СоғЛИҚни сақлаш соҳасининг институционал тарақҚиёти ва молиялаштириш тизими
ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ
Download 136.05 Kb. Pdf ko'rish
|
so li ni sa lash so asining institutsional tara iyoti va moliyalashtirish
- Bu sahifa navigatsiya:
- туман (шаҳар) тиббиёт бирлашма- ларида
ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ № 4, 2013
вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказлари ва соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий ор- ганлари. Шунингдек, мазкур Фармон асосий қуйидаги фаолият йўналишларини расмий- лаштирди: Муҳим фаолият йўналишлари: ● туман (шаҳар) тиббиёт бирлашма- ларида – касалликлар, энг аввало юқумли ва вирусли касалликларнинг олдини олиш бўйича профилактика ишларини ўтказиш, аҳолига сифатли бирламчи амбулатория- поликлиника ёрдами кўрсатиш, бирламчи шошилинч, кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам бериш, беморларни стационарларда даволаш, шунингдек қишлоқ врачлик пункт- ларига, бошқа туман (шаҳар) муассасалари- га ташкилий-услубий жиҳатдан раҳбарлик қилиш; ● вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказ- ларида – беморларни текширувдан ўтказиш, уларга юқори малакали тиббий-маслаҳат ёрдами кўрсатиш, касалликларнинг асо- сий йўналишлари (режали хирургия, тера- пия, кардиология, гинекология ва бошқалар) бўйича стационарларда даволашни ташкил этиш, шунингдек вилоят тиббиёт муассасала- рида тиббий ёрдам кўрсатишнинг замонавий усуллари ва технологияларини татбиқ этиш- ни услубий жиҳатдан таъминлаш; ● соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органларида – тиббий хизматлар кўрсатишда диагностика ва даволашнинг яго- на стандартларини жорий этиш, шунингдек, тиббиёт муассасаларининг уларга риоя эти- ши устидан назоратни амалга ошириш; те- гишли ҳудудларда жойлашган тиббиёт му- ассасалари фаолиятига ташкилий-услубий раҳбарликни амалга ошириш; самарали санитария-эпидемиология назоратини таъ- минлаш, юқумли ва ўта хавфли юқумли касал- ликлар тарқалишининг олдини олиш бўйича амалий чоралар кўриш; оилада тиббий ма- даниятни ошириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича аҳоли ўртасида профи- лактика ишлари ўтказилишини ташкил этиш. Амалга оширилаётган ислоҳотлар авва- ламбор профилактик ишларга қаратилган бўлиб, юқумли касалликларнинг олдини олишга алоҳида этибор қаратиб келинмоқда. Шу нуқтаи назардан тиббий санитар хиз- матлари ташкил қилинган. Уларнинг хизмат- лари таркибига қуйидагилар киради: 1. Шошилинч ёрдам кўрсатиш; 2. Соғлиқни сақлашнинг биринчи бўғинида ва бир қатор даволаш-профилактика муасса- саларида, биринчи навбатда қишлоқ жойла- рида медицина хизматларини кўрсатиш; 3. Аҳолини алоҳида турдаги инфекцион касалликлардан иммунизациялаш ва вакци- нациялаш; 4. Атрофдагилар учун хавфли бўлган (ту- беркулёз, онкология, руҳий, наркологик ва бошқ.), ижтимоий аҳамиятга молик касалли- кларга чалинган фуқароларга ихтисослашти- рилган тиббий ёрдам кўрсатиш; 5. 15-17 ёшдаги ўсмирларни чақириқ ко- миссияси йўналиши бўйича кўрикдан ўтказиш ва даволаш; 6. Туғруқ хизматларини кўрсатиш; 7. Имтиёзга эга бўлган пациентларни дав- лат тиббиёт муассасаларида даволаш (етим- лар, ногиронлар ва бошқ.). Соғлиқни сақлашга қилинадиган харажат- лар ўз иқтисодий моҳиятига кўра қуйидаги Download 136.05 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling