3-сессия. Якуний қисм
Якуний хулоса, ўтилган материални муҳокама қилиш.
Кўрсатма: иштирокчилардан олинган маълумотлардан қониққанликлари, нима ноаниқ қолганлиги, яна нимани билишни ёки аниқлаштиришни исташи ҳақида сўраб кўринг. Машғулот доирасидан ташқарига чиққан барча саволларга жавобни ёки индивидуал маслаҳатга, ёки кейинги машғулотга қолдиринг. Қўшимча кўриб чиқилиши лозим бўлган саволларни кейинги машғулотларда муҳокама учун белгилаб қўйинг.
Кейинги машғулотнинг мавзуси ҳақида қисқача маълумот беринг, бунда тренингнинг барча машғулотларига қатнашиш лозимлигини, чунки улар ўзаро боғлиқ эканлигини ва бири иккинчисини тақозо этишини таъкидланг.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар ва ёшлар учун махсус ўқув-тарбиявий дастурлар / Тузувчи-муаллифлар: Н.А.Исраилова, А.А.Маврулов, О.Мусурманова, Ф.А.Азимова, Н.К.Светличная, Д.Хусанова, Р.Х.Валиев, Л.Гайнутдинова, З.Ишанходжаева, Г.Умаралиева – Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази, 2016.
Do'stlaringiz bilan baham: |