СоғЛИҚни сақлаш соҳасининг институционал тарақҚиёти ва молиялаштириш тизими


ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ


Download 136.05 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/10
Sana02.06.2024
Hajmi136.05 Kb.
#1838976
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
so li ni sa lash so asining institutsional tara iyoti va moliyalashtirish

ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ № 4, 2013
мининг даволаш-профилактика муассаса-
лари тарафидан амалга оширилиб бори-
лади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамаси бепул тиббий ёрдам кўрсатиш 
ҳажмини ва тартибини белгилайди. Кафо-
латланган тиббий ёрдам ҳажмининг белги-
ланганидан ортиқча тиббий ва бошқа хил 
хизматлар кўрсатиш қўшимча хизматлар 
бўлиб, аҳоли томонидан белгиланган тартиб-
да ҳақ тўланади. Соғлиқни сақлаш тизимини 
ислоҳ қилишнинг Давлат дастури билан бе-
пул тиббий ёрдам кўрсатадиган ва бюджет-
дан молияланиши лозим бўлган даволаш-
профилактика муассасалари рўйхати белги-
ланган.
Ўзбекистонда мустақилликка эришил-
ган илк йиллардан ҳозирги кунга қадар 
соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ этиш амал-
га оширилмоқда. 1998 йилдан бу ислохотлар 
авж олиб, соҳа тараққиётига оид махсус да-
стур қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси 
соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишнинг 
Давлат дастурида
1
1998-2005 йилларда 
соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш кон-
цепцияси ва асосий чора-тадбирлари белги-
ланди.
2007 йилда Ўзбекистон Республика-
си Президенти Фармони
2
билан соғлиқни 
сақлаш тизимини ислоҳ қилишни яна-
да чуқурлаштиришнинг асосий вазифалари 
этиб қуйидагилар белгиланди:
● ягона ташкилий-услубий раҳбарликни 
ҳамда аҳолига кўрсатиладиган тиббий хиз-
матлар сифати устидан назоратни таъмин-
лайдиган соғлиқни сақлашнинг замонавий 
ташкилий тузилмасини шакллантириш;
● замонавий диагностика ва даволаш уску-
налари билан жиҳозланган, юқори малакали 
кадрлар таъминланган ҳамда аҳолига ихти-
сослаштирилган, юқори салоҳият ва техно-
логик тиббий ёрдам кўрсатадиган республи-
1 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
“Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини 
ислоҳ қилиш давлат дастури тўғрисида”ги 10.11.1998 й. 
N ПФ-2107-сонли Фармони. Кейинги босқичларда Са-
ломатлик 2 ва саломатлик 3 дастурлари давом этиб 
келмоқда.
2 ЎзР Президентининг “Соғлиқни сақлаш тизими-
ни ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ри-
вожлантириш давлат дастурини амалга оширишнинг 
асосий йўналишлари тўғрисида”ги 19.09.2007 й. N ПФ-
3923-сонли Фармони.
ка ихтисослаштирилган илмий-амалий тиб-
биёт марказлари тармоғини янада ривож-
лантириш ва шундай янги марказлар ташкил 
қилиш;
● тиббий диагностика тизимини тубдан та-
комиллаштириш, республика ҳудудида за-
монавий, халқаро стандартларга мос бўлган 
ускуналар билан жиҳозланган ҳамда юқори 
малакали мутахассислар билан таъминланган 
диагностика хизматлари тармоғини кенг ри-
вожлантириш;
● аёллар ва болалар соғлиғини сақлаш, 
бўлғуси оналар соғлиғи ҳолати устидан назо-
рат қилиш тизими сифатини тубдан ошириш, 
скрининг-марказлар, педиатрия ва туғруқ 
муассасаларининг моддий-техника базасини, 
айниқса, қишлоқ жойларда янада ривожлан-
тириш ва мустаҳкамлаш;
● тиббиёт муассасаларининг умумий ама-
лиёт шифокорлари ва тор ихтисослашган ши-
фокорларга нисбатан талаб-эҳтиёжларини 
қондиришни ҳисобга олган ҳолда кадрларни 
тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини тако-
миллаштириш, тиббиёт ходимларининг ма-
лакаси ва касб маҳоратини муттасил ошириб 
бориш учун шарт-шароитларни таъминлаш;
● замонавий диагностика ва даволаш 
ускуналарига, юқори малакали тиббиёт хо-
димларига эга бўлган ҳамда аҳолига даволаш 
жараёнининг тасдиқланган стандартлари-
га мувофиқ равишда сифатли, ихтисослашти-
рилган тиббий хизмат кўрсатадиган хусусий 
тиббиёт муассасаларини ривожлантиришга 
кўмаклашиш;
● аҳолини вирусли ва юқумли касалли-
клардан ҳимоя қилиш, ОИВ/ОИТС касалли-
гининг олдини олиш тизими самарадорлиги 
ва ишончлилигини, аввало, зарарланиш ман-
баларини профилактика қилиш ва тугатишга 
қаратилган чора-тадбирлар ҳисобига оши-
риш.
Шу билан бирга Ўзбекистон Республика-
си Президентининг Фармони
3
билан тармоқ 
негизини шакллантирувчи асосий соғлиқни 
сақлаш муассасалари белгиланди. Жумла-
дан туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари
3 ЎзР Президентининг “Соғлиқни сақлаш тизими-
ни ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ри-
вожлантириш давлат дастурини амалга оширишнинг 
асосий йўналишлари тўғрисида”ги 19.09.2007 й. N ПФ-
3923-сонли Фармони. 
28
ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ВА ҒАЗНАЧИЛИК ТИЗИМИ /
ГОСУДАРСТВЕННЫЙ БЮДЖЕТ И КАЗНАЧЕЙСКАЯ СИСТЕМА



Download 136.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling