорихона муассасалари ҳамда тиббиёт ва фармацевтика маҳсулотлари иш- лаб чиқарадиган корхоналар киради. Мавжуд қонунчилик асосида, аҳолига дав- лат томонидан кафолатланган бепул тиб- бий ёрдам давлат соғлиқни сақлаш тизи- 27 ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ВА ҒАЗНАЧИЛИК ТИЗИМИ / ГОСУДАРСТВЕННЫЙ БЮДЖЕТ И КАЗНАЧЕЙСКАЯ СИСТЕМА Download 136.05 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling