Соғлом она ва бола йили


Download 65.41 Kb.
Sana16.04.2023
Hajmi65.41 Kb.
#1360944
Bog'liq
2016 йил Соғлом она ва бола йили


2016 йил "Соғлом она ва бола йили"


Опубликовано: 06.12.2015 03:42 | Автор: Super User | Просмотров: 101

5 декабрь куни Тошкентдаги “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 23 йиллигига бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди. Унда давлат ва жамоат арбоблари, фан, маданият ва санъат намояндалари, пойтахт жамоатчилиги, мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган хорижий давлатларнинг элчихоналари ва халқаро ташкилотлар ваколатхоналари вакиллари иштирок этди.
Йиғилишда Ўзбекистон президенти Ислом Каримов тантанали йиғилишда маъруза қилди.

Табдирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов кириб келаётган янги – 2016 йилни мамлакатимизда Соғлом она ва бола йили деб эълон қилишни таклиф этди.


Маълумот учун, Ўзбекистонда 1997 йилдан бошлаб ҳар бир йилга шу давр ичида тараққиётнинг муҳим йўналишларини ифода этадиган ном бериш анъанага айланган. 1997—2015 йиллар оралиғида йилларга қуйидагича ном берилган:
1997 йил — Инсон манфаатлари йили
1998 йил — Оила йили
1999 йил — Аёллар йили
2000 йил — Соғлом авлод йили
2001 йил — Оналар ва болалар йили
2002 йил — Қарияларни қадрлаш йили
2003 йил — Обод маҳалла йили
2004 йил — Меҳр ва мурувват йили
2005 йил — Сиҳат-саломатлик йили
2006 йил — Ҳомийлар ва шифокорлар йили
2007 йил — Ижтимоий ҳимоя йили
2008 йил — Ёшлар йили
2009 йил — Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили
2010 йил — Баркамол авлод йили
2011 йил — Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили
2012 йил — Мустаҳкам оила йили
2013 йил — Обод турмуш йили
2014 йил — Соғлом бола йили
2015 йил — Кексаларни эъзозлаш йили
Download 65.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling